Latest news

21:15Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Черан томонидан киритилган гол "Насаф"га ғалаба тақдим этди  55 21:02Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" ўз уйида "Аланяспор"ни мағлуб этолмади, истанбулликларнинг ягона голига Шомуродов муаллифлик қилди  15 20:52БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" "Ал Васл"га мағлуб бўлди, Ғаниев 59 дақиқа ўйнади  1 20:25АПЛ. "Арсенал" - "Манчестер Сити" 0:1 (матнли трансляция)  11 19:37Родри: "Арсенал"дан қасос олишимиз керак"  5 19:18"Арсенал" — "Манчестер Сити". Ҳусанов асосий таркибда  29 18:50Усмоновнинг сўнгги сонияларда киритган голи "Андижон"ни мағлубиятдан қутқариб қолди  28 18:36"Мальорка" — "Атлетико". Таркиблар маълум  0 15:26"Манчестер Юнайтед" Вальверде эвазига "Реал"га ўз футболчисини беришга тайёр  7 14:38"Арсенал" 80 млн евролик испанни харид қилмоқчи  2 13:58Левченко: "Нега ғалабани мухлислар билан нишонламайман? Барчаси ўйиндаги асаб ва руҳий чарчоқ сабаб"  5 13:14Фергюсон "Манчестер Юнайтед"га қайтмоқчи эканини тан олди  17 12:35Аморимнинг "Реал"даги трансфер мақсади маълум бўлди  6 11:56"Реал" "Ливерпул"нинг навбатдаги юлдузини нишонга олди  11 11:20Месси МЛС тўпурарлар пойгасида етакчилик қилмоқда - 22 та ўйинда 22 та гол  5

Превью. "Қизилқум" - "Навбаҳор" News

Превью. "Қизилқум" - "Навбаҳор"

"Баркамол авлод" мусобақалари туфайли "Навбаҳор" - "Қизилқум" учрашуви Навоийга кўчирилди.
«ҚИЗИЛҚУМ» - «НАВБАҲОР»
1 июнь. Навоий. "Ёшлар" спорт мажмуаси. 19:00
Ҳакамлар
: И.Танташев, Р.Серазетдинов, Р.Шояҳметов, А.Раҳимов
Назоратчи: А.Попов.

Бу икки клубнинг йўллари олий лига ўйинларида 28 бор кесишган. Устунлик “Навбаҳор” томонида. 10та ўйинда наманганликларнинг қўли баланд келган бўлса, 7та учрашувда “Қизилқум” ғолиб бўлган. 11та баҳсда ғолиб аниқланмаган. Тўплар нисбати ҳам “Навбаҳор” фойдасига. “Лочинлар” шу кунга қадар ўзаро ўйинларда 36та гол киритиб ўз дарвозаларидан 27 марта тўп олиб чиқишган. Ўзаро ўинларда “Навбаҳор” 41 очкони, “Қизилқум” эса 32 очкони қўлга киритган.

“Навбаҳор” олий лигада “Қизилқум” устидан 4:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Бу ўзаро ўйинлардаги наманганликларнинг энг йирик ғалабаси ҳисобланади. “Қизилқум”нинг ўзаро ўйинлардаги ушбу рақиб устидан эришган энг йирик ғалабаси эса 3:0га тенг.

Ўтган мавсумда “Навбаҳор” ҳар икки сафар 1:0 ҳисобида зафар қучган. Зарафшондаги илк баҳсда Рўзим Аҳмедов гол урган бўлса (0:1), Косонсойдаги беллашувда Ботирбек Тўрабоев ўз номини таблога ёздириб қўйган – 1:0.

“Қизилқум” майдонида бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:
14.04.2013 «Қизилқум» - «Навбаҳор» 0:1
21.11.2012 «Қизилқум» - «Навбаҳор» 1:1
16.04.2011 «Қизилқум» - «Навбаҳор» 0:0
08.05.2010 «Қизилқум» - «Навбаҳор» 1:0
23.05.2009 «Қизилқум» - «Навбаҳор» 1:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: Бу жамоалар ўртасидаги “Қизилқум” майдонида ўтган ўйинларда 5 марта дуранг қайд этилган. 5 марта “Қизилқум”, 4 марта “Навбаҳор” ғалаба қозонган.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика