Превью. "Қизилқум" - "Насаф"
26 aug 2015 09:40
News
«Қизилқум» (Навоий) – «Насаф» (Қарши)
26 август 2015. Навоий. "Сўғдиёна" стадиони. 18:30
Ҳакамлар: Р. Эрматов (Тошкент), А. Расулов (Тошкент), Ж. Саидов (Тошкент), Д. Каримов (Тошкент)
Назоратчи: И. Шарипов (Бухоро).
“Қизилқум” ҳамда “Насаф” клублари олий лигада шу кунгача 31 бор куч синашишган. “Аждарлар” 19та ўйинда ғалаба қозонишган. 6та учрашувда “Қизилқум”нинг қўли баланд келган. Бу жамоалар ўртасидаги ўйинларда 6 марта дуранг қайд этилган. Тўплар нисбатида устунлик “Насаф” томонида: 58:33. “Аждарлар” ўзаро ўйинларда 63 очкога эга бўлишган, “Қизилқум” эса 24 очкони қўлга киритган. “Насаф”нинг “Қизилқум” устидан қозонган энг йирик ғалабаси 7:1га тенг бўлса, “Қизилқум”нинг қаршиликлар устидан эришган энг йирик ғалабаси – 3:1.
5-турда Қаршида ўтган учрашувда Артур Геворкян пенальтидан ҳисобни очганди. Иккинчи бўлимда Шоҳруҳ Гадоевнинг икки голига Баҳриддин Ваҳобов жавоб берганди - 3:1.
"Қизилқум" майдонида бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:
06.06.2014 «Қизилқум» - «Насаф» 1:1
10.08.2013 «Қизилқум» - «Насаф» 0:1
21.09.2012 «Қизилқум» - «Насаф» 1:1
10.03.2011 «Қизилқум» - «Насаф» 0:1
16.10.2010 «Қизилқум» - «Насаф» 1:2
Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Қизилқум” майдонида кечган баҳсларда мезбонлар 5 марта ғалаба қозонишган. 4 ўйинда дуранг қайд этилган. “Насаф” эса сафардан 6 марта уч очко билан қайтган. Охирги 6та ўйинда “Қизилқум” ўз майдонида бу рақибни мағлуб эта олмаган.
Similar news
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўз уйида "Манчестер Сити"га ютқазди
"Хоразм" Суперлигада қолди, "Бухоро" Нукусга боради
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
Николя Пепе: "Роналду Месси ҳақида жуда кўп гапиради. "Наруто"да ким тинмай валдирайди? Саске. Ким жим юради? Наруто"
Comments