Latest news

09:53Германиянинг 6 карра чемпиони 7 йиллик танаффусдан сўнг Бундеслигага қайтди  0 09:25“Барселона“ “Эл Класико“ олдидан икки футболчисини қайта тиклаганини эълон қилди  3 09:24Суперлига. Бугун 9-тур якунланади  1 08:51“Пахтакор“ “Бухоро“ни йирик ҳисобда мағлуб этган баҳсдан ФОТОГАЛEРEЯ  0 08:23Sofascore. “Ризеспор“ мағлуб бўлган баҳсда Алиқулов неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:56ОФК Чақирув кубоги. Қўшниларимиз бош совринга эга чиқишди  4 07:25Мессининг голи ҳам “Интер Майами“га йирик мағлубиятдан қутилиб қолишга ёрдам бермади  5 01:59ЛаЛига. "Атлетико" Сорлотнинг 23 дақиқадаги покери эвазига йирик ғалаба қайд этди  1 01:18Муҳаммад Салоҳ: "Буни ҳеч ким кутмаганди"  4 00:44Камолиддин Тожиев: "Морейра штабида ишлашим керак бўлганди"  18 00:09Илёс Зейтуллаев: "Қаршида "Насаф"дан очко олиш кўп нарсаларни англатади"  2 23:57Улуғбек Бакаев: "6:0 ҳисобида мағлуб бўлиш жуда оғриқли"  14 23:38Бундеслига. "Бавария" ўз майдонида ишончли ғалабага эришди, Мюллер "Альянц Арена" билан хайрлашди  4 23:18Рўзиқул Бердиев: "Насаф" ҳозир шу даражага етди-ки, дуранг ҳам ранжитяпти"  30 23:05Суперлига. ОКМКда камбек, "Пахтакор" йирик ҳисобда ғалаба қозонди, "Насаф" эса сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан бой берди  0

Превью. "Қизилқум" - "Металлург" News

Превью. "Қизилқум" - "Металлург"

Бу икки клубнинг йўллари олий лига ўйинларида 27 бор кесишган.
«ҚИЗИЛҚУМ» – «МЕТАЛЛУРГ»
21 сентябрь. Навоий. “Сўғдиёна” стадиони. 18:00
Ҳакамлар:
В.Цейтлин, Б.Қодиров, А.Қўлдошев, Р.Тошмуҳамедов
Назоратчи: Р.Серазетдинов.

Устунлик “Қизилқум” томонида. 13та ўйинда “Қизилқум”нинг қўли баланд келган бўлса, 8та учрашувда “Металлург” ғолиб чиққан. Яна 6та баҳсда ғолиб аниқланмаган. Тўплар нисбати эса “Қизилқум” фойдасига. Зарафшонликлар шу кунга қадар ўзаро ўйинларда 41та гол киритиб ўз дарвозаларидан 31 марта тўп олиб чиқишган. Ўзаро ўинларда “Қизилқум” 45 очкони, “Металлург” эса 30 очкони қўлга киритган. 

“Металлург” олий лигада “Қизилқум” устидан 4:1 ҳисобида ғалаба қозонган. Бу ўзаро ўйинлардаги бекободликларнинг энг йирик ғалабаси ҳисобланади. “Қизилқум”нинг ўзаро ўйинлардаги эришган энг йирик ғалабаси эса 5:0га тенг.

8-турда “Металлург” ўз майдонида 3:1 ҳисобида зафар қучган. Дилмурод Каримов ва Шухрат Йўлдошев (иккита) гол урган бўлса, меҳмонлар сафида Яннис Мандзукас ягона голга муаллифлик қилган.

“Қизилқум” майдонида бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:
27.10.2012 «Қизилқум» - «Металлург» 0:0
17.09.2011 «Қизилқум» - «Металлург» 2:1
13.03.2010 «Қизилқум» - «Металлург» 0:1
23.08.2009 «Қизилқум» - «Металлург» 0:0
18.11.2008 «Қизилқум» - «Металлург» 2:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: Зарафшонда бўлиб ўтган ўйинларда “Қизилқум” 9 марта ғалаба қозонган. 2та учрашув дуранг қайд этилган. Қолган 2та ўйинда “Металлург” сафарда зафар қучган.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика