Latest news

21:00Мастантуоно “Реал”дан кетиши мумкин?!   1 20:24"Хайденхайм" — "Бавария". Таркиблар маълум  0 20:19"Астон Вилла" — "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум  4 20:08БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" 5 та гол урилган ўйинда ўйинда мағлубиятга учради, Ғаниевдан ассист  3 19:55Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Жирона"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  1 19:29"Вильярреал" — "Барселона". Таркиблар маълум  32 19:01ОФК Миллатлар лигаси ташкил этилмоқда  11 18:32Мауро Икардига Ла Лиганинг икки клуби даъвогарлик қилмоқда  2 17:58"Реал" "Бавария" юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Мадридликларнинг бу борада икки рақиби бор  1 16:28"Реал Сосьедад" ўзига расман янги мураббий топди  5 15:58"Реал" Винисиус атрофидаги муҳитдан хавотирда  3 15:22"Астон Вилла" Мартинеснинг ҳолати фонида тер Штегенга қизиқиш билдирмоқда. Аргентиналик дарвозабоннинг белида муаммо бор  1 14:28Семеньо фаолиятини давом эттириш учун устувор вариантни танлади  1 14:02Довбик фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  2 13:15"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи  37

ПРЕВЬЮ. "Қизилқум" - "Локомотив" News

ПРЕВЬЮ. "Қизилқум" - "Локомотив"

Олий лиганинг 21-турида "Қизилқум" Навоийда "Локомотив"ни қабул қилади.
«Қизилқум» – «Локомотив»
26 сентябрь 2014 йил. Навоий. “Ёшлик СМ” стадиони. 18:00
Ҳакамлар:
Р.Эрматов, А.Расулов, Ж.Саидов, Ш.Рўзиқулов
Назоратчи: Б.Галеев.

Бу икки клубнинг йўллари олий лига ўйинларида 19 бор кесишган. Натижалар “Локо”нинг устунлигини кўрсатмоқда. “Темирйўлчилар” 8 марта ғалабага эришишган, 7та ўйинда “Қизилқум” зафар қучган. Яна 4та баҳсда ғолиб аниқланмаган. Тўплар нисбати эса “Локомотив” фойдасига. Тошкентликлар шу кунга қадар ўзаро ўйинларда 25та гол киритиб ўз дарвозаларидан 16 марта тўп олиб чиқишган. Ўзаро ўинларда “Локомотив” 28, “Қизилқум” 25 очкони қўлга киритган.

“Локомотив” олий лигада “Қизилқум” устидан 5:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Бу ўзаро ўйинлардаги пойтахтликларнинг энг йирик ғалабаси ҳисобланади. “Қизилқум”нинг ўзаро ўйинлардаги эришган энг йирик ғалабаси эса 3:1га тенг.

Дастлабки даврада Тошкентда кечган ўйинда томошабинлар 5та гол кўришган. Дастлаб навоийликлар вакили Руслан Вагапов ҳисобни очганди. Шундан сўнг “Локомотив” вакиллари тўртта гол уришди. Иван Нагаев, Иброҳим Раҳимов, Садриддин Абдуллаев ва Илҳом Суюнов меҳмонлар дарвозасини ишғол қилганди – 4:1.  

“Қизилқум” майдонида бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:
26.08.2013 «Қизилқум» - «Локомотив» 1:0
08.08.2012 «Қизилқум» - «Локомотив» 1:1
03.04.2010 «Қизилқум» - «Локомотив» 0:1
29.06.2009 «Қизилқум» - «Локомотив» 1:0
05.07.2008 «Қизилқум» - «Локомотив» 1:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Қизилқум” майдонида бўлиб ўтган 9та ўйиннинг 5тасида майдон эгалари уч очкога эга бўлишган. Уч марта дуранг қайд этилган. “Локомотив” фақат бир бора сафардан ғолиб сифатида қайтган.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика