Latest news

11:46"Сўғдиёна" мураббийи: "Бу йилги мақсадимиз - Ўзбекистон Кубоги"  1 11:21Факт. "Сўғдиёна" Ўзбекистон Кубогида 20 йилдан сўнг "Навбаҳор"ни ютди  0 10:50"Реал" футболчиси Лига 1 чемпионатига кўчиб ўтиши мумкин  0 10:33Пролига. Бугун 13-тур якунланади  0 10:05ПСЖ Доннаруммага нарх белгилади  2 09:40МЮнинг яна бир иқтидор соҳиби ёзда жамоани тарк этмоқчи  3 09:17Анчелотти нима сабабдан Неймарни термага чақирмаганига изоҳ берди  0 08:51Суперкубок. Бугун финал  0 08:26Родриго келажаги борасида бир қарорга келди  0 08:00Ўзбекистон кубоги. Бугун яна бир ярим финалчи аниқланади  6 07:35Жиззахда "Сўғдиёна" "Навбаҳор"га ҳеч қандай имконият қолдирмай мағлуб этган учрашувдан ГАЛEРEЯ  4 02:05АПЛ. "Ньюкасл" - "Ливерпуль" баҳси тақдирини 16 ёшли йигит ҳал қилди  14 01:50А Серия. "Интер" 5та гол фарқи билан ғалабага эришди  1 00:54Неймар ва "Реал" футболчилари Бразилия терма жамоасига чақирилмади  5 00:10Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна" – "Навбаҳор" 4:0  8

Превью. "Қизилқум" - "Бухоро" News

Превью. "Қизилқум" - "Бухоро"

Бухоронинг "Бухоро" клуби навоийда "Қизилқум" клуби меҳмони бўлади.

«Қизилқум» (Навоий) – «Бухоро» (Бухоро)
1 октябрь 2015. Навоий. "Сўғдиёна" стадиони. 17:30
Ҳакамлар: В. Серазетдинов (Тошкент), А. Снетков (Тошкент вил.), А. Калинин (Қарши), Н. Қосимов (Қарши)
Назоратчи: Б. Галеев (Урганч).
ЎзПФЛ вакили: Б. Ҳайдаров.

“Қизилқум” ва “Бухоро” олий лигада 29 марта тўқнаш келишган. Ушбу ўйинлардан 15тасида навоийликлар ғолиб бўлишган. 4та ўйин дуранг ҳисобида якунланган, “Бухоро” ҳисобида 10та ғалаба мавжуд.

“Бухоро” шу кунгача ўзаро ўйинларда “Қизилқум” дарвозасига 35та тўп киритган, навоийликлар эса “Бухоро” дарвозасига 48та гол уришган. “Бухоро”  ўзаро ўйинларда 34 очко ишлаб олган бўлса, “Қизилқум” 49 очкони қўлга киритган. “Бухоро”нинг олий лигада “Қизилқум” устидан эришган энг йирик ғалабаси 4:1 ни ташкил қилади. “Қизилқум”нинг йирик ғалабаси эса - 5:0.
 
Биринчи даврада "Қизилқум" сафардан ғалаба билан қайтган. Учрашувдаги ҳисобни майдон эгалари вакили Евгений Кочнев очганди. Иккинчи бўлимда Баҳриддин Ваҳобов ва Фаррух Ҳайдаров тўп киритиб Навоий клубига иродали ғалабани келтиришганди - 1:2.  

Навоийда бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:
21.05.2014 «Қизилқум» – «Бухоро» 1:1
23.10.2013 «Қизилқум» – «Бухоро» 2:0
14.04.2012 «Қизилқум» – «Бухоро» 1:0
02.04.2011 «Қизилқум» – «Бухоро» 0:0
25.04.2009 «Қизилқум» – «Бухоро» 3:2

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Қизилқум” мезбонлик қилган ўйинларда уч марта дуранг қайд этилган. 8 марта “Қизилқум” зафар қучган бўлса, 3та ўйинда “Бухоро” сафарда бўлишига қарамай рақибдан устун келган.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика