Latest news

18:34"Нефтчи" , "Пахтакор", "Динамо" ва "Навбаҳор" футболчилари жаримага тортилди — Тартиб-интизом қўмитаси  1 18:08Аморим "Манчестер Юнайтед"нинг қишки трансфер бозоридаги позициясини очиқлади  3 17:48TVCOM'да бугунги тақвим: “Насаф” юлдузли “Ал-Иттиҳод”га қарши, “Арсенал” Лига Кубогида ва бошқалар  0 17:41"Динамо" БААда йиғин ўтказади  2 17:13Неймар операцияни бошдан кечирди  2 16:46"Андижон" "Ал Аҳли"га қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум қилинди  4 16:19"Динамо" Маҳмуд Маҳамаджонов билан хайрлашди  4 15:59Слот "Ливерпул"да икки позицияни кучайтирмоқчи  1 15:35​Ўзбекистон МТЖ Қатарда йиғин ўтказади  1 15:18Равшан Эрматов: "Ўзбекистон март ойида КОНМЕБОЛ, КОНКАКАФ ва Африка жамоалари билан ўйнайди"  5 14:55Элит ОЧЛ. Мавсумнинг охирги ўйини қандай тугайди?  4 14:38Озарбайжон клуби "Машъал" футболчисига қизиқмоқда  0 14:21Ўзбекистон Канада билан ўйнайди  11 13:57"Милан" Австралияда ўйин ўтказмайди. Сабаби ошкор бўлди  2 13:30Қувондиқ Рўзиев: "Навбаҳор" мухлислари олдидаги қарзимни узишга ҳаракат қиламан"  6

Превью. "Қизилқум" - "Бунёдкор" News

Превью. "Қизилқум" - "Бунёдкор"

Олий лиганинг 2-турида "Қизилқум" клуби ўз майдонида "Бунёдкор" клубини қабул қилади.
«ҚИЗИЛҚУМ» - «БУНЁДКОР»
22 март 2015. Навоий. "Ёшлар" стадиони. 16:00
Ҳакамлар
: В. Цейтлин (Тошкент), Х. Шодмонов (Бухорр), Р. Серазетдинов (Тошкент), Б. Йўлчараев (Гулистон)
Назоратчи: Д. Роман (Тошкент).

“Қизилқум” ва “Бунёдкор” олий лигада 16 бора тўқнаш келишган. Ушбу ўйинлардан 13тасида пойтахтликлар ғолиб бўлишган. 2 ўйин дуранг ҳисобида якунланган, “Қизилқум” олий лигада ҳозирга қадар “қалдирғочлар”ни 1 марта мағлуб эта олган.

“Бунёдкор” шу кунгача ўзаро ўйинларда “Қизилқум” дарвозасига 40та гол киритган, навоийликлар эса “қалдирғочлар” дарвозасини 9 бор ишғол қилишган. “Олтин изловчилар”  ўзаро ўйинларда 5 очко ишлаб олган бўлишса, “Бунёдкор” 41 очкони қўлга кирита олган. “Бунёдкор”нинг олий лигада “Қизилқум” устидан эришган энг йирик ғалабаси 5:1 ни ташкил қилади. “Қизилқум”нинг ягона ва энг йирик ғалабаси - 1:0.
 
2014 йил “Бунёдкор” майдонида ўтган ўйинда Анвар Бердиев мезбонларни ҳисобда олдирга олиб чиққан, орадан кўп ўтмай Элдор Бойматов пенальтидан ҳисобни тенглаштирганди. Иккинчи бўлимда Воҳид Шодиев гол уриб “қалдирғочлар”га уч очко келтирганди – 2:1. Навоийда Достонбек Ҳамдамов ва Жавлон Иброҳимовнинг голлари “Бунёдкор”нинг ғалабасини таъминлаган эди – 2:0.

Тошкентда ўтган сўнгги беш учрашув:
03.08.2014 «Қизилқум» - «Бунёдкор» 0:2
17.03.2013 «Қизилқум» - «Бунёдкор» 0:3
26.03.2012 «Қизилқум» - «Бунёдкор» 2:2
15.05.2011 «Қизилқум» - «Бунёдкор» 1:4
25.09.2010 «Қизилқум» - «Бунёдкор» 1:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Қизилқум” ўз уйида бўлиб ўтган 8та ўйиннинг 6тасида мағлуб бўлган. 2010 йил “Қизилқум” ўз майдонида “қалдирғочлар”ни мағлуб этган ва 2012 йил дуранг ўйнаган. 


Нарзулла Сайдуллаев
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика