Latest news

14:56АПЛ клублари ойна ёпилишидан олдин трансфер рекордини янгилаб бўлди  0 14:30"Истиқлол" стадиони сухандони провокацион эълонлар берди, "Динамо" стадиони техник ҳудудига бегона шахслар кирди, Владимир Бубанья микст-зона масаласида комиссарга эътироз билдирди — Лига комиссарлари билдиргиси  2 13:58"Ливерпуль" тарихидаги энг қиммат ҳимоячилардан бири сафдан чиқди  2 13:32Суперкомпьютер Бундеслига фаворитларини аниқлади. "Бавария" билан қайси жамоа рақобатлашади?  0 13:03АПЛнинг энг қиммат ёш футболчилари маълум. "Челси", "Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" топда  1 12:36Ямалдан яна бир натижа: у собиқ жамоадошининг Ла Лигадаги рекордини янгилади  0 12:12"Нефтчи" пешқадамга айланди, Файзуллаев дебют қилди, Ашурматов қачон сафга қайтиши аниқ – 21 август кунги энг муҳим хабарлар битта саҳифада   3 12:00Ўзбекистон Кубоги. "Бунёдкор" - "Бухоро" учрашуви 27 августга кўчирилди  3 11:39Эксперт фикри. Иброҳим Отахонов: "Андижон"га нафақат бугун балки кейинги ўйинда ҳам осон бўлмайди"  0 11:10"Қалдирғочлар" қаршисида "чақилмас ёнғоқ": "Қизилқум" – "Бунёдкор" учрашувини кўриш учун 7 та сабаб  2 10:50"Манчестер Юнайтед"га 21 ёшли футболчи керак  3 10:25Родригонинг вакиллари Англияда  10 10:1025 август куни ЎФФ раҳбарияти иштирокида брифинг бўлиб ўтади  0 09:52Луис Энрике: "Танқидларни тўғри тушунаман"  0 09:37Суперлига. Бугунги учрашувларни кимлар шархлайди?  12

ПРЕВЬЮ. «ҚИЗИЛҚУМ» - «БУНЁДКОР» News

ПРЕВЬЮ. «ҚИЗИЛҚУМ» - «БУНЁДКОР»

Навоий шаҳридаги "Ёшлик" спорт мажмуасида "Қизилқум" ва "Бунёдкор" клублари тўқнаш келишади.
«Қизилқум» (Навоий) – «Бунёдкор» (Тошкет)
3 август. Навоий. “Ёшлик” спорт мажмуаси. 19:00
Ҳакамлар:
В. Цейтлин (Тошкент), Р. Серазитдинов (Тошкент), Р. Шояҳметов (Тошкент), И. Иброҳимов (Нукус).
Назоратчи: В. Валицкий (Тошкент).

“Қизилқум” ва “Бунёдкор” олий лигада 15 бора тўқнаш келишган. Ушбу ўйинлардан 12тасида пойтахтликлар ғолиб бўлишган. 2 ўйин дуранг ҳисобида якунланган, “Қизилқум” олий лигада ҳозирга қадар “қалдирғочлар”ни 1 март мағлуб эта олган.

“Бунёдкор” шу кунгача ўзаро ўйинларда “Қизилқум” дарвозасига 38та гол киритган, навоийликлар эса “қалдирғочлар” дарвозасини 9 бор ишғол қилишган. “Олтин изловчилар”  ўзаро ўйинларда 5 очко ишлаб олган бўлишса, “Бунёдкор” 38 очкони қўлга кирита олган. “Бунёдкор”нинг олий лигада “Қизилқум” устидан эришган энг йирик ғалабаси 5:1 ни ташкил қилади. “Қизилқум”нинг ягона ва энг йирик ғалабаси - 1:0.
 
Дастлабки турдан ўрин олган баҳсда “Бунёдкор” ғалаба қозонган. Дастлаб Анвар Бердиев мезбонларни ҳисобда олдирга олиб чиққан, орадан кўп ўтмай Элдор Бойматов пенальтидан ҳисобни тенглаштирганди. Иккинчи бўлимда Воҳид Шодиев гол уриб “қалдирғочлар”га уч очко келтирганди – 2:1.

Тошкентда ўтган сўнгги беш учрашув:
17.03.2013 «Қизилқум» - «Бунёдкор» 0:3
26.03.2012 «Қизилқум» - «Бунёдкор» 2:2
15.05.2011 «Қизилқум» - «Бунёдкор» 1:4
25.09.2010 «Қизилқум» - «Бунёдкор» 1:0
05.11.2009 «Қизилқум» - «Бунёдкор» 1:2

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Қизилқум” ўз уйида бўлиб ўтган 7та ўйиннинг 5тасида мағлуб бўлган. 2010 йил “қалдирғочлар”ни мағлуб этган ва 2012 йил дуранг ўйнаган.  
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика