Latest news

14:14"Реал" Гонсало билан шартномани 2030 йилгача узайтирди. Ҳужумчи асосий жамоага ўтказилди  0 13:45"Манчестер Юнайтед" Шешко учун қанча тўлайди?  1 13:20Галлахер АПЛга қайтиши мумкин  0 12:52Перес Родрини "Реал"га сотиб олмоқчи ва шахсан ўзи музокара ўтказишга тайёр  3 12:22"Атлетико" италиялик футболчини харид қилади  0 11:58"Реал"да 9-рақамнинг янги эгаси маълум  3 11:35Родри яна жароҳат олди  5 11:13Суперлига. "Бухоро" 7 йилдан буён Навоийдан ғалабасиз қайтмоқда   2 11:04Ғанишер Қодиров: "Қўқон-1912" билан олти очколик ўйин кутиб турибди"  0 10:45"Шўртан" 15 йилдан сўнг Тошкентда "Бунёдкор"дан очко олди   4 10:40"Ньюкасл" ПСЖ билан музокараларни бошлади  0 10:05Дамир Темиров "Андижон" мухлисларига илтимос билан чиқди  10 09:33"Барселона" ва Марк-Андре тер Стеген ўзаро келишувга эришди  7 09:06Носир Абдусаломов: "Чемпионлик? Бу ҳақда ўйлашга эрта"  0 08:05Пўлатхўжа Холдорхонов: "Икки очко йўқотдик, ғалаба қозонишимиз керак эди"  2

Превью. "Қизилқум" - "Андижон" News

Превью. "Қизилқум" - "Андижон"

Юрий Лукин бошчилигидаги "Қизилқум" клуби Навоийда Эдгар Гесс бошқараётган "Андижон" клубини қабул қилади.
«Қизилқум» (Навоий) – «Андижон» (Андижон)
25 апрель 2015. Навоий. “Ёшлар” стадиони. 18:00
Ҳакамлар:
Ш.Қосимов, А.Усмонов, С.Шоюсупов, Ш.Қаюмов.
Назоратчи: Р.Айтеков.

“Қизилқум” ва “Андижон” олий лигада жами 26 бора тўқнаш келишган. Натижалар “Қизилқум”нинг устунлигини кўрсатмоқда. Навоийликлар 13 та ўйинда ғолиб бўлишган. 2та ўйинда дуранг қайд этилган. 11 учрашувда эса “Андижон” зафар қучган. Тўплар нисбатида ҳам “Қизилқум” олдинда - 45:38. Ўзаро ўйинларда “Қизилқум” 41 очкони, “Андижон” эса 35 очкони  қўлга киритган.

“Қизилқум”нинг ўзаро ўйинларда қозонган энг йирик ғалабаси – 6:2 га тенг. “Андижон”да бу кўрсаткич 5:1 бўлиб турибди.

Ўтган йил Навоийдаги учрашув тақдирини битта гол ҳал қилганди. Шерали Жўраевнинг иккинчи бўлимда урган голи “Қизилқум”га ғалаба келтирганди – 1:0. “Андижон” эса ўз майдонида Абдулатиф Абдуқодиров ва Азиз Ибрагимовнинг голлари эвазига 2:0 ҳисобида зафар қучган.

“Қизилқум” майдонида ўтган сўнгги беш учрашув:

23.03.2014  «Қизилқум» – «Андижон»  1:0
15.06.2012  «Қизилқум» – «Андижон»  1:2
13.08.2011  «Қизилқум» – «Андижон»  2:0
15.05.2010  «Қизилқум» – «Андижон»  2:1
26.09.2009  «Қизилқум» – «Андижон»  1:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт : “Андижон” клуби ўз тарихида “Қизилқум” майдонида бўлиб ўтган 13та ўйиннинг биттасида ғолиб бўлган (2012) ва бир бор дуранг (2008) ўйнаган. Қолган 11 учрашувда Навоий клуби ўз уйида муваффақиятга эришган.   
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика