Latest news

14:57ФИФА ЖЧ-2026 саралашида иштирок этаётган терма жамоага техник мағлубият ёзди  0 14:30Кападзе ФИФА кунларида терма жамоа бошқарувида бўлади  6 14:02Ротация режалаштирилган. "Реал" "Қайрат"га қарши ўйинда майдонга тушириши мумкин бўлган футболчилар маълум  3 13:39"Милан" ва "Интер" "Сан Сиро"ни бузади  0 13:17"Машъал" "Бухоро" билан ўйиндан олдин 2 нафар йўқотишга эга  3 12:57Аҳрор Рисқуллаев Суперлигада юбилей ўйинини бошқарди  3 12:34Уругвайнинг асосий футболчилари Ўзбекистонга қарши баҳсни ўтказиб юбориши мумкин  3 11:45"Насаф" "Ал Ҳилол"га кичик ҳисобда мағлуб бўлган учрашувдан галерея  5 11:20Игорь Сергеев: "Илк дақиқалардан вақт чўзиш ҳолати кузатилди, муҳими ғалаба қозондик"   0 10:48"Арсенал" асосий футболчиси билан узоқ муддатли шартнома имзолади  0 10:22Клопп Осиё жамоасини бошқариши мумкин  1 09:55Хави МЮни бошқаришга рози  8 09:27Sofascore. Ҳамробеков жамоадошлари орасида энг яхши баҳолардан бирига лойиқ кўрилди  1 09:01Sofascore. Аламли тарзда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  21 08:33"Пахтакор" "Сурхон"ни қийинчилик билан мағлуб этган учрашувдан ФОТОГАЛEРEЯ  0

Превью. "Қизилқум" - "Андижон" News

Превью. "Қизилқум" - "Андижон"

"Қизилқум" клуби Навоийдаги биринчи учрашувини олий лигага қайтган "Андижон" билан ўтказади.
«ҚИЗИЛҚУМ» – «АНДИЖОН»
23 март. Навоий. “Сўғдиёна” стадиони. 17:00
Ҳакамлар
: Б.Намозов, О.Абдувосилов, Н.Рўзимов, Н.Қосимов.
Назоратчи: Р.Серазитдинов.

“Қизилқум” ва “Андижон” олий лигада жами 24 бора тўқнаш келишган. Натижалар “Қизилқум”нинг устунлигини кўрсатмоқда. Зарафшонликлар 12 та ўйинда ғолиб бўлишган. 2та ўйинда дуранг қайд этилган. 10 учрашувда эса “Андижон” зафар қучган. Тўплар нисбатида ҳам “Қизилқум” олдинда - 44:36. Ўзаро ўйинларда “Қизилқум” 38 очкони, “Андижон” эса 32 очкони  қўлга киритган.

“Қизилқум”нинг ўзаро ўйинларда қозонган энг йирик ғалабаси – 6:2 га тенг. “Андижон”да бу кўрсаткич 5:1 бўлиб турибди.

Ўтган мавсум “Андижон” олий лигада ўйнамаган. Бу жамоаларнинг охирги тўқнашувлари 2012 йилда бўлиб ўтган. Ўша мавсумдаги ҳар иккала ўйинда ҳам водий клуби ғолиб чиққан. Зарафшондаги учрашувда ҳозир “Қизилқум”да ўйнаётган Владимир Шишелов “Андижон” сафида гол урган. Ғулом Ўрунов ҳисобни тенглаштирган, сўнгра Бекзод Ғозиев тўп киритиб “бургутлар”га уч очко келтирган – 2:1. “Соғлим Авлод”даги баҳсда мухлислар голлар шоусига гувоҳи бўлишган. Лочин, Солиев, Мўйдин Мамазулумов (иккита), Отабек Валижонов “Қизилқум” дарвозасини ишғол қилган. Камига Тимур Кагиров ҳам ўз дарвозасини нишонга олган. Бунга жавобан “Андижон” вакили Баҳром Абдураҳимов ўз дарвозабонини ранжитган. Якуний ҳисоб 5:1 “бургутлар” фойдасига.

“Қизилқум” майдонида ўтган сўнгги беш учрашув:
15.06.2012  «Қизилқум» – «Андижон»  1:2
13.08.2011  «Қизилқум» – «Андижон»  2:0
15.05.2010  «Қизилқум» – «Андижон»  2:1
26.09.2009  «Қизилқум» – «Андижон»  1:0
08.11.2008  «Қизилқум» – «Андижон»  0:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт
: «Андижон» клуби ўз тарихида «Қизилқум» майдонида бўлиб ўтган 12та ўйиннинг биттасида ғолиб бўлган (2012) ва бир бор дуранг (2008) ўйнаган. Қолган 10 учрашувда Навоий клуби ўз уйида муваффақиятга эришган. 

Тахмин: Биринчи турда Тошкентда "Бунёдкор" билан деярли тенгма-тенг ўйнаган Юрий Лукин шогирдлари ўз мухлислари қаршисидаги илк ўйинни ютишга интилишади. "Андижон" 2012 йилги натижасини такрорлай олмаса керак.

Нарзулла Сайдуллаев
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика