Latest news

15:13Гвардиола "Манчестер Сити"нинг ортиқча вазнли футболчиларини четлаштиради  0 14:45Элдор Шомуродов Туркия Суперлигасининг биринчи давра рамзий жамоасидан жой олди  2 14:22Ғалабасиз мавсум  10 13:54Аҳмедов "Навбаҳор"дан кетди: унинг янги жамоаси маълум  13 13:32"Манчестер Юнайтед" "Борнмут" ярим ҳимоячисини шорт-листга қўшди  1 13:03Рэшфорд кейинги режалари билан ўртоқлашди  0 12:34Расман: "Сўғдиёна" сербиялик дарвозабон трансферини эълон қилди  5 12:06Халқаро спорт тадқиқотлари маркази Ўзбекистон Суперлигасининг энг қиммат футболчилари рўйхатини эълон қилди  3 11:42Футзал бўйича Олий лига 7-тур учрашувлари қаерда ўтказилиши маълум  0 11:11U-23 Осиё чемпионати-2018. Тор-мор этилган грандлар, Японияга ёрдам беролмаган Хави Алонсо, самолётдаги раққосалар ҳамда "қор жанги"да қўлга киритилган тарихий чемпионликни ёдга оламиз  5 10:48Юнус Али: “Жуда қийин ўйин бўлди”  1 10:20Бензема сурат учун 10 миллион евро тўлади  10 09:52Sofascore. Ашурматов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  0 09:24Самандар Мавлонқулов фаолиятини пойтахтда давом эттиради  0 08:56"Насаф" футболчиси фаолиятини Тошкент жамоасида давом эттиради  6

Превью. "Пахтакор" - "Шўртан" News

Превью. "Пахтакор" - "Шўртан"

Олий лигага қайтган Ғузорнинг "Шўртан" клуби Тошкентда "Пахтакор" клуби меҳмони бўлади.
«Пахтакор» (Тошкент) – «Шўртан» (Ғузор)   
16 апрель 2015. Тошкент. “Пахтакор” стадиони. 18:30
Ҳакамлар
: В. Коваленко (Тошкент), Ҳ. Шодмонов (Бухоро), Р. Нугманов (Тошкент), Р. Лутфулин (Тошкент)
Назоратчи: С. Нажафалиев (Тошкент).
УзПФЛ вакили: Ф. Магаметов.

“Пахтакор” ва “Шўртан” олий лигада 18 бора тўқнаш келишган. Натижалар тошкентликларнинг устунлигини кўрсатмоқда. “Пахтакор” 16та ўйинда ғолиб бўлган, 1та ўйин дуранг ҳисобида якунланган. “Шўртан” ушбу рақибни ҳозирга қадар фақат бир марта мағлуб эта олган. Тўплар нисбатида ҳам устунлик “Пахтакор” томонида - 51:10. Ўзаро ўйинларда “Пахтакор” 49, “Шўртан” эса 4 очкони қўлга киритган.

“Пахтакор”нинг ўзаро ўйинларда қозонган энг йирик ғалабаси – 6:0га тенг. “Шўртан”да бу кўрсаткич – 3:1.

2013 йилдаги иккала учрашувда ҳам “Пахтакор” ғалаба қозонган. Ғузорда Ойбек Қиличев ва Аббос Махсталиевнинг голларига Дилявер Абибуллаев жавоб қайтарганди – 1:2. “Пахтакор” майдонидаги ўйинда Павел Соломин ҳисобни очган бунга Темурхўжа Абдухолиқов (3та) ва Даврон Ҳошимов жавоб берганди – 4:1.  

Тошкентда бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:

03.11.2013 «Пахтакор» - «Шўртан» 4:1
27.08.2012 «Пахтакор» - «Шўртан» 0:0
13.08.2011 «Пахтакор» - «Шўртан» 3:1
22.08.2010 «Пахтакор» - «Шўртан» 2:0
04.08.2009 «Пахтакор» - «Шўртан» 4:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: Тошкентда бўлиб ўтган 9та ўйиннинг 8тасида “шерлар” зафар қучишган. Бир марта (2012 йил) “Шўртан” сафардан дуранг билан қайтган. Ғузорликлар сафарда бу жамоани мағлуб эта олишмаган.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика