Latest news

02:00"Интер" президенти А Серия даражасини баҳолади  1 01:29Бундеслига. "Бавария" йирик ғалаба қайд этди, Харри Кейн мавсумдаги 10-голини урди  2 01:10Энцо Мареска: "Дарвозабонлар бўйича муаммо йўқ"  2 00:57Саудия Арабистони. "Ал Насср" Мане ва Роналдунинг голлари эвазига "Ал Иттиҳод"ни мағлуб этди  17 00:33"Ливерпуль" Кьеза борасидаги қарорини ўзгартирди  2 00:14"Барселона"нинг икки футболчиси қанча муддатга сафдан чиққани аниқ бўлди  3 23:48Руни Экитике ҳақида: "Аҳмоқона ҳаракат. ВАР замонида голни текширувдан кейин нишонлаш керак"  2 23:15"Олтин тўп-2025". Ким қанча овоз тўплади?  3 22:54Максим Шацких: "Нима, ҳар бир ўйинда 5тадан гол уришимиз керакми? Бу "Барселона" эмас, "Андижон"  9 22:43Расман: "Манчестер Сити" Нико О'Райли билан шартномани узайтирди  1 22:19“Андижон” – ОКМК учрашувидаги баҳсли вазият бўйича изоҳ  10 21:58Миржалол Қосимов: "Мағлубиятга лойиқ ўйин кўрсатмадик"  7 21:37Мирко Йеличич: "Натижадан мамнунман, аммо ўйинимизни яхшилашимиз керак"  0 21:20Неъматулла Қуттибоев: "Ҳали ҳеч ким ҳеч нарса йўқотмади. Кураш сўнгги тургача давом этади"  0 20:59Суперлига. "Андижон" ўз майдонида ОКМКдан устун келди  49

Превью. "Пахтакор" - "Қизилқум" News

Превью. "Пахтакор" - "Қизилқум"

Тошкентнинг "Пахтакор" клуби бугун Навоийнинг "Қизилқум" клубини қабул қилади.

«Пахтакор» (Тошкент) - «Қизилқум» (Навоий)
21 август 2015. Тошкент. "Пахтакор" стадиони. 18:30
Ҳакамлар: В. Коваленко (Тошкент), Р. Фозилов (Наманган), М. Мажидов (Наманган), Н. Қосимов (Қарши)
Назоратчи: Р. Айтеков (Тошкент).
ПФЛ вакили: А. Худойдотов.

“Қизилқум” ва “Пахтакор” олий лигада 31 бора тўқнаш келишган. Натижалар “Пахтакор”нинг катта устунлигини кўрсатмоқда. “Шерлар” ўзаро ўйинларда 26 марта ғалаба қозонишган. 4та баҳсда дуранг қайд этилган. “Қизилқум” фақат бир марта “Пахтакор”ни таслим қила олган. Тўплар нисбатида ҳам устунлик “шерлар”да 85:17. “Пахтакор” ўзаро ўйинларда 82 очкога эга бўлган, “Қизилқум” ўз ҳисобига 7 очко ёзиб қўя олган. Тошкент клубининг “Қизилқум” устидан қозонган энг йирик ғалабаси 11:0га тенг бўлса, “Қизилқум”да бу кўрсаткич 2:1га тенг.

Биринчи даврада Навоийда кечган учрашувда тошкентликлар иккинчи бўлимдаги голлар эвазига ғолиб бўлишганди. Станислав Андреев ва Александр Мерзляков “Қизилқум” дарвозасига гол уришганди – 0:2.

Тошкентда ўтган сўнгги беш учрашув:
29.03.2014 «Пахтакор» - «Қизилқум» 1:0
14.09.2013 «Пахтакор» - «Қизилқум» 1:0
21.05.2012 «Пахтакор» - «Қизилқум» 4:0
05.03.2011 «Пахтакор» - «Қизилқум» 2:0
13.06.2010 «Пахтакор» - «Қизилқум» 0:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Пахтакор” ўз майдонида ушбу рақибни 12 марта мағлуб этган. 2та баҳсда эса дуранг қайд этилган. “Қизилқум” сафарда фақат бир марта (2001 йил) ғолиб бўлган.  “Пахтакор” ўз уйида охирги 5та ўйинда умуман гол ўтказмаган.
 

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика