Latest news

13:39Шомуродов рамзий жамоадан жой олди  0 13:18Суперлига. Плей-офф: "Арал" – "Бухоро". Таркиблар маълум   5 12:40TVCOM'да бугунги тақвим: Суперлигага ўтиш ўйини, “Челси” сафарда ва бошқалар  1 12:38"Рома" Дибаланинг жамоадаги келажаги бўйича қарор қабул қилди  0 12:10Санжар Қувватов собиқ жамоасига қайтди  7 11:43Водий клублари Ўзбекистон МТЖ аъзосига даъвогарлик қилмоқда  4 11:18Ўзбекистонлик футболчи Косовога йўл олмоқда  2 10:42Алонсонинг ўрнига яна бир даъвогар пайдо бўлди  3 10:15"Навбаҳор" келаси мавсум уй учрашувларини қайси стадионда ўтказиши маълум  12 09:46Кечаги аламли натижадан сўнг Аморим нималар деди?  3 09:18ОКМК етакчиларидан бир легионер бўлишга яқин  4 08:50The Best 2025. ФИФАнинг 2025 йилнинг энг яхши футболчиси соврини учун номзодлар рўйхати эълон қилинди  12 08:17"Андижон" етакчиларидан бир фаолиятини Тошкентда давом эттиради  3 07:46Суперлига плей-офф. Бугун келаси мавсумнинг сўнгги Суперлига иштирокчиси аниқланади  15 03:21А Серия. "Рома" Фабрегас жамоасини таслим қилди  1

Превью. "Пахтакор" - "Қизилқум" News

Превью. "Пахтакор" - "Қизилқум"

"Пахтакор" клуби мавсумдаги дастлабки уй учрашувини Навоийнинг "Қизилқум" клубига қарши ўтказади.
«ПАХТАКОР» – «ҚИЗИЛҚУМ»
29 март. Тошкент. “Пахтакор” стадиони. 17:00.
Ҳакамлар:
Т.Тўхтасинов, Р.Фозилов, А.Пўлатов, Р.Копадзе
Назоратчи: Г.Имомов.

“Пахтакор” ва “Қизилқум” олий лигада 28 бора тўқнаш келишган. Натижалар “Пахтакор”нинг катта устунлигини кўрсатмоқда. “Шерлар” ўзаро ўйинларда 23 марта ғалаба қозонишган. 4та баҳсда дуранг қайд этилган. “Қизилқум” фақат 1 марта “Пахтакор”ни таслим қила олган. Тўплар нисбатида ҳам устунлик “шерлар”да 78:16. “Пахтакор” ўзаро ўйинларда 73 очкога эга бўлган, “Қизилқум” ўз ҳисобига 7 очко ёзиб қўя олган. Тошкент клубининг “Қизилқум” устидан қозонган энг йирик ғалабаси 11:0га тенг бўлса, “Қизилқум”да бу кўрсаткич 2:1га тенг.

2013 йилги ҳар иккала баҳсда ҳам “шерлар” 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишган. Зарафшондаги баҳс тақдирини айни пайтда Малайзияда тўп тепаётган Дилшод Шарофетдинов ҳал қилган бўлса, Тошкентдаги ўйинда Кахи Махарадзе гол урган.

Тошкентда ўтган сўнгги беш учрашув:
14.09.2013 «Пахтакор» - Қизилқум» 1:0
21.05.2012 «Пахтакор» - Қизилқум» 4:0
05.03.2011 «Пахтакор» - Қизилқум» 2:0
13.06.2010 «Пахтакор» - Қизилқум» 0:0
18.09.2009 «Пахтакор» - Қизилқум» 6:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: Тошкентда бўлиб ўтган ўйинларнинг 11тасида “шерлар” зафар қучишган. 2та баҳсда эса дуранг қайд этилган. “Қизилқум” ўз тарихида бир марта (2001 йил) “Пахтакор” майдонидан уч очко билан қайтган. Охирги тўртта баҳсда “Қизилқум” Тошкентда гол ура олмаган.

Муаллиф тахмини: "Пахтакор" учрашувда ғалаба қозониши мумкин. Лекин Юрий Лукин бошчилигидаги "Қизилқум" клуби сюрприз тақдим этиши ҳам мумкин.


Нарзулла Сайдуллаев
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика