Latest news

10:56“Ливерпуль“ Англия терма жамоаси ҳимоячиси борасида музокараларни бошлади  0 10:30Германия МТЖ ҳужумчиси фаолиятини “Бавария“да давом эттиришига яқин  0 10:06“Реал“ етакчиси операциядан сўнг муддат футбол ўйнамаслиги маълум  16 09:40Тео Эрнандес “Ал Ҳилол“да қанча даромад қилиши маълум  1 09:18“Арсенал“ “Тоттенхэм“ қизиқаётган футболчини “илиб кетмоқчи“  0 08:52Янги келишувга кўра Роналдунинг “Ал Насср“даги маоши маълум  17 08:27Шомуродов келажаги борасида бир қарорга келди  15 08:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Реал" ва "Ал Ҳилол" кейинги босқичга йўл олди  8 07:30Суперлига. Қаршида турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  9 01:57Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Манчестер Сити" "Ювентус"ни "янчиб ташлади"  37 01:24"Арсенал" Родригога альтернатив топиб қўйди  0 00:35Суперлига. "Андижон"дан сафарда камбэк!  1 00:27"Ливерпуль" футболчиси учун уч топ-клуб курашади  4 23:43Тер Штеген Франция сари йўл олиши мумкин  2 23:21Ҳаким Фузайлов: "Бешта гол урадиган ўйинимизда учта гол ўтказдик"  5

Превью. "Пахтакор" - "Машъал" News

Превью. "Пахтакор" - "Машъал"

Муборакнинг "Машъал" клуби бу турни сафарда "Пахтакор"га қарши ўтказади.

«Пахтакор» (Тошкент) – «Машъал» (Муборак)
16 июнь 2016. Тошкент. "Пахтакор" стадиони. 19:20
Ҳакамлар:
З. Қодиров (Навоий), М. Мажидов (Наманган), Р. Фозилов (Наманган), Д. Акмалов (Тошкент)
Назоратчи: О. Дачев (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: Ш. Ражабов.

Бу икки клубнинг йўллари олий лига ўйинларида 30 бор кесишган. Устунлик “Пахтакор” томонида. 21та ўйинда тошкентликларнинг қўли баланд келган бўлса, 4та учрашувда “Машъал” ғолиб бўлган. Беш учрашувда ғолиб аниқланмаган. Тўплар нисбати “Пахтакор” фойдасига 59:20. Ўзаро ўинларда “шерлар” 68 очкони, “Машъал” эса 17 очкони қўлга киритган.

“Пахтакор” олий лигада “Машъал” устидан 4:1 ҳисобида ғалаба қозонган. Бу ўзаро ўйинлардаги пойтахт клубининг энг йирик ғалабасидир. “Машъал”нинг ўзаро ўйинлардаги энг йирик ғалабаси эса 2:0 бўлиб турибди.

2015 йил Тошкентдаги баҳсда мезбонлар зафар қучишган. Станислав Андреев (2та) ва Кахи Махарадзенинг голларига Зафар Тўраев жавоб берганди – 3:1. Муборакда ҳам “шерлар” ғолиб бўлишган. Игорь Сергеевнинг иккита голига майдон эгаларидан Зафар Тўраев жавоб берганди – 1:2.

Тошкентда ўтган сўнгги беш учрашув:
19.06.2015 «Пахтакор» - «Машъал» 3:1
23.08.2014 «Пахтакор» - «Машъал» 3:0
14.09.2012 «Пахтакор» - «Машъал» 3:0
10.10.2011 «Пахтакор» - «Машъал» 1:0
22.04.2010 «Пахтакор» - «Машъал» 1:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Пахтакор” ўз майдонида бўлиб ўтган учрашувларда ушбу рақибни 13 марта таслим қилган. “Машъал” сафарда бир бор ғалаба қозонган ва бир марта дуранг ўйнаган. Охирги етти ўйинда “шерлар” фақат ғалаба қозонишган.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика