Latest news

09:51"Реал" футболчиси Саудияга кетмоқчи, бироқ унга ПСЖ жиддий қизиқмоқда  0 09:23"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи клубнинг келажаги бўладиган футболчи ҳақида гапирди  0 08:55ESPN "Реал Мадрид"да Хаби Алонсо ўрнини эгаллаши мумкин бўлган асосий номзодни эълон қилди  1 08:30"Каттақўрғон" катта футбол учун дастлабки қадамларни ташлади  1 08:01Ўзбекистонлик футболчи Косово жамоаси билан шартнома имзолади  3 07:29Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Андижон"га ўтишга яқин  7 00:30"Реал" ёзда Пасни "Комо"дан 9 млн еврога сотиб олишга қарор қилди. Нико қайта сотилмайди  0 23:41"Реал" Карвахалга ўринбосар топди  1 23:04Хаби Алонсо "Реал"дан учта юлдузни сотиб олишни сўради  3 22:15“Барселона” ва “Ювентус” “Борнмут” футболчисига қизиқмоқда  0 21:48"Арсенал" ҳимоячиси Салиба: "Мен АПЛни яхши кўраман, лекин асосий мақсадим — Чемпионлар лигаси"  1 21:21Флик Рэшфорд бўйича қарор қабул қилди  3 20:55“Манчестер Юнайтед” “Атлетико” ярим ҳимоячисини нишонга олди  1 20:24“Манчестер Сити” футболчиси январда клубни тарк этиши мумкин  4 19:54Футбол юлдузлари Рождество байрамини қандай нишонламоқда?  16

Превью. "Пахтакор" - "Динамо" News

Превью. "Пахтакор" - "Динамо"

Самарқанднинг "Динамо" клуби Тошкентда "Пахтакор" клуби меҳмони бўлади.

«Пахтакор» (Тошкент) – «Динамо» (Самарқанд)
26 октябрь 2015. Тошкент. "Пахтакор" стадиони. 17:00
Ҳакамлар: А. Асимов (Тошкент), Т. Галеев (Тошкент), А. Пўлатов (Тошкент), Д. Жалимов (Нукус)
Назоратчи: Г. Имомов (Тошкент).

“Пахтакор” ва “Динамо” олий лигада 43 бора тўқнаш келишган. Натижалар “шерлар”нинг устунлигини кўрсатмоқда. “Пахтакор” 34та ўйинда ғолиб бўлган, “Динамо” 5 марта бу рақибни мағлуб этган. 4та ўйинда дуранг қайд этилди. Тўплар нисбатида катта устунлик “Пахтакор” томонида - 86:22. Ўзаро ўйинларда “Пахтакор” 106 очкога эга бўлган бўлса, “Динамо” 19 очкони қўлга киритган.

“Пахтакор”нинг ўзаро ўйинларда қозонган энг йирик ғалабаси – 5:0га тенг. “Динамо”нинг энг йирик ғалабаси эса 2:0.

Биринчи даврада Игорь Сергеев томонидан урилган гол “Пахтакор”га Самарқандда ғалаба келтирган эди – 0:1.

Тошкентда бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:
11.10.2014 «Пахтакор» - «Динамо» 3:0
14.04.2013 «Пахтакор» - «Динамо» 4:0
28.10.2012 «Пахтакор» - «Динамо» 2:0
15.06.2011 «Пахтакор» - «Динамо» 3:1
18.03.2010 «Пахтакор» - «Динамо» 1:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Пахтакор” ўз майдонида бўлиб ўтган 21та ўйиннинг 20тасида зафар қучган. “Динамо” Тошкентдан фақат бир марта (2000 йил) уч очко билан қайтган. “Шерлар” ўз уйиларидаги охирги 14та ўйинда ғалаба қозонган. “Динамо” 3 йилдан буён Тошкентда бу жамоа дарвозасига йўл топа олмаяпти.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика