Latest news

02:40А Серия. "Интер" қийин ўйинда Бергамода "Аталанта"ни минимал ҳисобда мағлуб этди ва жадвалда биринчи ўринга кўтарилиб олди  3 01:49Роналду кетма-кет учинчи марта Яқин Шарқда йилнинг энг яхши футболчиси бўлди  9 23:30АПЛ. Грейнинг голи "Тоттенхэм"га Лондон дербисида ғалаба тақдим этди  0 23:12Дембеле Globe Soccer Awards томонидан йилнинг энг яхши футболчиси деб топилди  5 22:11Дембеле, Ямал, Мбаппе, Хакими, Холанд, Педри, Доннарумма ва Кейн IFFHS’нинг 2025 йилги терма жамоасида  7 22:05А Серия. Хойлунднинг дубли "Наполи"га муҳим ўйинда ғалаба келтирди  2 21:3730 декабрь - ОЧЛ 2 қуръаси  1 20:45Артём Довбик Испанияга қайтиши мумкин  0 20:21Эрон Про лигаси. "Истиқлол" ўз уйида мағлубиятга учради, Машарипов қайдномадан ўрин олди  3 20:10БАА Про лигаси. "Дибба" ўз уйида "Ал Васл"га мағлуб бўлди, Абдуллаев ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди  0 19:54"Бавария" икки муҳим ўйинчиси билан шартномани узайтиради  0 19:01Раҳим Стерлингга АПЛдан янги даъвогар пайдо бўлди  2 18:32А Серия. "Милан" ўз уйида "Верона"ни мағлуб этди  4 16:15"Ливерпуль” Родриго учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди  3 15:492025 йилнинг "энг яхши ёш футзалчиси" Абдулборий Илёсов: "Бу соврин мени янада кучлироқ қилади"  2

ПРЕВЬЮ. "Пахтакор" - "Бухоро" News

ПРЕВЬЮ. "Пахтакор" - "Бухоро"

Бугун 21-турнинг қолдирилган учрашувида "Пахтакор" "Бухоро"ни қабул қилади.
Мазкур учрашувда ғалаба қозонган тақдирда "Пахтакор" 10-бор Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритиш имкониятига эга бўлади. Чунки "Локомотив" билан ўзаро ўйинлардаги устунлик туфайли яна бир ютуқ олий лигадаги муваффақият учун етарли бўлади. Шу сабабли беллашув "Пахтакор" учун катта аҳамиятга эга. Ўз навбатида бухороликлар лигада қолиш учун кураш олиб боришмоқда. Улар мавсум охиридаги ҳар бир баҳсда очко тўплаш учун ҳаракат қилишади.

Жамоалар олий лига тарихида 43 бор тўқнаш келган. "Пахтакор" ҳисобида 30, "Бухоро" ҳисобида 6 ғалаба мавжуд. 7 учрашувда дуранг натижа қайд этилган. Жамоамиз 93 бор тўп киритган бўлса, рақиблар 31 гол уришган. Тошкентдаги 21 ўйиннинг 19тасида "Пахтакор" зафар қучган. Бир мартадан дуранг ва рақиб ғалабаси кузатилган. Бухороликлар охирги марта Тошкентда 1996 йил очкога эга чиқишган. Ўшанда "Бухоро" сафардаги ягона ғалабасини нишонлаган. Ундан кейин ўтказилган 16 учрашувнинг барчасида "шерлар" устун келган.


"ПАХТАКОР" - "БУХОРО"
Ҳакамлар
: Дмитрий Пислегин (Тошкент), Файзулло Ҳасанов (Наманган), Мўмин Мажидов (Наманган), Вилоят Нажафалиев (Тошкент).
Назоратчи: Игорь Нехочин (Наманган).
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика