Latest news

09:45Хави АПЛнинг ТОП жамоасини бошқариши мумкин  0 09:18"Манчестер Сити" қишда икки нафар футболчиси билан хайрлашмоқчи  0 08:50Фабио Каннаваро Италия футболидаги ҳозирги муаммо ҳақида фикр билдирди  3 08:21Шомуродов Сане, Асенсио ва бошқа футболчилар билан бир қатордан жой олди  2 07:52"Нефтчи" билан чемпионликни қўлга киритган футболчи "Навбаҳор"га ўтди  3 07:38Ўзбекистон вакиллари ФИФАнинг "The Best" мукофоти учун кимларга овоз берганди?  3 03:40Испания кубоги. "Барселона" учинчи дивизион жамоасини мағлубиятга учратди  2 03:05Англия лига кубоги. ​Гарначонинг дубли "Челси"га "Кардифф" устидан ғалаба тақдим этди.  1 00:55"Манчестер Юнайтед" ва "Челси" "Ланс" ярим ҳимоячиси учун курашади  0 00:31Каннаваро, Шомуродов ва Файзиев The Best соврини учун кимга овоз беришди?  7 00:18"Барселона"нинг Испания Кубогидаги учрашуви ярим соатга кечиктирилди  0 23:57"У баскетболчими?" – Рафиньянинг рафиқаси ФИФАни танқид қилди  11 23:35Расман: "Динамо" франциялик ҳимоячи билан шартнома имзолади. Унинг охирги клуби – "Аяччо"  11 23:12Дембеле, Ямал, Беллингем, Пальмер – ФИФА 2025 йилги рамзий терма жамоани эълон қилди  7 22:44Усмон Дембеле ФИФА талқинига кўра йилнинг энг яхши футболчиси деб топилди!  10

Превью. "Олмалиқ" - "Сўғдиёна" News

Превью. "Олмалиқ" - "Сўғдиёна"

Олий лиганинг 13-турида "Олмалиқ" ва "Сўғдиёна" ўртасидаги ўйин бўлиб ўтади.
«Олмалиқ» (Олмалиқ) – «Сўғдиёна» (Жиззах)
18 июнь 2015. Олмалиқ. ОКМК стадиони. 19:00
Ҳакамлар:
Р. Эрматов (Тошкент), А. Расулов (Тошкент), Ж. Саидов (Ташкент), Н. Қосимов (Тошкент)
Назоратчи: А. Хотамов (Тошкент).

Бу икки клубнинг йўллари олий лига ўйинларида 10 бор кесишган. Натижалар “Олмалиқ”нинг кичик устинлигини кўрсатмоқда. “Олмалиқ” 4та ўйинда ғалабага эришган. 4та баҳсда ғолиб аниқланмаган. Қолган 2та ўйинда “Сўғдиёна”нинг қўли баланд келган. Тўплар нисбати ҳам “Олмалиқ” фойдасига. Олмалиқликлар шу кунга қадар ўзаро ўйинларда 23та гол киритиб ўз дарвозаларидан 18 марта тўп олиб чиқишган. Ўзаро ўинларда “Олмалиқ” 16, “Сўғдиёна” эса 10 очкони қўлга киритган.

“Сўғдиёна” олий лигада “Олмалиқ” устидан 5:2 ҳисобида ғалаба қозонган. Бу ўзаро ўйинлардаги жиззахликларннг энг йирик ғалабаси ҳисобланади. “Олмалиқ”нинг ўзаро ўйинлардаги эришган энг йирик ғалабаси эса 4:1га тенг.

2014 йил Олмалиқда ўтган баҳсда 4:2 ҳисоби қайд этилган. Мезбонлар сафида Дилявер Абибуллаев, Обид Жўрабоев, Шерзод Ҳакимов (2та), меҳмонлардан Сухроб Қобилов ва Сардор Эминов гол уришганди. “Сўғдиёна” майдонида ўтган баҳсда ҳисоб очилмаганди – 0:0.

Олмалиқда бўлиб ўтган барча учрашувлар:
23.03.2014 «Олмалиқ» - «Сўғдиёна» 4:2
04.07.2013 «Олмалиқ» - «Сўғдиёна» 4:1
02.04.2011 «Олмалиқ» - «Сўғдиёна» 2:2
30.10.2009 «Олмалиқ» - «Сўғдиёна» 3:0
18.05.2008 «Олмалиқ» - «Сўғдиёна» 3:2

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Олмалиқ” ўз майдонидаги ўйинларда бу рақибга умуман ютқазмаган – 4 ғалаба ва бир дуранг. Бешта ўйинда ҳам майдон эгалари камида иккита гол уришган.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика