Latest news

10:45Массимилиано Аллегри А Серияда ой мураббийи деб топилди  0 10:17"Бунёдкор" сардори жамоани тарк этди  1 09:50МЮ сардорига нарх қўйди  0 09:22"Реал Мадрид" Франциядан 20 ёшли футболчини сотиб олмоқчи  0 08:55Аморим "Борнмут"га қарши ўйин олдидан "Манчестер Юнайтед" футболчиларининг жароҳатлари ҳақида гапирди  0 08:28Трансфермаркт Ла лигада энг кўп нархи ошган футболчилар рейтингини тузди  1 08:00Роналду дунёнинг машҳур фильмида рол ўйнайди  7 07:31"Нефтчи"нинг асосий футболчиларидан бирига ОКМК ва "Андижон"дан қизиқиш бор  6 01:50Лэмпард кетма-кет иккинчи ой энг яхшиси бўлди  0 01:24АПЛ топ-клублари "Лейпциг" вингерига қизиқмоқда  0 00:50Давид Сильва Гвардиоланинг ягона камчилигини айтди  3 00:16Оскар футболчилик фаолиятини якунлади  5 23:53Флик: "Рэшфорд захирада қолдими, демак, таркибда энг яхшилар ўйнамоқда"  4 23:32"Алавес"га қарши ўйин олдидан "Реал"да муаммолар кўп  7 23:10Салоҳ қайтди!  9

Превью. "Олмалиқ" - "Сўғдиёна" News

Превью. "Олмалиқ" - "Сўғдиёна"

"Олмалиқ" клуби янги стадиондаги иккинчи баҳсни Жиззахнинг "Сўғдиёна" клубига қарши ўтказади.
«ОЛМАЛИҚ» – «СЎҒДИЁНА»
23 март. Олмалиқ. “Олмалиқ” стадиони. 17:00
Ҳакамлар
: А.Асимов, Т.Галеев, С.Шоюсупов, А.Рубаков.
Назоратчи: Ғ.Каримов.

Бу икки клубнинг йўллари олий лига ўйинларида 8 бор кесишган. Натижалар “Олмалиқ”нинг кичик устинлигини кўрсатмоқда. “Олмалиқ” 3та ўйинда ғалабага эришган. 3та баҳсда ғолиб аниқланмаган. Қолган 2та ўйинда “Сўғдиёна”нинг қўли баланд келган. Тўплар нисбати ҳам “Олмалиқ” фойдасига. Олмалиқликлар шу кунга қадар ўзаро ўйинларда 19та гол киритиб ўз дарвозаларидан 16 марта тўп олиб чиқишган. Ўзаро ўинларда “Олмалиқ” 12, “Сўғдиёна” эса 9 очкони қўлга киритган.

“Сўғдиёна” олий лигада “Олмалиқ” устидан 5:2 ҳисобида ғалаба қозонган. Бу ўзаро ўйинлардаги жиззахликларннг энг йирик ғалабаси ҳисобланади. “Олмалиқ”нинг ўзаро ўйинлардаги эришган энг йирик ғалабаси эса 4:1га тенг.

Ўтган мавсум Олмалиқда бўлиб ўтган ўйинда мезбонлар йирик ғалабани қўлга киритишган. Зафар Полвонов (дубль), Санжар Шоаҳмедов ва Достон Абдураҳмоновнинг голларига Аюбхон Нўъмонов жавоб қайтарган – 4:1. “Сўғдиёна” мезбонлик қилган учрашувда томонлар муроса кўчасини танлашган. Бобур Қосимов ҳамда Сухроб Бердиев томонидан урилган голларга “Олмалиқ” сафида Тимур Кагиров ва Шахбоз Эркинов жавоб берган – 2:2.  

Олмалиқда бўлиб ўтган 4 учрашув:
04.07.2013 «Олмалиқ» - «Сўғдиёна» 4:1
02.04.2011 «Олмалиқ» - «Сўғдиёна» 2:2
30.10.2009 «Олмалиқ» - «Сўғдиёна» 3:0
18.05.2008 «Олмалиқ» - «Сўғдиёна» 3:2

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Олмалиқ” ўз майдонидаги ўйинларда бу рақибга умуман ютқазмаган – 3 ғалаба ва бир дуранг. Тўрттала ўйинда ҳам майдон эгалари камида иккита гол уришган.

Тахмин: "Олмалиқ" ўз майдонидаги кетма-кет иккинчи ўйинда ҳам уч очкони қўлга киритишга яқин.

Нарзулла Сайдуллаев
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика