Latest news

14:21Ўзбекистон Канада билан ўйнайди  3 13:57"Милан" Австралияда ўйин ўтказмайди. Сабаби ошкор бўлди  0 13:30Қувондиқ Рўзиев: "Навбаҳор" мухлислари олдидаги қарзимни узишга ҳаракат қиламан"  4 13:14"Ал Иттиҳод" – "Насаф" беллашуви кореялик ҳакамларга топширилди  1 12:46"Аҳил бўлмасак, бир натижага эришиш қийин. Биргаликда вазифани уддалаймиз" — Тимур Кападзе  3 12:19Эмери "Астон Вилла"нинг тарихий сериясидан сўнг: "Биз чемпионликка даъвогар эмасмиз"  0 11:51"Менга фарқи йўқ": Рафинья ФИФА қарорига хотиржам муносабат билдирди  5 11:24Ўзбекистон U-21 терма жамоаси Доҳага етиб борди  0 10:46“Ал-Аҳли” - “Андижон” ўйинини ироқлик ҳакамлар бошқаришади  2 10:19Акаки Шулая воҳа жамоасига ўтишга яқин  3 09:48ПСЖ раҳбарияти тарихда ҳали ҳеч ким қилмаган ишни қилмоқчи  4 09:21Аббос Файзуллаев: "2026 йилда кўришгунча"  5 08:55Нури Шаҳин Шомуродов ҳақида фикр билдирди  15 08:27Файзуллаев ва Шомуродов рамзий терма жамоадан жой олишди  6 07:58Элит ОЧЛ. Бугун "Насаф" "Ал Иттиҳод" меҳмони бўлади  9

ПРЕВЬЮ. "Олмалиқ" - "Нефтчи" News

ПРЕВЬЮ. "Олмалиқ" - "Нефтчи"

Игорь Шквирин бошчилигидаги "Олмалиқ" ўз уйида Мурод Исмоилов устозлик қилаётган "Нефтчи"ни қабул қилади.
«Олмалиқ» – «Нефтчи»
26 сентябрь 2014 йил. Олмалиқ. “ОКМК” стадиони. 17:30
Ҳакамлар:
Д.Пислегин, Х.Шодмонов, Б.Норсафаров, Д.Каримов
Назоратчи: Д.Роман.

“Олмалиқ” ва “Нефтчи” олий лигада 13 марта тўқнаш келишган. Ушбу ўйинлардан 8тасида фарғоналиклар ғолиб бўлишган. 2та ўйин дуранг ҳисобида якунланган, “Олмалиқ” ҳисобида 3та ғалаба мавжуд.

“Нефтчи” шу кунгача ўзаро ўйинларда “Олмалиқ” дарвозасига 26та тўп киритган, Тошкент вилояти клуби эса “Нефтчи” дарвозасига 12та гол урган. “Олмалиқ”  ўзаро ўйинларда 11 очко ишлаб олган бўлса, “Нефтчи” 26 очкони қўлга киритган. “Нефтчи”нинг олий лигада “Олмалиқ” устидан эришган энг йирик ғалабаси 4:0 ни ташкил қилади. “Олмалиқ”нинг йирик ғалабаси эса 3:1.
 
Биринчи даврада водийда бўлиб ўтган ўйинда учта гол урилган. Унинг дастлабкисини Носир Отақўзиев меҳмонлар дарвозасига урган. Бунга иккинчи бўлим бошида Диёр Туропов ўз голи билан жавоб берганди. Учрашувдаги сўнгги голни “Нефтчи” ҳужумчиси Рўзимбой Аҳмедов “Олмалиқ” дарвозасига урганди – 2:1.

Олмалиқда ўтган барча учрашувлар:
25.05.2013 «Олмалиқ» - «Нефтчи» 3:1
15.03.2012 «Олмалиқ» - «Нефтчи» 0:0
05.03.2011 «Олмалиқ» - «Нефтчи» 2:1
26.10.2010 «Олмалиқ» - «Нефтчи» 0:1
16.04.2009 «Олмалиқ» - «Нефтчи» 1:0
25.06.2008 «Олмалиқ» - «Нефтчи» 0:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: Олмалиқда бу жамоалар ўртасидаги учта ўйинда Игорь Шквирин шогирдлари ғалаба қозонишган. Фарғоналиклар фақат бир марта ушбу жамоа майдонидан ғалаба билан водийга қайтишган. Қолган икки баҳсда ғолибни аниқлашнинг имкони бўлмаган. Сўнгги уч йилда “Нефтчи” Олмалиқда ғалаба қозона олмаган.  
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика