Latest news

19:29"Вильярреал" — "Барселона". Таркиблар маълум  2 19:01ОФК Миллатлар лигаси ташкил этилмоқда  5 18:32Мауро Икардига Ла Лиганинг икки клуби даъвогарлик қилмоқда  2 17:58"Реал" "Бавария" юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Мадридликларнинг бу борада икки рақиби бор  0 17:22"Жирона" — "Атлетико". Таркиблар маълум  0 17:10"Ал Батаэҳ" — "Ал Наср". Таркиблар маълум  3 16:28"Реал Сосьедад" ўзига расман янги мураббий топди  4 15:58"Реал" Винисиус атрофидаги муҳитдан хавотирда  3 15:22"Астон Вилла" Мартинеснинг ҳолати фонида тер Штегенга қизиқиш билдирмоқда. Аргентиналик дарвозабоннинг белида муаммо бор  1 14:28Семеньо фаолиятини давом эттириш учун устувор вариантни танлади  1 14:02Довбик фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  2 13:15"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи  34 12:31Мбаппе Роналдуга мурожаат қилди: "У менинг дўстим ва кумирим"  7 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Атлетико", "Барса" МЮ ва бошқалар  0 11:54"Ливерпуль” "Барселона"нинг собиқ ҳимоячисига қизиқмоқда  0

Превью. "Олмалиқ" - "Навбаҳор" News

Превью. "Олмалиқ" - "Навбаҳор"

Бугун олий лиганинг 25-турида "Олмалиқ" ўз майдонида "Навбаҳор"ни қабул қилади.
«ОЛМАЛИҚ» - «НАВБАҲОР»
2 ноябрь 2014. Олмалиқ. “Олмалиқ” стадиони. 15:00
Ҳакамлар
: В. Коваленко (Тошкент), Х. Шодмонов (Бухоро), В. Лушин (Гулистон), В. Нажафалиев (Тошкент)
Назоратчи: А. Ҳотамов (Тошкент).

Бу икки клубнинг йўллари олий лига ўйинларида 13 бор кесишган. Устунлик “Олмалиқ” томонида. 6та ўйинда “Олмалиқ”нинг қўли баланд келган бўлса, 5та учрашувда “Навбаҳор” ғолиб чиққан. Яна 2та баҳсда ғолиб аниқланмаган. Тўплар нисбатида эса “Навбаҳор” устн – 18:16. Ўзаро ўйинларда “Олмалиқ” 20 очкони, “Навбаҳор” эса 17 очкони қўлга киритган.

“Олмалиқ” олий лигада “Навбаҳор” устидан 3:1 ҳисобида ғалаба қозонган. Бу ўзаро ўйинлардаги Игорь Шквирин шогирдларининг энг йирик ғалабаси ҳисобланади. “Навбаҳор”нинг ўзаро ўйинлардаги эришган энг йирик ғалабаси эса 3:0га тенг.

Дастлабки даврада “Навбаҳор” ўз уйида зафар қучганди. Дастлаб Шерзод Ҳакимов 28-дақиқада меҳмонларни олдинга олиб чиққанди. Бахтиёр Ёқубов ҳисобни тенглаштирган, Шаҳбоз Эркиновнинг дубли эса “лочинлар”га иродали ғалабани келтирганди – 3:1.

Олмалиқда бўлиб ўтган барча учрашувлар:
04.05.2013 «Олмалиқ» - «Навбаҳор» 3:4
06.05.2012 «Олмалиқ» - «Навбаҳор» 1:0
10.10.2011 «Олмалиқ» - «Навбаҳор» 0:3
14.06.2010 «Олмалиқ» - «Навбаҳор» 2:1
09.11.2009 «Олмалиқ» - «Навбаҳор» 2:0
08.11.2008 «Олмалиқ» - «Навбаҳор» 1:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: Олмалиқда ўтган 6та ўйиннинг учтасида “Олмалиқ”, иккитасида “Навбаҳор” ғалабага эришган. Битта ўйинда дуранг қайд этилган.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика