Latest news

23:34"Милан" ва А Сериясининг бошқа етакчи клублари Хейлундга қизиқиб қолишди  0 23:10Клублар ўртасидиг ЖЧ. "Флуминенсе" - "Челси". Таркиблар аниқ!  0 23:05Жота билан собир бўлган ҳалокатнинг сабаблари бўйича экспертиза хулосаси маълум бўлди  0 22:40"Реал" "Бенфика" ҳимоячиси билан келишиб олди, клубни рози қилиш қолди  0 22:15"Рома" янги мавсум учун уй либосини тақдим этди  2 21:45ПСЖнинг икки футболчиси учун Клублар ўртасидаги ЖЧ якунланди. Хайсен эса...  9 21:25Расман: "Банияс" Акмал Мозговойни ўз футболчиси сифатида таништирди  6 21:00Championat.asia ҳамда Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасининг ўтган ойдаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади  5 20:22Тиаго Силва: "Челси" ва ПСЖдан чексиз миннатдорман"  11 19:52"Арсенал" Евро ярим финалчиси трансферини ҳал этди  4 19:23​Рустам Ашурматов Эронга етиб борди  2 18:59Санчо "Ювентус"га молиявий талабларини маълум қилди  3 18:31Футболда ринг нафаси: Майкл Баффер Клублар ўртасидаги ЖЧга таклиф этилди   2 18:03"Футбол олами". Биринчи давра якунланди  1 17:47Сулоланинг янги вакили: Петр Чехнинг ўғли "Фулхэм" билан биринчи шартномасини тузди  7

Превью. "Олмалиқ" - "Бухоро" News

Превью. "Олмалиқ" - "Бухоро"

Бугун Игорь Шквирин бошчилигидаги "Олмалиқ" клуби ўз уйида Эдгар Гесс бошқараётган "Бухоро" билан ўйнайди.
«ОЛМАЛИҚ» – «БУХОРО»
6 июнь. Олмалиқ. "Олмалиқ" стадиони. 18:30
Ҳакамлар:
Ҳ.Рўзиев, Р.Шояҳметов, Ф.Ҳасанов, Р.Копадзе.
Назоратчи: А.Абдуллаев.

“Бухоро” ва “Олмалиқ” олий лигада 10 марта ўзаро ўйнашган. Натижалар “Олмалиқ”нинг устунлигини кўрсатмоқда. “Олмалиқ” 6та ўйинда ғолиб бўлган, “Бухоро” 3 марта бу рақибни мағлуб этган. 1та ўйинда дуранг қайд этилган. Тўплар нисбатида устунлик “Олмалиқ” томонида - 21:10. Ўзаро ўйинларда “Бухоро” 10 очкога эга бўлган бўлса, “Олмалиқ” 19 очкони қўлга киритган.

“Бухоро”нинг ўзаро ўйинларда қозонган энг йирик ғалабаси – 3:1га тенг. “Олмалиқ”нинг энг йирик ғалабаси эса 6:1.

Бир йил олдин ҳар иккала жамоа ўз уйида ғалаба қозонган. Бухородаги баҳс тақдирини бу йил “Бунёдкор”да ўйнаётган Воҳид Шодиевнинг голи ҳал қилган – 1:0. Олмалиқдаги ўйинда 5та гол урилган. Мезбонлар сафида Дилявер Абибуллаев, Дарко Станоевич ва Зафар Полвонов ўзини кўрсатган, бухороликлардан Воҳид Шодиев иккита гол урган – 3:2.

Олмалиқда бўлиб ўтган сўнгги тўрт учрашув:

05.10.2013 «Олмалиқ» - «Бухоро» 3:2
26.08.2012 «Олмалиқ» - «Бухоро» 1:3
01.10.2011 «Олмалиқ» - «Бухоро» 6:1
23.08.2009 «Олмалиқ» - «Бухоро» 5:0
03.05.2008 «Олмалиқ» - «Бухоро» 0:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Олмалиқ” ўз майдонида бўлиб ўтган 5та ўйиннинг фақат 1тасида мағлуб бўлган. Бир марта дуранг ўйнаган ва уч бор “Бухоро”ни таслим қилган.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика