Превью. "Олмалиқ" - "Бунёдкор"
04 nov 2015 09:20
News
«Олмалиқ» (Олмалиқ) – «Бунёдкор» (Тошкент)
4 ноябрь 2015. Олмалиқ. ОКМК стадиони. 14:00
Ҳакамлар: И. Танташев (Бухоро), Б. Қодиров (Бухоро), А. Кўлдошев (Бухоро), А. Раҳимов (Андижон)
Назоратчи: Р. Серазетдинов (Тошкент).
Бу икки клуб олий лигада 15 бора тўқнаш келган. Ушбу ўйинлардан 11тасида “қалдирғочлар” ғолиб бўлишган. 2 ўйин дуранг ҳисобида якунланган. “Олмалиқ” шу кунгача “Бунёдкор”ни 2 бор мағлуб этган.
“Бунёдкор” шу кунгача ўзаро ўйинларда “Олмалиқ” дарвозасига 30та гол киритган. “Олмалиқ” эса 14 бора “Бунёдкор” посбонини ранжитган. “Бунёдкор” шу кунгача ўзаро ўйинларда 35 очкони, “Олмалиқ” эса 8 очкони қўлга киритган. “Бунёдкор”нинг олий лигада “Олмалиқ” устидан эришган энг йирик ғалабаси 4:1 ни ташкил қилади. “Олмалиқ” энг йирик муваффақияти эса – 3:1.
Дастлабки даврада “Бунёдкор” уйида ўтган баҳсда мезбонлар зафар қучишган. Элдор Шомуродовнинг урган голи “қалдирғочлар”га 3 очко келтирган – 1:0.
Олмалиқда ўтган сўнгги беш учрашув:
15.08.2014 «Олмалиқ» - «Бунёдкор» 1:2
14.04.2013 «Олмалиқ» - «Бунёдкор» 3:1
13.09.2012 «Олмалиқ» - «Бунёдкор» 2:1
27.09.2011 «Олмалиқ» - «Бунёдкор» 1:3
29.05.2010 «Олмалиқ» - «Бунёдкор» 1:3
Ўзаро ўйинлар ҳақида факт : “Олмалиқ” ўз майдонида бу рақибни икки марта мағлуб этган. Битта учрашувда дуранг қайд этилган. Тўрт бор Олмалиқда дуранг қайд этилган.
Similar news
championat.asia
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
"Бухоро" Табатадзенинг голи эвазига "Арал"ни ютиб, Суперлигада қолди!
The Best 2025. ФИФАнинг 2025 йилнинг энг яхши футболчиси соврини учун номзодлар рўйхати эълон қилинди
"Арқадағ" мавсумдаги барча ўйинда ғалаба қозониб, учинчи бор Туркманистон чемпиони бўлди
Comments