Latest news

14:05"Рома" янги стадионга эга бўлади. Бунга Евро-2032 мезбонлиги сабаб бўлмоқда  0 13:28Садио Маненинг акаси Қозоғистонда академия очишга шама қилди  0 13:03Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Венесуэла ва Африка терма жамоалари билан ўйнайди  1 12:35Суперлига. 25-тур дисквалификациялари: "Бунёдкор", "Пахтакор" ва "Қўқон-1912"да йўқотишлар бор  1 12:13Қозоғистон U-20 мураббийи Ўзбекистондан учралган икки мағлубиятдан сўнг истеъфога чиққанини маълум қилди  7 11:46"Олимпик" футболчи ва ходимлари 5 ойдан бери маош олишмаяпти, клуб ёпилиб кетиши мумкин  4 11:45Осиё Кубоги-2027. Қитъа биринчилигига чиққан жамоалар 18 тага етди  1 11:20Фабио Каннаваро Суперлига 25-турининг 4 та ўйинини стадиондан кузатади  24 10:51Пролига. Тур аутсайдерлар тўқнашуви билан бошланади  0 10:20"Манчестер Сити" Родрига ўринбосар топди  0 09:54"Манчестер Юнайтед" туркиялик футболчига 90 миллион евро таклиф қилади  2 09:26Гехи учун Италия гранди ҳам курашга қўшилди  1 08:53Суперлига. Бугун 25-тур старт олади  4 08:28ЖЧ-2026 финалидаги чипталар сўнгги жаҳон чемпионатига нисбатан ўн баробар қимматроқ  3 08:01Бугун футзал терма жамоамиз дунёнинг энг зўр жамоаларидан бирига қарши майдонга тушади  4

Превью. “Обод” – “Навбаҳор” News

Превью. “Обод” – “Навбаҳор”

Олий лиганинг 22-турида "Навбаҳор" ўз уйида "Обод"ни қабул қилади.

Жамоамизнинг ушбу турдаги рақиби Тошкентнинг «Обод» клуби 2016 йилги чемпионатда илк маротаба олий лигада қатнашмоқда. Шу сабабли, рақибларнинг ўзаро ўйинлари борасидаги статистикаси атиги битта учрашувни ташкил этмоқда. Наманганда бўлиб ўтган биринчи давра учрашувида футболчиларимиз 2:1 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритишган. 30 апрель куни “Марказий” ўйингоҳда ўтган учрашувда Акрам Баҳриддинов ва Дилшод Жабборовларнинг голларига Павел Соломин ягона гол билан жавоб қайтарганди. Бундан ташқари рақиблар мавсумлар оралиғида ҳам ўртоқлик учрашувида ҳам куч синашишган. Қишда “Обод” майдонида ўтказилган назорат ўйинида 2:2 ҳисобидаги дуранг қайд этилганди.

Жорий йилги чемпионатнинг 21-туридан кейин “Обод” жамоаси мусобақа жадвалида 12 очко жамғарган ҳолда сўнгги ўринни банд этиб турибди. Пойтахтликлар 21 та учрашувнинг учтасини ўз фойдаларига ҳал қилишган. Яна учта ўйинда эса “Обод” рақиблари билан муроса кўчасини танлашга мажбур бўлган. 15 та ўйинда эса имконият бой берилган. Тошкент жамоаси рақиблар дарвозасига 15 марта йўл топа олган холос. Ўз навбатида ўз дарвозаларида 44 та тўп олиб чиқишга мажбур бўлишган. Эътиборли жиҳати Тошкентдаги учрашув ҳаками Зокир Қодиров Наманганда ўтган баҳсни ҳам бошқарганди.

Тошкентнинг “Обод” жамоаси 2013 йили ташкил топган. Олдинги мавсумлар давомида жамоа аъзолари биринчи лигада иштирок этишган. 2015 йилги мавсум якунига кўра пойтахтликлар биринчи лигада ғолибликни қўлга киритиб, кучлилар сафида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритишди.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика