Latest news

22:35Рэшфорднинг келажаги бўйича музокаралар келаси ҳафта бўлиб ўтади. Маркус МЮ ва Аморимнинг режаларига кирмаслигини қабул қилди  4 21:59Суперлига. Пешқадам "Насаф" Самарқандда жанговар дуранг қайд этди  92 21:57Суперлига. "Пахтакор" гол инобатга олинмаган ўйинда "Навбаҳор"ни мағлуб этди  207 21:41"Ал Ҳилол" Тео учун 20+5 млн евро таклиф қилди. "Милан" 25 млн олмоқчи  4 20:58"Бавария" ва "Ливерпуль" француз иқтидори учун баҳслашади  6 20:18Сергей Чигодаев: "Вазиятларимиз жуда ҳам кўп бўлди, лекин уларни голга айлантира олмадик"  5 19:25Халқаро турнир. Ўзбекистон U-16 иккинчи ўйинда ҳам мағлуб бўлди  9 19:17"Пахтакор" — "Навбаҳор". Таркиблар маълум  7 18:43Ўзбекистонлик футболчи Россия Медиалигасини ёндирмоқда  2 18:13"Арсенал" янги музокаралардан сўнг Гёкереш трансферига яқинлашди. Ҳужумчи "Спортинг"ни тарк этмоқчи  10 17:45Тимур Кападзе: "CAFA - яхши турнир бўлади. Ҳали шартномам янгиланмади"  33 17:10Котрина Кулбите: "Нима бўлганда ҳам биз йўлланмани қўлга киритдик"  2 16:46"Бунёдкор" "Андижон"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 16:35Футболчиларимиз Осиё чемпионати йўлланмаси қўлга киритилганидан сўнг нималар деди?  3 16:12"Арсенал" 65 млн евролик трансферни эълон қилди  7

Превью. "Обод" - "Бунёдкор" News

Превью. "Обод" - "Бунёдкор"

Олий лига дебютанти "Обод" клуби ўз майдонида "Бунёдкор"ни қабул қилади.

«Обод» (Тошкент) – «Бунёдкор» (Тошкент)
23 апрель 2016. Тошкент. "Жар" стадиони. 17:00
Ҳакамлар
: Ҳ. Рўзиев (Тошкент), О. Абдувасилов (Тошкент), С. Шоюсупов (Тошкент), А. Рубаков (Тошкент)
Назоратчи: Б. Тоғаев (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: Ф. Магаметов.

“Обод” ва “Бунёдкор” клублари биринчи бор олий лигада тўқнаш келишади. Бироқ жамоалар Ўзбекистон кубоги доирасида 3 марта ўзаро ўйин ўтказишган. Ўтган мавсумда “Бунёдкор” майдонида ўтган баҳсда Самир Бекрич томонидан урилган гол “қалдирғочлар”га ғалаба келтирганди – 1:0. Жавоб баҳсида ҳам ҳисобни Бекрич очган. Бунга Камолиддин Тожибоев жавоб берганди – 1:1.

Бу йил эса 1/8 финал дастлабки учрашувда томонлар “Обод” майдонида 2:2 ҳисобида дуранг ўйнашди. Мезбонлар сафида Шохруз Норхонов ва Акбар Ходжаев гол уришди. “Қалдирғочлар” бунга Баҳодир Насимовнинг иккита голи билан жавоб беришди.

“Бунёдкор” мавсумни ўз майдонида “Нефтчи”ни 2:0 ҳисобида мағлуб этиш билан бошлади. Кейин Жиззахда “Сўғдиёна” таслим қилинди – 1:0. Тошкентда “Машъа” билан баҳсда дуранг қайд этилди – 0:0. Ғузорда эса Лушан шогирдлари мезбонларни 1:0 ҳисобида мағлуб этишди. Охирги турда Тошкентда “Олмалиқ” маҳв этилди – 4:2.

“Обод” дастлабки турни Қўқонда ўтказиб 0:1 ҳисобида мағлубиятга учради. Иккинчи турни ўз уйида “Бухоро” билан нурсиз дуранг қайд этди – 0:0. Кейин Қаршида “Насаф” билан баҳсда 0:1 ҳисобида имконият бой берилди. Ниҳоят тўртинчи турда Тошкент клуби олий лигада дастлабки голларини уришга эришди. “Қизилқум”га қарши ўйинда 2:2 ҳисоби қайд этилди. 5-турда тошкентликлар Бекободда 1:2 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйишди.

Факт: “Обод” олий лигада бу мавсумда умуман мағлуб бўлмади – 2та ўйин, 2та дуранг. “Бунёдкор” клуби бу мавсум сафарда 2та ўйинда умуман гол ўтказмади.  

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика