Latest news

01:12Суперлига-2025. Биринчи давранинг эсда қоларли лаҳзалари  0 00:45IBA раҳбари Кремлёв Смоловнинг жанжали ҳақида: "Футболчиларнинг интизоми билан боксчилар шуғулланиши керак"  0 00:26"Галатасарой" Осимхен учун 50+5 миллион евро таклиф қилди, "Наполи" кўпроқ сўраяпти  1 23:43Виталий Левченко: "Шартномам ноябрда якунига етади"  3 23:18Ҳаким Фузайлов: "Маҳаллий футболчилар Нарх ва Самиевлардан ёмон ўйнашмаяпти"  3 22:52Доннарумма агенти Нойернинг Мусиала жароҳати ҳақидаги сўзларига: "Мануэль 2014 йилда Игуаинни урганда ҳам, жароҳатланиш хавфини билиб турган"  2 22:26Шченсни "Барселона" билан янги битим имзолади  0 22:15Мбаппе судга берган аризасини қайтариб олди  4 22:00Суперлига. "Нефтчи" "Хоразм"ни мағлуб этди ва иккинчи ўринга чиқиб олди   37 21:07Акмал Мозговой БАА клубига ўтди  11 20:20Ўзбекистонлик ҳакамлар Президент кубоги (Индонезия) мусобақасида фаолият олиб боришади  1 19:47Анчелотти "Олтин тўп"га муносиб бўлган, лекин қўлга киритолмаган футболчи номини айтди  8 19:20"Антверпен" янги аъзоси Муҳаммадали Ўринбоев: "Ўзбекистонни янада танитишга ваъда бераман!"  28 18:49Расман: Муҳаммадали Ўринбоев – Бельгия клуби футболчиси!  15 18:35Доннарумма Мусиала туфайли психологга мурожаат қилди  2

Превью. "Нефтчи" - "Сўғдиёна" News

Превью. "Нефтчи" - "Сўғдиёна"

Олий лиганинг 5-турида "Нефтчи" ўз мухлислари қаршисида "Сўғдиёна"ни қабул қилади.

«Нефтчи» (Фарғона) – «Сўғдиёна» (Жиззах)
16 апрель 2016. Фарғона. "Истиқлол" стадиони. 17:00
Ҳакамлар
: Р. Бобомуродов (Навоий), Б. Қодиров (Бухоро), А. Қўлдошев (Бухоро), А. Раҳимов (Андижон)
Назоратчи: А. Хотамов (Тошкент).

“Нефтчи” ҳамда “Сўғдиёна” олий лигада 40 бора тўқнаш келишган. Шулардан 27тасида фарғоналиклар ғолиб бўлишган, 5та ўйинда “Сўғдиёна” ғалабани тантана қилган. Ўзаро ўйинларда 8 марта дуранг натижаси қайд этилган. Тўплар нисбати “Нефтчи” фойдасига 90:31 ни ташкил қилмоқда. Ўзаро ўинларда “Нефтчи” 89 очкони, “Сўғдиёна” эса 23 очкони қўлга киритган.

“Сўғдиёна”нинг “Нефтчи” устидан қозонган йирик ғалабаси – 2:0. “Нефтчи”нинг ўзаро ўйинларда жиззахликлар устидан қозонган энг йирик ғалабаси 7:0га тенг.

Бир йил олдин иккала баҳсда ҳам водий клуби ғолиб бўлган. Фарғонада “Нефтчи” йирик ғалабага эришган. Шукурали Пўлатов, Бахтиёр Ёқубов, Рўзимбой Аҳмедов (2та) томонидан урилган голларга Санжар Рашидов жавоб берганди – 4:1. Жиззахдаги ўйин тақдирини Шерзод Ҳакимов томонидан урилган гол ҳал қилган – 0:1.

Фарғонада ўтган сўнгги беш учрашув:
25.04.2015 «Нефтчи» - «Сўғдиёна» 4:1
02.10.2014 «Нефтчи» - «Сўғдиёна» 1:1
18.10.2013 «Нефтчи» - «Сўғдиёна» 0:2
17.09.2011 «Нефтчи» - «Сўғдиёна» 2:1
14.08.2009 «Нефтчи» - «Сўғдиёна» 7:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Нефтчи” ўз майдонида бу рақибни 17 марта мағлуб этган. Икки марта (1992 ва 2014 йил) дуранг қайд этилган. 2013 йилда “Сўғдиёна” Фарғонада “Нефтчи”ни илк бор мағлуб этиб қайтганди.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика