Latest news

02:01Италия Суперкубоги. Нереснинг дубли "Наполи"га соврин олиб берди  0 01:27Элит ОЧЛ. Ҳамробеков жамоаси сўнгги дақиқаларда ғалабани илиб кетди, "Ал Ҳилол" ва "Ал Аҳли" меҳмонда зафар қучишди  0 01:05"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"  5 00:26Ироқ. Шерзод Темировнинг голи "Эрбил"ни мағлубиятдан қутқариб қолди, у 8 та баҳсда 8 та гол урди  2 00:00"Бунёдкор" уч футболчи билан шартномани узайтирди  0 23:41Расман: "Барселона" ва ПСЖ собиқ юлдузи 32 ёшида фаолиятини якунлади  0 23:13Рақиб қизил олса, "Ливерпул"га қийинроқ, "Эвертон"нинг кучи ҳам, заиф нуқтаси ҳам Грилиш. Топ чемпионатлар учрашувларидаги ўзига хос тактика ҳақида  1 22:53"Ғазалкент" машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  3 22:24Рўзиқул Бердиев: "Ал Иттиҳод" юлдузларга бой кучли жамоа"  4 22:04"Қизилқум" Шукуров билан шартома имзолади  1 21:33"Навбаҳор" Тошкентда йиғинни бошлади (ФОТО+ВИДЕО)  1 21:08Туркия. Шомуродов ва Файзуллаев гол урди, "Башакшехир" йирик ғалабага эришди  20 20:28Винисиус яхши ўйнамаётганини тан олмоқда, аммо...  5 19:50Европа топ-лигаларидан 136 нафар футболчи "йўқ" бўлиб қолди. Африка миллатлар кубоги режаларига ўзгартириш киритадиган клублар ҳақида   2 19:39Зайниддин Тожиев: “Ғазалкент” бутун эътиборни ёшларга қаратади, Про лигада 6 та жамоа жуда камлик қилди"  1

Превью. "Нефтчи" - "Сўғдиёна" News

Превью. "Нефтчи" - "Сўғдиёна"

“Нефтчи” ҳамда “Сўғдиёна” олий лигада 35 бора тўқнаш келишган.
«НЕФТЧИ» – «СЎҒДИЁНА»
18 октябрь. Қиргули. “Нефтчи СК” стадиони. 15:30
Ҳакамлар:
Р.Эрматов, А.Расулов, Ж.Саидов, А.Раҳимов
Назоратчи: В.Валицкий.
Комиссар: Б.Ҳайдаров.

Шулардан 25тасида фарғоналиклар ғолиб бўлишган, 3та ўйинда “Сўғдиёна” ғалабани тантана қилган. Ўзаро ўйинларда 7 марта дуранг натижаси қайд этилган. Тўплар нисбати “Нефтчи” фойдасига 84:25 ни ташкил қилмоқда. Ўзаро ўинларда “Нефтчи” 82 очкони, “Сўғдиёна” эса 16 очкони қўлга киритган.

“Сўғдиёна”нинг “Нефтчи” устидан қозонган йирик ғалабаси – 2:0. “Нефтчи”нинг ўзаро ўйинларда жиззахликлар устидан қозонган энг йирик ғалабаси 7:0га тенг.

Дастлабки даврадан ўрин олган ўйин “Сўғдиёна” майдонида бўлиб ўтган. Азиз Алижонов ҳисобни очганига қарамай якунда майдон эгалари ғалаба қозонишган. Мурод Тошматов ва Ориф Мамажонов томонидан учрашувнинг охирги 10 дақиқасида урилган голлар Жиззах клубига иродали ғалаба келтирганди – 2:1.

Фарғонада ўтган сўнгги беш учрашув:
17.09.2011 «Нефтчи» - «Сўғдиёна» 2:1
14.08.2009 «Нефтчи» - «Сўғдиёна» 7:0
10.07.2008 «Нефтчи» - «Сўғдиёна» 1:0
11.11.2006 «Нефтчи» - «Сўғдиёна» 2:0
06.05.2005 «Нефтчи» - «Сўғдиёна» 2:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Сўғдиёна” бугунга қадар Фарғонада умуман ғалабага эриша олмаган. Водийда бу жамоалар ўртасида бўлиб ўтган 17та ўйиннинг 16тасида “Нефтчи” уч очкога эга бўлган. Ягона дуранг 1992 йилги мавсумда қайд этилган.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика