Latest news

08:07Суперлига. Бугун 23-тур якунланади  0 07:30Суперлига. "Пахтакор" – "Сурхон" 1:0   0 01:06Умар Эшмуродов: "Футболимизнинг камчиликлари билиниб қолди"  7 00:27Жавоҳир Сидиқов: "Ютса жамоа ютади, ютқазса ҳам жамоа ютқазади"  6 00:18Элит ОЧЛ. "Насаф" - "Ал Ҳилол" 2:3  4 00:00ОФК ЭЧЛ. Ҳамробеков жамоаси дуранг ўйнади  0 23:24Камолиддин Тожиев : "Охиригача курашиб, муҳим уч очкони қўлга киритдик"  0 23:08Февзи Давлетов: "Ғалаба қозониш учун гол уриш керак, биз эса уч ўйиндан буён гол ура олмаяпмиз"  2 23:00"Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев: "Бугун савия ва даража ўз сўзини айтди"  34 22:47"Ал Ҳилол" бош мураббийи Симоне Инзаги: "Икки бор тўп ўтказиб юборган бўлсак-да, якунда ғалабага эришдик"  20 22:27Ҳакамлар маркази "Пахтакор" - "Сурхон" ўйинидаги баҳсли вазият бўйча изоҳ берди  1 22:01УЕФА Исроилни четлатишга тайёр, аммо...  12 21:02Суперлига. Сергеевнинг ягона голи "Пахтакор"га "Сурхон" устидан қийин ғалабани келтирди  65 20:43Элит ОЧЛ. "Насаф" ўз майдонидаги жанговар ўйинда "Ал Ҳилол"га ютқазди  308 20:10Суперлига. "Динамо" ўз уйида "Шўртан"дан устун келди  12

Превью. "Нефтчи" - "Пахтакор" News

Превью. "Нефтчи" - "Пахтакор"

Фарғонанинг "Нефтчи" клуби 2014 йилги мавсумнинг илк уй учрашувини Тошкентнинг "Пахтакор" клубига қарши ўтказади.
«НЕФТЧИ» – «ПАХТАКОР»
23 март. Фарғона. “Қиргули” стадиони. 16:00
Ҳакамлар
: М.Исмоилов, Р.Серазитдинов, Р.Шояҳметов, В.Агишев.
Назоратчи: И.Нехочин.

Бу икки буюк клубнинг йўллари олий лига ўйинларида 44 бор кесишган. Кичик устунлик “Пахтакор” томонида. 20та ўйинда тошкентликларнинг қўли баланд келган бўлса, 17та учрашувда “Нефтчи” ғолиб бўлган. 7та учрашувда ғолиб аниқланмаган. Тўплар нисбати ҳам “Пахтакор” фойдасига. Тошкент клуби шу кунга қадар ўзаро ўйинларда 73та гол киритиб ўз дарвозасидан 59 марта тўп олиб чиққан. Ўзаро ўинларда “Пахтакор” 67 очкони, “Нефтчи” эса 58 очкони қўлга киритган.

“Пахтакор” олий лигада “Нефтчи” устидан 6:1 ҳисобида ғалаба қозонган. Бу ўзаро ўйинлардаги “шерлар”нинг энг йирик ҳисобидаги ғалабаси. “Нефтчи”нинг ўзаро ўйинлардаги “Пахтакор” устидан эришган энг йирик ғалабаси эса 4:0 бўлиб турибди.

Ўтган йил иккала учрашувда ҳам “шерлар” зафар қучишган. Тошкентдаги баҳс тақдирини Даврон Ҳошимовнинг узоқ масофадан урган голи ҳал қилганди – 1:0. Фарғонада ташкил этилган учрашувда Игорь Сергеев, Ойбек Қиличев ва Дилшод Шарофетдинов майдон эгаларини ранжитишган – 0:3.

Фарғонада бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:
29.10.2013 «Нефтчи» - «Пахтакор» 0:3
11.06.2012 «Нефтчи» - «Пахтакор» 3:1
22.10.2011 «Нефтчи» - «Пахтакор» 4:1
06.05.2010 «Нефтчи» - «Пахтакор» 3:3
09.09.2009 «Нефтчи» - «Пахтакор» 0:2

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Нефтчи” ўз майдонида бўлиб ўтган ўйинларнинг 13тасида муваффақият қозонган. 5та баҳсда ғолиб аниқланмаган. “Пахтакор” Фарғонадан тўрт марта уч очко билан қайта олган холос.

Тахмин: Мурод Исмоилов ўз собиқ жамоасига қарши ўйнайди. Бу учрашувда дуранг қайд этилса керак.

Нарзулла Сайдуллаев.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика