Latest news

14:55Элит ОЧЛ. Мавсумнинг охирги ўйини қандай тугайди?  0 14:38Озарбайжон клуби "Машъал" футболчисига қизиқмоқда  0 14:21Ўзбекистон Канада билан ўйнайди  8 13:57"Милан" Австралияда ўйин ўтказмайди. Сабаби ошкор бўлди  1 13:30Қувондиқ Рўзиев: "Навбаҳор" мухлислари олдидаги қарзимни узишга ҳаракат қиламан"  5 13:14"Ал Иттиҳод" – "Насаф" беллашуви кореялик ҳакамларга топширилди  1 12:46"Аҳил бўлмасак, бир натижага эришиш қийин. Биргаликда вазифани уддалаймиз" — Тимур Кападзе  3 12:19Эмери "Астон Вилла"нинг тарихий сериясидан сўнг: "Биз чемпионликка даъвогар эмасмиз"  0 11:51"Менга фарқи йўқ": Рафинья ФИФА қарорига хотиржам муносабат билдирди  5 11:24Ўзбекистон U-21 терма жамоаси Доҳага етиб борди  0 10:46“Ал-Аҳли” - “Андижон” ўйинини ироқлик ҳакамлар бошқаришади  2 10:19Акаки Шулая воҳа жамоасига ўтишга яқин  3 09:48ПСЖ раҳбарияти тарихда ҳали ҳеч ким қилмаган ишни қилмоқчи  5 09:21Аббос Файзуллаев: "2026 йилда кўришгунча"  6 08:55Нури Шаҳин Шомуродов ҳақида фикр билдирди  15

Превью. "Нефтчи" - "Навбаҳор" News

Превью. "Нефтчи" - "Навбаҳор"

Олий лиганинг дастлабки водий дербиси Қўқон шаҳридаги "Марказий" стадионда "Нефтчи" ва "Навбаҳор" ўртасида бўлиб ўтади.
«НЕФТЧИ» – «НАВБАҲОР»
4 апрель 2015. Қўқон. "Марказий" стадиони. 16:00
Ҳакамлар
: Р.Эрматов, М.Саидқосимов, А.Усманов, А.Эргашев.
Назоратчи: В.Валицкий.

“Навбаҳор” ва “Нефтчи” олий лигада 46 бор куч синашишган. Устунлик “Нефтчи” томонида. 23та ўйинда фарғоналиклар рақибни мағлуб этишган, 12 учрашувда дуранг натижа қайд этилган. Яна 11та ўйинда “Навбаҳор” зафар қучган. “Нефтчи” ўзаро ўйинларда 72 бор рақиб дарвозасига йўл топа олган. “Лочинлар” эса 47 бор гол киритишган. “Нефтчи” ўзаро ўйинларда 81 очкони қўлга киритган бўлса, “Навбаҳор” ҳисобида 45 очко мавжуд. “Навбаҳор”нинг “Нефтчи” устидан қозонган энг йирик ғалабаси – 3:0 бўлиб турибди. “Нефтчи”нинг йирик ғалабаси эса – 4:1.

Ўтган йил Косонсойда ташкил этилган ўйинда иккала жамоа биттадан гол уришган. Шукур Пўлатов 76-дақиқада ҳисобни очган бўлса, баҳс якунига 4 дақиқа қолганида Жаҳонгир Жиямуродов мувозанатни тиклаганди – 1:1. “Нефтчи” мезбон бўлган учрашувда эса Сардор Раҳмоновнинг урган голи фарғоналиклар ғалаба келтирган – 1:0.

Фарғонада ўтган сўнгги беш учрашув:
15.08.2014 «Нефтчи» - «Навбаҳор» 1:0
29.06.2013 «Нефтчи» - «Навбаҳор» 2:0
27.08.2012 «Нефтчи» - «Навбаҳор» 3:0
30.07.2011 «Нефтчи» - «Навбаҳор» 1:1
14.08.2010 «Нефтчи» - «Навбаҳор» 4:3

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Нефтчи” уйида ташкил этилган учрашувларнинг 18тасида уч очкони қўлга киритган. 3 марта ғолиб аниқланмаган. Фақат 2 бор “Навбаҳор” рақиб майдонидан муваффақият билан ортига қайтган. Фарғонада бўлиб ўтган охирги 10та ўйинда “лочинлар” ғалаба қозона олишмаган.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика