Latest news

18:56​Расман: "Андижон" грузиялик футболчи трансферини эълон қилди  0 18:36"Барселона" ва АПЛ клублари Камерун терма жамоаси ҳужумчисини кузатмоқда  1 18:07"Хоразм" футболчиси "Сурхон"га ўтмоқда  0 17:39"Ювентус" ва "Рома" афсонаси Левандовскини "Милан"га ўтишдан огоҳлантирди  1 17:05Азмиддинов "Андижон"дан кетди  8 16:38"Барселона" АПЛ жамоаси ҳимоячисининг трансфери бўйича музокара олиб бормоқда  1 16:10"Шўртан" ҳимоячиси "Андижон"га ўтди  6 15:47City Football Group Ҳиндистон клубидаги улушини сотди  0 15:23"Ўйлашимча, ЖЧда гуруҳдан чиқамиз" — Анзур Исмоилов  10 15:18Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  15 14:59Андрей Шипилов "Андижон" футболчисини "Қўқон-1912"да кўрмоқчи  2 14:36Ўзбекистон футболчилар уюшмасининг 2025 йилги бош ассамблеяси ўтказилди  1 14:15Эргашев "Навбаҳор" билан хайрлашди  2 13:52Суперлига интенсивлигини ошириш масаласида IFAB билан расмий келишувлар бошланди  1 13:25"Хоразм" ҳимоячиси жамоа билан ҳамкорлик қилишда давом этади  1

ПРЕВЬЮ. "Нефтчи" - "Навбаҳор" News

ПРЕВЬЮ. "Нефтчи" - "Навбаҳор"

Қўқондаги стадионда "Нефтчи" ва "Навбаҳор" ўртасидаги водий дербиси бўлиб ўтади.
«Нефтчи» (Фарғона) – «Навбаҳор» (Наманган)
15 август. Қўқон. “Марказий” стадион. 17:15
Ҳакамлар:
В.Цейтлин, Р.Самандаров, О.Жумаев, А.Жўрахонов.
Назоратчи: С.Эрматов.

“Навбаҳор” ва “Нефтчи” олий лигада 45 бор куч синашишган. Устунлик “Нефтчи” томонида. 22та ўйинда фарғоналиклар рақибни мағлуб этишган, 12 учрашувда дуранг натижа қайд этилган. Яна 11та ўйинда “Навбаҳор” зафар қучган. “Нефтчи” ўзаро ўйинларда 71 бор рақиб дарвозасига йўл топа олган. “Лочинлар” эса 47 бор гол киритишган. “Нефтчи” ўзаро ўйинларда 78 очкони қўлга киритган бўлса, “Навбаҳор” ҳисобида 45 очко мавжуд. “Навбаҳор”нинг “Нефтчи” устидан қозонган энг йирик ғалабаси – 3:0 бўлиб турибди. “Нефтчи”нинг йирик ғалабаси эса – 4:1.

Биринчи даврада Косонсойда ташкил этилган ўйинда иккала жамоа биттадан гол уришган. Шукур Пўлатов 76-дақиқада ҳисобни очган бўлса, баҳс якунига 4 дақиқа қолганида Жаҳонгир Жиямуродов мувозанатни тиклаганди – 1:1.

Фарғонада ўтган сўнгги беш учрашув:

29.06.2013 «Нефтчи» - «Навбаҳор» 2:0
27.08.2012 «Нефтчи» - «Навбаҳор» 3:0
30.07.2011 «Нефтчи» - «Навбаҳор» 1:1
14.08.2010 «Нефтчи» - «Навбаҳор» 4:3
23.08.2009 «Нефтчи» - «Навбаҳор» 2:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт
: “Нефтчи” уйида ташкил этилган учрашувларнинг 17тасида мезбонлар уч очкони қўлга киритишган. 3 марта ғолиб аниқланмаган. Фақат 2 бор “Навбаҳор” рақиб майдонидан муваффақият билан ортига қайтган. Фарғонада бўлиб ўтган охирги 9та ўйинда “лочинлар” ғалаба қозона олишмаган.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика