Latest news

07:34Элдор Шомуродов хайрлашув хатини ёзди  0 01:34"Тоттенхэм" ўз тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширишга яқин  1 01:08Расман: Элдор Шомуродов - "Истанбул Башакшеҳир" футболчиси!  10 00:59Тео Эрнандес: "Милан" мен учун энг асосийси эди, сўнгги пайтдаги чиқарилган қарорлар мени шу ерга етаклади"  5 00:25"Атлетик" футболчиси Альварес футболдан четлатилди  1 23:53Скотт Мактомини: "Неаполдаги ҳаёт умуман бошқача"  3 23:25Қирғиз Республикаси термаси собиқ бош мураббийи "Алга"ни бошқаради  0 22:42А Серия учрашуви Австралияда ўтказилиши мумкин  0 22:16"Милан" ва "Вулверхэмптон" Олимпиадада Ўзбекистонга гол урган футболчига қизиқмоқда  6 21:50Чиро Иммобиле "Болонья"га ўтди  0 21:21Кунья 10-рақам ҳақида: "Бу мени ғурурлантиради"  1 20:53Диёр Имомхўжаев "Soccer club" ва "Футбол шарҳи" кўрсатувларининг ёпилиш тарихи ҳақида гапириб берди  14 20:24Расман: Эдин Жеко А Серияга қайтди  0 20:00Фердинанд: "Энрике Дембелени суперюлдузга айлантирди, у Мбаппедан ҳам муҳимроқ футболчи бўлиб олди"  9 19:38"Динамо" футболчиси бошқа жамоага йўл олди  0

Превью. "Нефтчи" - "Динамо" News

Превью. "Нефтчи" - "Динамо"

Олий лиганинг 8-тури "Нефтчи" - "Динамо" ўртасидаги ўйин билан бошланади.
«Нефтчи» (Фарғона) – «Динамо» (Самарқанд)
9 май 2015. Фарғона. "Истиқлол" стадиони. 17:00
Ҳакамлар: В. Цейтлин (Тошкент), А. Цапенко (Тошкент вил.), Т. Гайнулин (Тошкент),  И. Гармашов (Тошкент)
Назоратчи: Г. Имомов (Тошкент).

Бу жамоалар шу кунга қадар ўзаро 42 марта куч синашишган. Натижалар “Нефтчи”нинг каттагина устунлигини кўрсатмоқда. Фарғоналиклар 42 баҳснинг 29 тасида ғалаба қозонишган. 10 учрашувда “Динамо”нинг қўли баланд келган. Учта ўйинда эса дуранг қайд этилган. Тўплар нисбати ҳам табиийки “Нефтчи” фойдасига 80-35. Ўзаро ўинларда “Нефтчи”  90 очони қўлга киритган бўлса, “Динамо” 33 очкога эга бўлган.

“Нефтчи”нинг “Динамо” устидан қозонган энг йирик ғалабаси - 8:0. “Динамо”нинг “Нефтчи” устидан қозонган энг йирик ғалабаси эса - 3:1 ни ташкил этади.

2014 йил Фарғонадаги баҳсда Рўзим Аҳмедов гол урган. Ўша гол учрашувда ягона бўлиб қолган – 1:0. Самарқандда эса томошабинлар умуман гол кўришмаганди – 0:0.

Фарғонада ўтган сўнгги беш учрашув:
31.05.2014  «Нефтчи» - «Динамо» 1:0
02.03.2013  «Нефтчи» - «Динамо» 1:0
26.03.2012  «Нефтчи» - «Динамо» 1:0
14.05.2011  «Нефтчи» - «Динамо» 1:0
26.08.2010  «Нефтчи» - «Динамо» 3:2

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Нефтчи” ўз уйида бу рақибга қарши бўлиб ўтган охирги 12та ўйинда фақат ғалаба қозонган. Самарқандликлар сўнгги бор Фарғонадан 2000 йилда уч очко билан қайтишган. Бундан ташқари “Динамо” охирги уч мавсумда Фарғонада гол ура олмаган.   
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика