Latest news

19:51Исак жиддий жароҳатдан сўнг қайтишга яқин  2 19:23"Арсенал" футболчиси афсонавий Райт натижасини такрорлади  0 18:57"Милан" 40 ёшли Модричга янги шартнома таклиф қилади  2 18:33Трансфер интригаси: "Манчестер Юнайтед" собиқ футболчисини ортга қайтармоқчи  3 18:06"Вест Хэм" бир вақтнинг ўзида 3 нафар мураббийга маош тўламоқда  0 17:40Расман: "Қўқон-1912" Нимели ва Соҳибжоновни ижарага олди  3 17:22"Машъал" 3 нафар футболчи билан битим тузди  1 16:59"Насаф"нинг бугунги рақиби – "Шаржа шаҳрининг қироллари" ҳақида  7 16:38"Манчестер Юнайтед" "Интер" ҳимоячисига қизиқмоқда  0 16:12Суперлига жамоалари стадионларида VAR тизимини жорий этиш ишлари бошланди  3 15:48Расман: "Машъал" таркибни легионер ҳимоячи билан кучайтирди  0 15:28"Навбаҳор" қозоқ жамоаси билан дуранг ўйнади  1 15:02Аббос Файзуллаев: "Бу — футбол. Бир нечта вазият яратиб ура олмайсиз, рақиб эса битта имкониятдан самара чиқариб кетади"  1 14:34"Ливерпуль" ва "Тоттенхэм" Ла Лига юлдузи учун курашади  4 14:07Ёрқин Назаров: "Каттақўрғон" Про лигада ҳар бир рақибга муносиб қаршилик кўрсатади"  4

ПРЕВЬЮ. "Нефтчи" бугун тарихий ғалабани қўлга киритиши мумкин News

ПРЕВЬЮ. "Нефтчи" бугун тарихий ғалабани қўлга киритиши мумкин

Апрель ойи учрашувларга бой тарзда ўтмоқда. Тақвим бўйича ҳар куни расмий ўйин бор.

Бугун Суперлигада мағлубиятсиз одимлаётган икки жамоа "Нефтчи" ва "Бунёдкор" Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичи доирасида Фарғонада тўқнаш келади. Тақвим бизга яна бир ажойиб ўйинни туҳфа қилмоқда. Футболда умуман спортда шундай қоида борки, унда дуранг томон бўлмайди. Ғолиб ёки мағлуб. 18:00да старт оладиган баҳс ечими топилмаётган мана шу нарсага ойдинлик киритиб бериши керак. Тўғри бу кубок, ҳали олдинда чемпионатда ҳам улар яна курашишади. Лекин ундан аввал биз ким аслида ким эканлиги, ҳақиқий кучли жамоа номини аниқлаб олишимиз шарт. Суперлига олдидан бу хулосаларни билдиришга ҳам кўмаклашса ажабмас. 

"Нефтчи" матбуот хизмати томонидан чиқарилган постер


Кубоклардаги ўзаро ўйинлар 

"Нефтчи"ни совринлар сари етаклаётган Виталий Левченко бугун тарихий ғалабани қўлга киритиши мумкин. Статистика кубок учрашувларида "Нефтчи"нинг "Бунёдкор" устидан бирор маротаба ғалаба қозона олмаганини кўрсатмоқда. 4та учрашувнинг барчасида "қалдирғочлар" муваффақиятли парвозни амалга ошира олган. Бирида Юрий Саркисян, иккинчисида Вадим Абрамов майдонни боши эгик ҳолда тарк этган. 

28.07.2017. "Бунёдкор" - "Нефтчи" 3:1

30.06.2017. "Нефтчи" - "Бунёдкор" 1:2

04.07.2010. "Бунёдкор" - "Нефтчи" 4:1

30.06.2010. "Нефтчи" - "Бунёдкор" 2:3

Тўпурарлар

Кубок баҳсларида "Нефтчи" дарвозабонларини энг кўп ҳафа қилган футболчи Ривалдо ҳисобланади. 2010 йил Ўзбекистон кубоги ярим финалида 2та учрашувда рақибга 3та гол урган. Кейинги ўринда Стевица Ристич ва Анвар Бердиев, Достон Ҳамдамов, Музаффар Музаффаров 2тадан тўп киритган. 

Ривалдо - 3

Стевица Ристич - 2

Анвар Бердиев - 2

Достон Ҳамдамов - 2

Музаффар Музаффаров - 2

Денилсон - 1

Воҳид Шодиев - 1

Отабек Шукуров - 1

Миржамол Қосимов - 1

Вадим Чемиртан - 1

Суперлигадаги иштирок 

"Нефтчи" ва "Бунёдкор" турнир жадвалида 13 очкодан тўплаган ҳолда 1-2 ўринларни эгаллаб туришибди. Фарғоналиклар 5та баҳсда 11та гол урган бўлса, дарвозасидан 3та тўп олиб чиққан. Пойтахт клубида тўплар нисбати 9-2. "Нефтчи" Суперлига доирасида 7та ўйиндан бери мағлуб бўлмаяпти. Водийликлар сўнгги бор 2022 йилнинг ноябрида ОКМКга имкониятни бой берган. "Бунёдкор" 2018 йилги мавсумдан бери энг яхши стартини амалга оширди. Ўшанда "қалдирғочлар" 6та турнинг барчасида ғалаба қозонганди. 

Нурилло Тўхтасинов кубокда "Нефтчи"га ёрдам бера олмайди

Бугунги қарама-қаршилик олдидан "Нефтчи"да жидди йўқотиш бор. Нурилло Тўхтасинов "Андижон" билан учрашувда ҳакам томонидан четлатилган эди. Лутфулла Тўраев тикланиш жараёнида. Нурилло Тўхтасиновдан бу йил ажойиб кўрсаткич 3+2. У 5та турда "Нефтчи"нинг 3та голига муаллифлик қилди ва 2та ассистни амалга оширди. 

Барчага ёқимли томоша тилаймиз!

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика