Latest news

11:53Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Тошкентда Озарбайжон билан ўртоқлик учрашуви ўтказади  1 11:20Каннаваро мураббий сифатида Ўзбекистонга ютқазган ўйинни ёдга оламиз  8 11:06Зидан Жазоир термаси учун ўйнаши мумкин  0 10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  0 10:08"Шўртан" янги мураббий бошқаради  6 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  6 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  9 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  4 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  9 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  37 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  3 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  1

Превью. "Нефтчи" - "Андижон" News

Превью. "Нефтчи" - "Андижон"

Бугун иккинчи водий дербисида "Нефтчи" ва "Андижон" Фарғонада тўқнаш келишади.

«Нефтчи» (Фарғона) – «Андижон» (Андижон)
21 октябрь 2015. Фарғона. “Истиқлол” стадиони. 17:00
Ҳакамлар:
В. Серазетдинов (Тошкент), А. Снетков (Тошкент.вил), А. Усмонов (Тошкент), А. Нажафалиев (Тошкент)
Назоратчи: А. Абдуллаев (Тошкент).

“Нефтчи” ва “Андижон” олий лигада 43 бор куч синашишган. Катта устунлик “Нефтчи” томонида. 32та ўйинда “Нефтчи” рақибни мағлуб этган. Олти ўйинда “бургутлар”нинг қўли баланд келган. Яна беш учрашувда дуранг натижа қайд этилган. “Нефтчи” ўзаро ўйинларда 90 бор рақиб дарвозасига йўл топа олган. “Андижон” эса 36 марта гол ура олган. “Нефтчи” ўзаро ўйинларда 101 очкони қўлга киритган бўлса, андижонликлар ҳисобида 23 очко мавжуд. “Нефтчи”нинг “Андижон” устидан қозонган энг йирик ғалабаси – 7:1. “Бургутлар”нинг энг йирик ғалабаси эса - 2:0.

Дастлабки даврада Андижонда ўтган учрашувда меҳмонлар йирик ғалабани тантана қилишган. Сардор Раҳмонов, Шерзод Ҳакимов, Акмал Холматов ва Мурод Бобожонов томонидан урилган голлар "Нефтчи"га ғалаба келтирган - 0:4.

Фарғонада ўтган сўнгги беш учрашув:
07.11.2014 «Нефтчи» - «Андижон» 1:0
27.09.2012 «Нефтчи» - «Андижон» 2:0
29.05.2011 «Нефтчи» - «Андижон» 3:0
01.08.2010 «Нефтчи» - «Андижон» 1:1
10.05.2009 «Нефтчи» - «Андижон» 2:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт:  “Нефтчи” ўз майдонида "Андижон"ни 20 марта мағлуб этган. “Андижон” Фарғонада умуман ғалабага эриша олмаган. Фақат бир марта (2010 йил) "бургутлар" сафардан дуранг билан қайтишган. Сўнгги уч ўйинда "Андижон" "Нефтчи" майдонида умуман гол ура олмаган.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика