Latest news

13:59Игорь Сергеев "Пахтакор"ни тарк этяпти  4 13:28Баъзида Педри отаси билан бошқа жамоалар футболчилари урган голни нишонлар экан  2 13:09Нурилло Тўхтасинов – "Динамо" футболчиси  2 12:42Криштиану Роналду Қизил денгиз оролларидан 8 млн долларга иккита вилла сотиб олди  9 12:15"Манчестер Юнайтед" Бруну Фернандеш дербига қадар тикланишига умид қилмоқда  0 11:35Франк Лебёф: "Реал"да Беллингем, Винисиус ва Мбаппе бор – бу муаммо"  7 10:45"Ливерпуль" марказий ҳимоячи учун 90 миллион евро тўлаши мумкин  3 10:18Семеньонинг янги жамоаси маълум (Романо)  2 09:52Рўзиқул Бердиев: "Йигитлар майдонда бор кучларини ишга солишди"  16 09:22"Челси" ва "Манчестер Юнайтед" "Барселона"нинг собиқ ҳужумчиси учун курашмоқда  3 08:55"Манчестер Сити"нинг марказий ҳимоячиси қишда жамоадан кетиши мумкин  4 08:30Элит ОЧЛ. "Ал Иттиҳод" – "Насаф" 1:0  3 08:27Вадим Абрамов: "Таркиб асосини деярли сақлаб қолдик, кетганлар ўрнига янги ўйинчиларни таклиф қиламиз"  4 07:59ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" плей-офф йўлланмасини қўлга киритиши мумкин  15 07:30Sofascore. Саудиядаги мағлубиятдан сўнг "Насаф" футболчилари неча баҳо олишди?  5

Превью. "Навбаҳор" - "Олмалиқ" News

Превью. "Навбаҳор" - "Олмалиқ"

"Навбаҳор" бугун ўз майдонида "Олмалиқ"ни қабул қилади.
«НАВБАҲОР» – «ОЛМАЛИҚ»

23 май. 19:00.

Ҳакамлар: В. Цейтлин (Тошкент), О. Абдувасилов (Тошкент), Т. Гайнулин (Тошкент), Р. Копадзе (Фарғона)

Назоратчи: Р. Серазетдинов (Тошкент).


Бу икки клубнинг йўллари олий лига ўйинларида 14 бор кесишган. Устунлик “Олмалиқ” томонида. 7та ўйинда “Олмалиқ”нинг қўли баланд келган бўлса, 5та учрашувда “Навбаҳор” ғолиб чиққан. Яна 2та баҳсда ғолиб аниқланмаган. Тўплар нисбатида эса тенглик – 19:19. Ўзаро ўйинларда “Олмалиқ” 23 очкони, “Навбаҳор” эса 17 очкони қўлга киритган.

“Олмалиқ” олий лигада “Навбаҳор” устидан 3:1 ҳисобида ғалаба қозонган. Бу ўзаро ўйинлардаги Игорь Шквирин шогирдларининг энг йирик ғалабаси ҳисобланади. “Навбаҳор”нинг ўзаро ўйинлардаги эришган энг йирик ғалабаси эса 3:0га тенг.

2014 йилда қайси жамоа ўз майдонида ўйнаса ўша ютган. Наманганда Шахбоз Эркинов (2та) ва Бахтиёр Ёқубовнинг голларига меҳмонлар сафида Шерзод Ҳакимов жавоб берганди – 3:1. Қизиғи Олмалиқда ҳам худди шу ҳисоб қайд этилган. Азамат Исроилов ва Санжар Шоаҳмедов (2та) мезбонлардан, Шахбоз Эркинов меҳмонлардан тўп киритишганди – 3:1.

“Навбаҳор” майдонида бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:

14.06.2014 «Навбаҳор» - «Олмалиқ» 3:1
28.09.2013 «Навбаҳор» - «Олмалиқ» 1:3
22.09.2012 «Навбаҳор» - «Олмалиқ» 3:1
23.04.2011 «Навбаҳор» - «Олмалиқ» 0:1
01.08.2010 «Навбаҳор» - «Олмалиқ» 0:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: Сафарда бўлиб ўтган 7та ўйиннинг учтасида “Олмалиқ”, учтасида “Навбаҳор” ғалабага эришган. Битта ўйинда дуранг қайд этилган. Охирги беш йилда “Олмалиқ” сафарда бу рақиб дарвозасига камида битта гол уриб келмоқда.

Нарзулла Сайдуллаев тайёрлади
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика