Latest news

23:55Ла Лигада декабрь ойининг энг яхши ўйинчиси бўлишга номзодлар номи маълум қилинди  0 23:34ОЧЛ-2. "Ал Насср" "Ал Завраа" устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди. "Истиқлол" "Ал Муҳаррақ"дан устун келди  0 23:07ОЧЛ-2 "Аркадағ" ўз уйида "Ал Ҳалдия"ни мағлубиятга учратиб, плей-офф босқичига йўл олди!  10 22:55ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди  114 22:36Фабрегас: "Реал"даги исталган ўйинчи майдонга тушишга лойиқ. Алонсога қийин"  2 21:45Жавоҳир Сидиқов "Насаф" билан хайрлашди  7 21:22Ван де Вен оғир жароҳат етказгани учун Исакдан кечирим сўради  1 20:52Аморим Фернандеш ва Майну "Ньюкасл"га қарши ўйнамаслигини маълум қилди  0 20:21"Хоразм" Аббосжон Отахонов билан шартномани узайтирди  0 19:28"Ливерпуль" спорт директори Салоҳнинг агенти билан музокара ўтказади, футболчи эса Африка Кубогида  0 19:00"Шунчаки, мен кучлилик қилдим". Это'О ва терма жамоа бош мураббийи ўртасидаги жанжал, иккита қайднома... Барчаси ҳақида батафсил гаплашамиз  1 18:47МЮ Семеньога таклиф билан чиқди, аммо рақобатчилардан кўпроқ тўлашга тайёр эмасди  1 18:26Фабрегас "Реал" ҳақида: "Барча футболчилар ўйнашга лойиқ, Алонсонинг вазифаси қийин бўлса керак"  2 17:50Риисе Клопп ҳақида: "Уни терма жамоа мураббийи сифатида кўряпман"  0 17:15МЮ ёзда "Олд Траффорд"ни "ремонт" қилмоқчи  0

Превью. "Навбаҳор" - "Обод" News

Превью. "Навбаҳор" - "Обод"

Олий лиганинг 7-турида "Навбаҳор" ўз майдонида "Обод"ни қабул қилади.

«Навбаҳор» (Наманган) – «Обод» (Тошкент)
30 апрель 2016. Наманган. "Марказий" стадиони. 18:00
Ҳакамлар:
З. Қодиров (Навоий), Т. Галеев (Тошкент), А. Пўлатов (Тошкент), Б. Юльчараев (Гулистон)
Назоратчи: А. Арутюнов (Тошкент).

“Навбаҳор” ва “Обод” клублари биринчи бор олий лигада тўқнаш келишади.

“Обод” дастлабки турни Қўқонда ўтказиб 0:1 ҳисобида мағлубиятга учради. Иккинчи турни ўз уйида “Бухоро” билан нурсиз дуранг қайд этди – 0:0. Кейин Қаршида “Насаф” билан баҳсда 0:1 ҳисобида имконият бой берилди. Ниҳоят тўртинчи турда Тошкент клуби олий лигада дастлабки голларини уришга эришди. “Қизилқум”га қарши ўйинда 2:2 ҳисоби қайд этилди. 5-турда тошкентликлар Бекободда 1:2 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйишди. Бир тур олдин “Обод” Тошкент дербисида “Бунёдкор”дан 0:4 ҳисобидаги мағлубиятни қабул қилиб олганди.

“Навбаҳор” мавсумни кетма кет икки мағлубият билан бошлади. Дастлаб ўз уйида “Локомотив”га 2:3 ҳисобида ютқазган жамоа сафарда “Нефтчи”га ҳам имкониятни бой берди – 0:1. Учинчи турда “Сўғдиёна” билан Наманганда дуранг ўйналди (0:0). Кейин Муборакда “Машъал”га имконият бой берилди – 1:2. Ниҳоят бешинчи турга келиб “лочинлар” ғалаба қозонишди. Ўз уйида “Шўртан” таслим қилинди – 3:1. Охирги турда Рашид Ғофуров шогирдлари сафарда “Олмалиқ”қа ютқазишди – 1:2.

Факт: “Навбаҳор” ўз уйидаги 3та ўйинда уч хил натижа қайд этган (ғалаба, дуранг ва мағлубият). “Обод” сафардаги 3та ўйиннинг барчасида мағлуб бўлган.

Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика