Latest news

22:17Суперлига. "Пахтакор" сафарда "Нефтчи"ни тор-мор этди  190 21:40"Ливерпуль" Дарвин Нуньес бўйича қарор қабул қилди  3 21:19Ла Лига. "Барселона" еттита гол урилган ўйинда камбэк эвазига "Сельта"ни мағлуб этди  132 21:08Бердиевнинг захира кучлари иш берди. "Бухоро" - "Насаф" 1:3  40 20:54АПЛ. "Ман Сити" О'Райли ва Ковачичнинг голлари эвазига "Эвертон"ни мағлуб этди, Ҳусанов захирада қолдирилди  61 20:31"Барселона" ПСЖ юлдузини нишонга олди  28 20:01U-17 Осиё Кубоги финал учрашувининг ҳакамлари маълум  14 20:01Суперлига. "Воҳа дербиси" "Машъал" фойдасига ҳал бўлди  4 19:55"Олтин тўп" учун курашда фаворитлар рейтинги янгиланди  9 19:19Анчелотти келажаги ҳақидаги саволга жавоб беришни истамади  7 18:52"Манчестер Юнайтед" ёзда АПЛда шу мавсум 8 та гол урган вингерни сотиб олмоқчи  2 18:24Тотти футбол тарихидаги энг кучли дарвозабонни айтди  14 17:37Расман: Космин Олариу — БАА терма жамоаси бош мураббийи  8 16:32Мбаппе "Атлетик Бильбао"га қарши ўйиндан олдин "Реал" машғулотида иштирок этмади  3 15:42Исломбек Исмоилов: "Финалда ўйнаш ажойиб, жамоамиз билан бу учун узоқ меҳнат қилдик"  25

Превью. "Навбаҳор" - "Насаф" News

Превью. "Навбаҳор" - "Насаф"

Олий лиганинг 11-турида Қаршининг "Насаф" клуби Наманганда "Навбаҳор" меҳмони бўлади.

«Навбаҳор» (Наманган) – «Насаф» (Қарши)
11 июнь 2016. Наманган. "Марказий" стадиони. 19:00
Ҳакамлар
: Р. Эрматов (Тошкент), А. Расулов (Тошкент), Ж. Саидов (Тошкент), А. Шукуруллаев (Тошкент)
Назоратчи: Д. Роман (Тошкент).
УзПФЛ вакили: А. Фролов (Тошкент).

Бу икки клубнинг йўллари олий лига ўйинларида 38 бор кесишган. Устунлик “Насаф” томонида. 20та ўйинда қаршиликларнинг қўли баланд келган бўлса, 10та учрашувда “Навбаҳор” ғолиб бўлган. Саккиз учрашувда ғолиб аниқланмаган. Тўплар нисбати ҳам “Насаф” фойдасига. “Аждарлар” шу кунга қадар ўзаро ўйинларда 63та гол уриб ўз дарвозаларидан 57 марта тўп олиб чиқишган. Ўзаро ўинларда “Аждарлар” 68 очкони, “Навбаҳор” эса 38 очкони қўлга киритган.

“Навбаҳор” олий лигада “Насаф” устидан 6:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Бу ўзаро ўйинлардаги наманганликларнинг энг йирик ғалабаси ҳисобланади. “Насаф”нинг ўзаро ўйинлардаги бу рақиб устидан эришган энг йирик ғалабаси эса 5:0 бўлиб турибди.

Ўтган мавсум Намангандаги учрашувда дуранг қайд этилган. Ўйинда “Насаф” ҳимоячиси Мақсуд Каримов ҳисобни очганди. Бунга мезбонлар сафида Мўйдин Мамазулумов жавоб берганди – 1:1. Қаршида голлар шоуси кузатилган. Илҳом Шомуродов ва Артур Геворкян дубль расмийлаштиришган. Улуғбек Бақоев иккала жамоа дарвозасига тўп киритиб ўзига хос дублга эришганди – 5:1.

“Навбаҳор” майдонида ўтган сўнгги беш учрашув:
10.05.2015  «Навбаҳор» - «Насаф» 1:1
06.04.2014  «Навбаҳор» - «Насаф» 1:0
30.03.2013  «Навбаҳор» - «Насаф» 1:2
03.09.2012  «Навбаҳор» - «Насаф» 1:2
19.05.2011  «Навбаҳор» - «Насаф» 1:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт:
“Навбаҳор” олий лигада ўз майдонида 8та ўйинда “Насаф”ни мағлуб этган. Етти учрашувда дуранг қайд этилган. 4та баҳсда “аждарлар” водийдан ғалаба билан қайтишган. Охирги икки йилда “Насаф” бу Наманганда ғалаба қозона олмаган.

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика