Превью. "Навбаҳор" - "Металлург"
21 jun 2016 09:40
News
Превью. "Навбаҳор" - "Металлург"
«Навбаҳор» (Наманган) – «Металлург» (Бекобад)
21 июнь 2016. Наманган. "Марказий" стадион. 19:00
Ҳакамлар: Т. Тўхтасинов (Андижон), А. Маражабов (Андижон), А. Абдураҳмонов (Андижон), Б. Юлчараев (Гулистон)
Назоратчи: С. Эрматов (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: Б. Маметов.
“Навбаҳор” ва “Металлург” клублари олий лигада шу кунгача 36 бор куч синашишган. “Навбаҳор” 18та ўйинда ғалаба қозонган. 9та учрашувда “Металлург”нинг қўли баланд келган. Бу жамоалар ўртасидаги ўйинларда 9 марта дуранг қайд этилган. Тўплар нисбатида катта устунлик “Навбаҳор” томонида: 59:38. “Лочинлар” ўзаро ўйинларда 63 очкога эга бўлишган, “Металлург” эса 36 очкони қўлга киритган. “Навбаҳор”нинг “Металлург” устидан қозонган энг йирик ғалабаси 7:0га тенг бўлса, “Металлург”нинг наманганликлар устидан эришган энг йирик ғалабаси – 3:0.
2015 йил биринчи даврадаги баҳсда дуранг қайд этилган. Мезбонлар сафида Азимжон Аҳмедов ва Дилшод Жабборов гол уришган, меҳмонлар таркибида Алишер Зиёвуддинов ҳамда Дилмурод Каримов тўп киритишган – 2:2.
Бекободда эса “Навбаҳор” зафар қучган. Шаҳзодбек Нурматов иккита тўп киритган, наманганликлар сафида Қаҳрамон Маҳамаджонов, Дилшод Жабборов ва Шаҳбоз Эркинов ўзларини кўрсатишганди – 2:3.
“Навбаҳор” майдонида ўтган сўнгги беш учрашув:
20.03.2015 «Навбаҳор» - «Металлург» 2:2
27.08.2013 «Навбаҳор» - «Металлург» 4:2
04.07.2013 «Навбаҳор» - «Металлург» 2:1
06.10.2012 «Навбаҳор» - «Металлург» 1:0
05.03.2011 «Навбаҳор» - «Металлург» 1:0
Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Навбаҳор” ўз майдонида ушбу рақибга умуман мағлуб бўлмаган. 18та ўйиннинг 15тасида майдон эгалари зафар қучишган. 3та ўйин дуранг билан тугаган.
Similar news
championat.asia
Осиё чемпионига айланган U-17 терма жамоасининг 5 нафар футболчиси "Андижон"да!
Сергеев келажаги бўйича бир қарорга келди
Черан "Андижон" таклифини рад этди ва бошқа бир жамоага ўтмоқда
Роналду нима учун овоз бермади? Португалия сардори FIFA The Best маросимини ўтказиб юборди
Comments