Latest news

07:00Суперлига. "Бухоро" "Хоразм" билан дуран ўйнади, "Сурхон" эса ўз майдонида "Бунёдкор"ни ишончли ҳисобда енгди  1 02:15ПСЖ ўйинда ва пенальтилар сериясида камбэк амалга ошириб, УЕФА Суперкубогини қўлга киритди!  24 00:55Рэшфорд "Барса" ҳақида: "Англиядан фарқли ўлароқ, бу ерда ҳамма нарса шиддатли"  8 00:36Февзи Давлетов: "Гол ўтказиб юборганимизда жаҳлим чиқди"  3 00:20Иньиго "Ал Насср"га ўтиши ҳақида: "Бундай таклифни кўрганда ишона олмадим"  4 00:02Илёс Зейтуллаев: "Мағлубиятдан тўғри хулоса чиқаришимиз керак"  2 23:39Ҳаким Фузайлов: "Баҳс давомида яққол устунлик қила олмадик"  0 23:35Виктор Карпенко: "Руҳан тикланиб олсак, юқорига кўтариламиз"  5 23:01ЕКЛ саралаши. "Истанбул Башакшеҳир" "Викинг"дан икки ўйин натижасига кўра устун келди ва кейинги босқичга йўл олди. Шомуродовдан ассист!  23 22:46"Қайрат"га бир қадам қолди. ЕЧЛ саралашининг сўнгги босқичи қандай кўриниш олди?  16 22:38Артём Петросян: "Олимпик"да салоҳият юқори. Ўйинлар қанча кўп бўлса, шунча яхши"  1 22:28Мирко Йеличич: "Юрагимнинг ярми "Олимпик"да, ярми "Локомотив"да бўлди"  2 21:52Тезкор: "Галатасарой" Эдерсон билан келишувга эришди  2 21:50Турдимуродов ўйин қаҳрамонига айланган учрашувда "Бунёдкор" Термизда мағлуб бўлди  25 21:34"Реал" эртага 45 млнга сотиб олган ўйинчисини таништиради  3

Превью. "Навбаҳор" - "Металлург" News

Превью. "Навбаҳор" - "Металлург"

Наманганнинг "Навбаҳор" клуби 2-турни ўз мухлислар қаршисида "Металлург" клубини қабул қилади.
«НАВБАҲОР» - «МЕТАЛЛУРГ»
20 март 2015. Наманган. "Марказий" стадиони. 17:00
Ҳакамлар:
Т. Тўхтасинов (Андижон), А. Маражабов (Андижон), З. Абдураҳмонов (Андижон), Р. Толибжонов (Фарғона)
Назоратчи: И. Мустафин (Тошкент).

“Навбаҳор” ва “Металлург” клублари олий лигада шу кунгача 34 бор куч синашишган. “Навбаҳор” 17та ўйинда ғалаба қозонган. 9та учрашувда “Металлург”нинг қўли баланд келган. Бу жамоалар ўртасидаги ўйинларда 8 марта дуранг қайд этилган. Тўплар нисбатида катта устунлик “Навбаҳор” томонида: 54:34. “Лочинлар” ўзаро ўйинларда 59 очкога эга бўлишган, “Металлург” эса 35 очкони қўлга киритган. “Навбаҳор”нинг “Металлург” устидан қозонган энг йирик ғалабаси 7:0га тенг бўлса, “Металлург”нинг наманганликлар устидан эришган энг йирик ғалабаси – 3:0.

2014 йил биринчи даврадаги баҳсда “Металлург” муваффақият қозонган. Александр Ковалев ва Алишер Зиёвуддиновнинг голлари “Навбаҳор” клубининг мағлубиятини таъминлаган – 2:0. Намангандаги баҳсда мезбонлар 4:2 ҳисобида зафар қучишган. Отабек Валижонов (иккита), Шахбоз Эркинов ва Руслан Качур “лочинлар” сафида, Алишер Зиёвуддинов ва Миртўра Акбаров “Металлург” таркибида тўп киритишган.

“Навбаҳор” майдонида ўтган сўнгги беш учрашув:
27.08.2013 «Навбаҳор» - «Металлург» 4:2
04.07.2013 «Навбаҳор» - «Металлург» 2:1
06.10.2012 «Навбаҳор» - «Металлург» 1:0
05.03.2011 «Навбаҳор» - «Металлург» 1:0
16.10.2010 «Навбаҳор» - «Металлург» 2:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Навбаҳор” ўз майдонида ушбу рақибга умуман мағлуб бўлмаган. 17та ўйиннинг 15тасида майдон эгалари зафар қучишган. 2та ўйин дуранг билан тугаган. “Металлург” сўнгги бор 2007 йил водийдан мағлубиятга учрамай қайтган.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика