Latest news

20:00Ла Лига. "Атлетико" захирадан тушган Гризманнинг урган голи эвазига ўз майдонида "Валенсия"ни мағлуб этди  4 19:28ОПЛ. "Сабаҳ" меҳмонда "Турон"ни мағлуб этди, Раҳмоналиевдан гол  0 18:54"Челси" ва "Ливерпуль" иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  3 17:21"Ювентус" "Реал”нинг мақсадини ўзида сақлаб қолмоқчи  2 16:24"Челси" ва МЮ Садикига қизиқмоқда  1 15:50"Бухоро": Саломов ва Хомяков ишдан кетмади  6 15:02Эндрик "Реал"дан кетмоқда  1 14:38"Реал" "Ренн"нинг 20 ёшли марказий ҳимоячиси Жакени кузатиб бормоқда. У Лига 1 мавсумида 15 та ўйин ўтказди  1 14:10Лаутаро Мартинес "Барселона"ни кучайтириши мумкин  7 13:41Суперлига–2025: Уйда "Нефтчи", меҳмонда "Динамо" чемпион. Рақам ва фактлар  13 13:08ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?  37 12:53Мауро Икарди "Милан"га йўл олиши мумкин  3 12:21Тебас Хаби Алонсони қўллаб-қувватлади: "Реал" қийинчиликлардан чиқишни билади"  4 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: АПЛ ўйинлари ўзбек шарҳида, “Барса” ва бошқалар  0 11:24"Галатасарой" Рюдигерни қишда ўз сафига қўшиб олмоқчи. "Реал"нинг 32 ёшли ҳимоячиси таклифларга очиқ  3

ПРЕВЬЮ. "Навбаҳор" - "Металлург" News

ПРЕВЬЮ. "Навбаҳор" - "Металлург"

Олий лиганинг 18-турида Бекободнинг "Металлург" клуби "Навбаҳор" меҳмони бўлади.
«Навбаҳор» (Наманган) – «Металлург» (Бекобод)
27 август. Наманган. “Баркамол авлод” стадиони. 19:00
Ҳакамлар:
Б. Намозов (Тошкент), О. Абдувосилов (Тошкент), Н. Рўзимов (Тошкент), Р. Копадзе (Фарғона)
Назоратчи: Р. Серазетдинов (Тошкент).
ПФЛУз вакили: Г. Ртвеладзе.

“Навбаҳор” ва “Металлург” клублари олий лигада шу кунгача 33 бор куч синашишган. “Навбаҳор” 16та ўйинда ғалаба қозонган. 9та учрашувда “Металлург”нинг қўли баланд келган. Бу жамоалар ўртасидаги ўйинларда 8 марта дуранг қайд этилган. Тўплар нисбатида катта устунлик “Навбаҳор” томонида: 50:32. “Лочинлар” ўзаро ўйинларда 56 очкога эга бўлишган, “Металлург” эса 35 очкони қўлга киритган. “Навбаҳор”нинг “Металлург” устидан қозонган энг йирик ғалабаси 7:0га тенг бўлса, “Металлург”нинг наманганликлар устидан эришган энг йирик ғалабаси – 3:0.

Биринчи даврадаги баҳсда “Металлург” муваффақият қозонган. Александр Ковалев ва Алишер Зиёвуддиновнинг голлари “Навбаҳор” клубининг мағлубиятини таъминлаган – 2:0.

“Навбаҳор” майдонида ўтган сўнгги беш учрашув:
04.07.2013 «Навбаҳор» - «Металлург» 2:1
06.10.2012 «Навбаҳор» - «Металлург» 1:0
05.03.2011 «Навбаҳор» - «Металлург» 1:0
16.10.2010 «Навбаҳор» - «Металлург» 2:0
02.05.2009 «Навбаҳор» - «Металлург» 3:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Навбаҳор” ўз майдонида ушбу рақибга умуман мағлуб бўлмаган. 16та ўйиннинг 14тасида майдон эгалари зафар қучишган. 2та ўйин дуранг билан тугаган. “Металлург” сўнгги бор 2007 йил водийдан мағлубиятга учрамай қайтган.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика