Превью. "Навбаҳор" - "Локомотив"
06 mar 2016 09:00
News
Превью. "Навбаҳор" - "Локомотив"
«Навбаҳор» (Наманган) – «Локомотив» (Тошкент)
6 март 2016. Наманган. "Марказий" стадиони. 16:00
Ҳакамлар: Б. Намозов (Тошкент), А. Снетков (Тошкент вил.), В. Лушин (Гулистон), О. Тўйчибоев (Тошкент)
Назоратчи: Р. Айтеков (Тошкент).
“Навбаҳор” ҳамда “Локомотив” олий лигада жами 22 бора тўқнаш келишган. “Локомотив” 11 марта, “лочинлар” 7 марта ғолиб чиққан, 4та баҳсда дуранг натижаси қайд этилган. Тўплар нисбати “Локомотив” фойдасига 35:32ни ташкил қилмоқда. Ўзаро ўйинларда “Локо” 37, “Навбаҳор” 25 очкони қўлга киритишган.
“Навбаҳор”нинг “Локомотив” устидан қозонган йирик ғалабаси – 6:2. “Темирйўлчилар”нинг ўзаро ўйинларда наманганликлар устидан қозонган энг йирик ғалабаси 5:1.
2015 йил Тошкентда ўтган баҳсда “Локо” йирик ҳисобда зафар қучган. Катта Жасур Ҳасанов, Санжар Шоаҳмедов, Темурхўжа Абдухолиқов, Марат Бикмаев (2та) голларига ва Шаҳбоз Эркинов жавоб берганди – 5:1. Наманганда ҳам “темирйўлчилар” ғалаба қозонишган. Отабек Валижонов ва Санъат Шиховнинг голларига Тошкент клуби сафида Темурхўжа Абдухолиқов, Лутфулла Тўраев ва Мўйдин Мамазулумов жавоб беришганди – 2:3.
Наманганда ўтган сўнгги беш учрашув:
21.11.2015 «Навбаҳор» - «Локомотив» 2:3
15.03.2014 «Навбаҳор» - «Локомотив» 0:1
03.04.2013 «Навбаҳор» - «Локомотив» 1:1
07.04.2012 «Навбаҳор» - «Локомотив» 0:2
25.09.2010 «Навбаҳор» - «Локомотив» 2:0
Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Навбаҳор” ўз майдонида бўлиб ўтган 11та ўйиннинг 6тасида ғолиб чиққан. Икки марта ғолиб аниқланмаган бўлса, “Локомотив” сафарда уч бор муваффақият қозонган. Охирги тўрт йилда “лочинлар” ўз уйида бу рақибни енга олишмаган.
Similar news
championat.asia
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
"Бухоро" Табатадзенинг голи эвазига "Арал"ни ютиб, Суперлигада қолди!
The Best 2025. ФИФАнинг 2025 йилнинг энг яхши футболчиси соврини учун номзодлар рўйхати эълон қилинди
"Арқадағ" мавсумдаги барча ўйинда ғалаба қозониб, учинчи бор Туркманистон чемпиони бўлди
Comments