Latest news

17:28Осиё чемпионига айланган U-17 терма жамоасининг 5 нафар футболчиси "Андижон"да!  13 17:06Сергеев келажаги бўйича бир қарорга келди  7 16:38U-23 Осиё Кубоги стадионлари  1 16:15Бир қоп картошка, сабзи, тухум ва 5 гб интернет  1 15:58Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  8 15:39Ўзбекистонлик ҳакамлар ОЧЛ 2 ўйинида ишлайди  0 15:17"Навбаҳор"ни икки футболчи тарк этди  0 14:45Анчелоттининг ўғли "Ботафого" бош мураббийи лавозимини тарк этди  0 14:18Ўзбекистон U-17 терма жамоаси посбони "Нефтчи"да ўйнайди  2 13:53Расман: Ўткир Юсупов "Навбаҳор"га қайтди!  18 13:27Катта қайта қуриш: "Манчестер Юнайтед" ёзда ярим ҳимояни тўлиқ янгилашга тайёр  7 13:00"Қўқон-1912" икки асосий футболчиси билан шартномани узайтирди  1 12:40Черан "Андижон" таклифини рад этди ва бошқа бир жамоага ўтмоқда  28 12:24Англия Лига Кубоги 1/2 финал учрашувларига қуръа ташланди  3 12:02TVCOM'да бугунги тақвим: Италия Суперкубоги 1/2 финали, Испанияда кубок баҳслари ва бошқалар  1

Превью. "Насаф" - "Шўртан" News

Превью. "Насаф" - "Шўртан"

Олий лиганинг 1-турида Қашқадарё вилояти дербиси бўлиб ўтади.

«Насаф» (Қарши)  - «Шўртан» (Ғузор)
6 март 2016. Қарши. "Марказий" стадиони. 17:00
Ҳакамлар:  Ҳ. Рўзиев (Тошкент), О. Абдувосилов (Тошкент), С. Шоюсупов (Тошкент), Д. Каримов (Тошкент)
Назоратчи:  А. Хотамов (Тошкент).

“Насаф” ва “Шўртан” олий лигада 20 марта тўқнаш келишган. Ушбу ўйинлардан 14тасида қаршиликлар ғолиб бўлишган. Битта ўйин дуранг ҳисобида якунланган, “Шўртан” ҳисобида 5та ғалаба мавжуд.

“Насаф” шу кунгача ўзаро ўйинларда “Шўртан” дарвозасига 45та тўп киритган, ғузорликлар эса “Насаф” дарвозасига 22та гол уришган. “Аждарлар”  ўзаро ўйинларда 43 очко ишлаб олишган бўлишса, “Шўтан” 16 очкони қўлга киритган. “Насаф”нинг олий лигада бу рақиб устидан эришган энг йирик ғалабаси 5:0 ни ташкил қилади. “Шўртан”нинг йирик ғалабаси эса 3:2 бўлиб турибди.
 
Ўтган йил Ғузорда ташкил этилган ўйинда ҒуломҲайдар Ғуломов мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиққанди. Фарруҳ Сайфиев ва Илҳом Шомуродовнинг ўйин сўнггида урган голлари “аждарлар”га иродали ғалаба келтирганди – 1:2. “Насаф” ўз уйида ҳам ғалаба қозонганди. Зафар Полвонов ҳисобни очганди, бунга мезбонлар сафида Азамат Алланиёзов (2та) ва Шерзод Аъзамов жавоб беришганди – 3:1.

Қаршида бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:
12.09.2015 «Насаф» - «Шўртан» 3:1
14.04.2013 «Насаф» - «Шўртан» 3:0
14.09.2012 «Насаф» - «Шўртан» 2:1
15.06.2011 «Насаф» - «Шўртан» 5:0
13.03.2010 «Насаф» - «Шўртан» 0:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Насаф” Қаршида бўлиб ўтган ўйинларда 9 марта муваффақиятга эришган. Фақат бир бор дуранг қайд этилган. “Шўртан” Қаршидан умуман ғалаба билан қайтмаган. Охирги тўрт ўйинда “аждарлар” ўз майдонларида 4 бор зафар қучишган.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика