Превью. "Насаф" - "Қўқон-1912"
15 apr 2016 09:40
News
Превью. "Насаф" - "Қўқон-1912"
«Насаф» (Қарши) – «Қўқон-1912» (Қўқон)
15 апрель 2016. Қарши. "Марказий" стадион. 18:30
Ҳакамлар: А. Асимов (Тошкент), Д. Сарсенов (Нукус), Б. Канназаров (Нукус), Д. Жалимов (Нукус)
Назоратчи: М. Исмоилов (Тошкент).
“Насаф” ва “Қўқон-1912” олий лигада жами 12 бора тўқнаш келишган. Натижалар “Насаф”нинг устунлигини кўрсатмоқда. Қаршиликлар 8та ўйинда ғолиб бўлишган. “Қўқон-1912” ҳисобида 4та ғалаба бор. Бу жамоалар ҳозирга қадар умуман дуранг ўйнашмаган. Тўплар нисбатида ҳам “Насаф” олдинда - 27:17. Ўзаро ўйинларда “аждарлар” 24 очкони, “Қўқон-1912” эса 12 очкони қўлга киритган.
“Насаф”нинг ўзаро ўйинларда қозонган энг йирик ғалабаси – 4:0 га тенг. “Қўқон-1912”да бу кўрсаткич 3:0га тенг.
Ўтган йил иккала ўйинда ҳам “Насаф” ғолиб чиққан. Қаршида Шоҳруҳ Гадоев, Баҳром Абдураҳимов ва Олександр Коблашнинг голлари “аждарлар”га ғалаба келтирган – 3:0. Водийда ҳам Рўзиқул Бердиев шогирдлари 3та гол уришган. Азамат Алланиёзов (2та) ва Илҳом Шомуродов ўз ҳисобларига гол ёзиб қўйишган. Бунга Жалил Кимсанов жавоб берганди холос – 1:3.
Қаршида бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:
02.04.2015 «Насаф» - «Қўқон-1912» 3:0
18.06.2003 «Насаф» - «Қўқон-1912» 4:0
24.08.2002 «Насаф» - «Қўқон-1912» 4:1
19.04.2000 «Насаф» - «Қўқон-1912» 3:1
11.09.1999 «Насаф» - «Қўқон-1912» 3:2
Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: Қаршида бўлиб ўтган олти ўйиннинг олтитасида “Насаф” ғалаба қозонган. “Аждарлар” ўз майдонларида ушбу жамоага ҳар бир учрашувда камида 3тадан гол уришган.
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Comments