Latest news

23:15Мбаппе иситма туфайли "Реал" машғулотида қатнашмаяпти. Эртага "Ал-Ҳилол" билан ўйин  0 23:04КЖЧ. Танташев бошқарган ўйинда "Боруссия Д" ва "Флуминенсе" дуранг қайд этишди  0 22:48Хвича Кварацхелия: "Менга Роналдунинг ўйини ёқади, лекин Месси бошқа сайёрадан"  6 22:23Тебас "Барселона" янги футболчиларни рўйхатдан ўтказишга ҳали тайёр эмаслигини маълум қилди  2 21:48"Андижон" клубининг янги базаси ишга туширилди  6 21:25Тебас Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ҳақида: "Бу турнирдан қутулиш керак, яна бир турнир учун жой йўқ"  17 20:52Даҳшатли автофалокатга учраган Антонио етти ой деганда майдонга қайтди  0 20:21Индзаги Б Серия клубига бош мураббий бўлди  6 20:01"Ливерпуль" Малик билан музокараларни бошлади  0 19:39Рамос: "Беш йилдан кейин Мбаппе 4-5 та "Олтин тўп"га эга бўлади"  14 19:15Ди Мария: "Бока Хуниорс" мухлисларининг ҳуштакбозлиги? Бу – футбол, ҳаммасини тушунамиз"  1 18:48Фаластинлик футболчи Исроил ҳужуми оқибатида ҳалок бўлди  14 18:21Роналду Трампга дастхати туширилган либосини ҳадя қилди  11 17:53"Сурхон" жароҳат олган ҳужумчисининг ҳолати ҳақида маълумот берди  2 17:25"Тоттенхэм" МЮ футболчисига қизиқиб қолди  0

Превью. "Насаф" - "Қизилқум" News

Превью. "Насаф" - "Қизилқум"

Қаршининг "Насаф" клуби ўз майдонида "Қизилқум" клубини қабул қилади.
«Насаф» (Қарши) – «Қизилқум» (Навоий)
16 апрель 2015. Қарши. “Марказий” стадиони. 18:30
Ҳакамлар
: В. Агишев (Тошкент), Р. Шояхметов (Тошкент), А. Сидоров (Тошкент), Д. Мухторов (Тошкент)
Назоратчи: И. Шарипов (Бухоро)
УзПФЛ вакили: Г. Ртвеладзе.

“Насаф” ҳамда “Қизилқум” клублари олий лигада шу кунгача 30 бор куч синашишган. “Аждарлар” 18та ўйинда ғалаба қозонишган. 6та учрашувда “Қизилқум”нинг қўли баланд келган. Бу жамоалар ўртасидаги ўйинларда 6 марта дуранг қайд этилган. Тўплар нисбатида устунлик “Насаф” томонида: 55:32. “Аждарлар” ўзаро ўйинларда 60 очкога эга бўлишган, “Қизилқум” эса 24 очкони қўлга киритган. “Насаф”нинг “Қизилқум” устидан қозонган энг йирик ғалабаси 7:1га тенг бўлса, “Қизилқум”нинг қаршиликлар устидан эришган энг йирик ғалабаси – 3:1.

2014 йил 11-турда Навоийдаги баҳсда ҳисобни мезбонлар ҳимоячиси Акмал Рустамов очганди. Орадан кўп ўтмай Игорь Таран ўйиндаги сўнгги голни уриб ҳисобни тенглаштирганди – 1:1. Қаршида мезбонлар Илҳом Шомуродов ва Артур Геворкяннинг голлари эвазига ғалаба қозонишганди – 2:0.

Қаршида бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:
25.10.2014 «Насаф» - «Қизилқум» 2:0
29.06.2013 «Насаф» - «Қизилқум» 7:1
07.05.2012 «Насаф» - «Қизилқум» 2:0
01.11.2011 «Насаф» - «Қизилқум» 2:1
12.04.2010 «Насаф» - «Қизилқум» 1:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: Бу жамоалар ўртасидаги “Насаф” уйида кечган баҳсларда мезбонлар 12 марта ғалаба қозонишган. Икки ўйинда дуранг қайд этилган. “Қизилқум” эса сафардан фақат бир марта (2008 йил) бор уч очко билан қайтган. Охирги 6та ўйинда “Насаф” ўз майдонида бу рақибни фақат мағлуб этган.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика