Latest news

17:48TVCOM'да бугунги тақвим: “Насаф” юлдузли “Ал-Иттиҳод”га қарши, “Арсенал” Лига Кубогида ва бошқалар  0 17:41"Динамо" БААда йиғин ўтказади  0 17:13Неймар операцияни бошдан кечирди  1 16:46"Андижон" "Ал Аҳли"га қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум қилинди  4 16:19"Динамо" Маҳмуд Маҳамаджонов билан хайрлашди  4 15:59Слот "Ливерпул"да икки позицияни кучайтирмоқчи  1 15:35​Ўзбекистон МТЖ Қатарда йиғин ўтказади  1 15:18Равшан Эрматов: "Ўзбекистон март ойида КОНМЕБОЛ, КОНКАКАФ ва Африка жамоалари билан ўйнайди"  5 14:55Элит ОЧЛ. Мавсумнинг охирги ўйини қандай тугайди?  3 14:38Озарбайжон клуби "Машъал" футболчисига қизиқмоқда  0 14:21Ўзбекистон Канада билан ўйнайди  10 13:57"Милан" Австралияда ўйин ўтказмайди. Сабаби ошкор бўлди  2 13:30Қувондиқ Рўзиев: "Навбаҳор" мухлислари олдидаги қарзимни узишга ҳаракат қиламан"  5 13:14"Ал Иттиҳод" – "Насаф" беллашуви кореялик ҳакамларга топширилди  1 12:46"Аҳил бўлмасак, бир натижага эришиш қийин. Биргаликда вазифани уддалаймиз" — Тимур Кападзе  4

ПРЕВЬЮ. "Насаф" - "Олмалиқ" News

ПРЕВЬЮ. "Насаф" - "Олмалиқ"

Бу йил олий лигада бронза медалларига эга чиққан "Насаф" клуби ўз мухлислари қаршисида "Олмалиқ" билан куч синашади.
«Насаф» – «Олмалиқ»
7 ноябрь 2014. Қарши. "Марказий" стадиони. 14:00
Ҳакамлар:
И.Танташев, Б.Қодиров, А.Кўлдошев, Д.Досанов
Назоратчи: В.Валицкий.

“Насаф” ва “Олмалиқ” олий лигада жами 13 бора тўқнаш келишган. Натижалар “Насаф”нинг устунлигини кўрсатмоқда. Қаршиликлар 7та ўйинда ғолиб бўлишган. 6та ўйинда дуранг қайд этилган. “Олмалиқ” шу кунгача “Насаф”ни мағлуб эта олмаган. Тўплар нисбатида ҳам “Насаф” олдинда - 22:10. Ўзаро ўйинларда “аждарлар” 27 очкони, “Олмалиқ” эса 6 очкони  қўлга киритган.

“Насаф”нинг ўзаро ўйинларда қозонган энг йирик ғалабаси – 4:0 га тенг. “Олмалиқ”да ғалаба йўқлиги ҳақида айтиб ўтдик.

13-турда Олмалиқда бўлиб ўтган баҳсда дуранг қайд этилганди. Илк дақиқада Фаррух Сайфиев томонидан урилган гол “Насаф”ни олдинга олиб чиққанди. Обид Жўрабоевнинг аниқ зарбасидан сўнг якуний ҳисоб ўрнатилганди – 1:1.

Қаршида бўлиб ўтган барча учрашувлар:

02.03.2013 «Насаф» - «Олмалиқ» 2:2
01.07.2012 «Насаф» - «Олмалиқ» 4:2
20.03.2011 «Насаф» - «Олмалиқ» 2:1
26.08.2010 «Насаф» - «Олмалиқ» 4:0
07.08.2009 «Насаф» - «Олмалиқ» 2:1
10.05.2008 «Насаф» - «Олмалиқ» 1:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: Қаршида бўлиб ўтган олти ўйиндан бештаси аждарлар ғалаба қозонишган. Битта учрашувда “Олмалиқ” сафардан бир очко билан қайтган.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика