Превью. "Насаф" - "Нефтчи"
12 oct 2015 09:30
News
Превью. "Насаф" - "Нефтчи"
«Насаф» (Қарши) – «Нефтчи» (Фарғона)
12 октябрь 2015. Қарши. "Марказий" стадиони. 18:00
Ҳакамлар: И. Танташев (Бухоро), Р. Серазетдинов (Тошкент), Х. Шодмонов (Бухоро), И. Ибрагимов (Нукус)
Назоратчи: И. Хотамов (Тошкент).
“Насаф” ҳамда “Нефтчи” клублари олий лигада шу кунгача 37 бор куч синашишган. “Нефтчи” 15та ўйинда ғалаба қозонган. 14та учрашувда “Насаф”нинг қўли баланд келган. 8та ўйинда дуранг қайд этилган. Тўплар нисбатида устунлик "Насаф" томонида: 47:46. “Нефтчи” 53 очкога эга бўлган, “Насаф” эса 50 очкони қўлга киритган. “Нефтчи”нинг “Насаф” устидан қозонган энг йирик ғалабаси 4:0га тенг бўлса, “Насаф”нинг фарғоналиклар устидан эришган энг йирик ғалабаси – 4:1.
Биринчи даврада Фарғонада ўтган баҳсда "Насаф" ғолиб бўлган. Артур Геворкян томонидан урилган гол "аждарлар"га сафарда ғалаба келтирган - 0:1
Қаршида ўтган сўнгги беш учрашув:
11.04.2014 «Насаф» - «Нефтчи» 2:1
05.10.2013 «Насаф» - «Нефтчи» 2:0
05.06.2012 «Насаф» - «Нефтчи» 1:2
07.04.2011 «Насаф» - «Нефтчи» 3:0
02.04.2010 «Насаф» - «Нефтчи» 2:0
Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Насаф” ўз уйида бўлиб ўтган 18та ўйиннинг 11тасида ғалабага эришган. Битта ўйин дуранг билан тугаган. “Нефтчи” олти марта Қаршидан уч очко билан қайтган. Қаршида ўтган охирги икки ўйинда “Насаф” икки бор ғолиб бўлган.
Similar news
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўз уйида "Манчестер Сити"га ютқазди
"Хоразм" Суперлигада қолди, "Бухоро" Нукусга боради
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
Николя Пепе: "Роналду Месси ҳақида жуда кўп гапиради. "Наруто"да ким тинмай валдирайди? Саске. Ким жим юради? Наруто"
Comments