Latest news

00:46Артета Гекерешга баҳо берди  0 00:20"Ланс" Абдуқодир Ҳусанов бўйича "Манчестер Сити"га мурожаат қилган  3 23:53Гвардиола "Манчестер Сити"дан кетиши эҳтимоли ҳақида: "Мен умрбод бу ерда қола олмайман"  3 23:42Бундеслига. "Боруссия Д" - "Боруссия М". Асосий таркиблар маълум!  0 23:34Италия Суперкубоги. "Болонья" - "Интер" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 23:12Флик ҳозирча "Барселона" билан шартномани узайтирмоқчи эмас  1 22:55Аморим Фергюсоннинг гаплари ҳақида фикр билдирди  2 22:31"Қизилқум" 22 ёшли футболчиси билан шартномани узайтирди  0 22:11Марсело "Барселона"дан "Реал"га кимни олган бўларди?  3 21:59Пеп Гвардиола: "Ҳозир "Сити" АПЛ чемпионлиги учун курашадиган ҳолатда эмас"  2 21:37Тьерри Анри: "Арсенал" ушбу мавсумда чемпион бўлиши керак"  0 21:13Манба: Абдуқодир Ҳусановни АПЛнинг бошқа топ-клуби 47 миллион фунтга сотиб олишга тайёр  22 20:59Алонсо "Реал"даги фаолиятини баҳолашни истамади  0 20:36Фергюсон МЮнинг соврин ютиши учун қанча вақт кетишини айтди  2 20:16Виктор Фонт: "Лапорта кўп гапиради, лекин кам иш қилади. Мен қайтсам, Мессини клуб билан боғлайман"  7

Превью. "Насаф" - "Навбаҳор" News

Превью. "Насаф" - "Навбаҳор"

Олий лиганинг 23-туридан ўрин олган сўнгги ўйин Қаршида "Насаф" ва "Навбаҳор" ўртасида бўлиб ўтади.

«Насаф» (Қарши) – «Навбаҳор» (Наманган)
25 сентябрь 2015. Қарши. "Марказий" стадиони. 18:30
Ҳакамлар: Р. Эрматов (Тошкент), А. Расулов (Тошкент), Ж. Саидов (Тошкент), Д. Жалимов (Нукус)
Назоратчи: И. Мустафин (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: А. Иноятов.

Бу икки клубнинг йўллари олий лига ўйинларида 37 бор кесишган. Устунлик “Насаф” томонида. 19та ўйинда қаршиликларнинг қўли баланд келган бўлса, 10та учрашувда “Навбаҳор” ғолиб бўлган. Саккиз учрашувда ғолиб аниқланмаган. Тўплар нисбати ҳам “Насаф” фойдасига. “Аждарлар” шу кунга қадар ўзаро ўйинларда 58та гол киритиб ўз дарвозаларидан 56 марта тўп олиб чиқишган. Ўзаро ўинларда “Аждарлар” 65 очкони, “Навбаҳор” эса 38 очкони қўлга киритган.

“Навбаҳор” олий лигада “Насаф” устидан 6:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Бу ўзаро ўйинлардаги наманганликларнинг энг йирик ғалабаси ҳисобланади. “Насаф”нинг ўзаро ўйинлардаги бу рақиб устидан эришган энг йирик ғалабаси эса 5:0 бўлиб турибди.

Дастлабки даврада ҳисобни “Насаф” ҳимоячиси Мақсуд Каримов очганди. Бунга наманганликлар сўнгги дақиқаларда Мўйдин Мамазулумовнинг голи билан жавоб беришганди – 1:1.

Қаршида ўтган сўнгги беш учрашув:
22.08.2014 «Насаф» - «Навбаҳор» 1:0
23.10.2013 «Насаф» - «Навбаҳор» 5:0
20.05.2012 «Насаф» - «Навбаҳор» 1:1
25.08.2011 «Насаф» - «Навбаҳор» 3:2
19.09.2010 «Насаф» - «Навбаҳор» 1:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Насаф” олий лигада ўз майдонида 15та ўйинда “Навбаҳор”ни мағлуб этган. Битта учрашувда дуранг қайд этилган. Иккита баҳсда “лочинлар” воҳадан ғалаба билан қайтишган. “Навбаҳор” Қаршида 15 йилдан буён рақибни мағлуб эта олмаяпти.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика