Latest news

18:49Расман: Муҳаммадали Ўринбоев – Бельгия клуби футболчиси!  4 18:35Доннарумма Мусиала туфайли психологга мурожаат қилди  1 18:08МЮ ва бошқалар Дуглас Луис учун курашмоқда   0 17:41VAR ишламаган, иккита камерада трансляция қилинган "Динамо" – "Насаф" беллашувидан ГАЛЕРЕЯ  2 17:19Артета янги трансфердан мамнун: "Субименди "Арсенал"га жуда мос келади"  0 16:50"Манчестер Юнайтед" "Палмейрас" ярим ҳимоячисини нишонга олди  1 16:22Ракитич футболчилик фаолиятини якунлади  2 15:59Сон Хён Мин "Лос-Анжелес"га ўтишдан бош тортди  0 15:35"Насаф" ҳақоратли сўзлар ишлатган матбуот ходими вакилини ишдан бўшатди ва жамоатчиликдан узр сўради  18 15:20Расман: "Пахтакор" португалиялик бош мураббий ва унинг ассистентлари ҳамда бразилиялик легионер билан хайрлашди  12 14:57"Андижон" "Насаф" вакилининг ҳақорати юзасидан муносабат билдирди: клуб ПФЛдан чора кутмоқда  21 14:42"Ал Аҳли" Мессини сотиб олмоқчи  3 14:18"Динамо" "Насаф" расмийсининг сўзлари бўйича баёнот берди  35 14:00Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида қайси жамоа ғолиб бўлади? Суперлига футболчилари тахмини  11 13:33Анвар Ҳожимирзаев: "Ўйин сўнгида омад "Насаф" томонда бўлди"  7

Превью. “Насаф” – “Металлург” News

Превью. “Насаф” – “Металлург”

“Насаф” олий лиганинг 24-тур учрашувини ўз майдонида Бекободнинг “Металлург” жамоасига қарши ўтказади.

Учрашув 30 сентябрь куни Қарши шаҳридаги “Марказий” стадионда соат 18:15да бошланади.
 
Навбатдаги учрашув жамоаларнинг ўзаро 38 – учрашуви бўлади.
 
Ўзаро учрашувлар тарихидан

 
Мазкур жамоалар миллий чемпионатимизда илк марта  1998 йили туқнаш келишган. Ўзаро учрашувларнинг статистикасига эътибор қаратсак, жамоалар миллий чемпионатимизда ўзаро 37 марта туқнаш келишган. Бўлиб ўтган 24 ўйинда “Насаф” жамоасининг қўли баланд келган. 4 ўйинда дуранг натижа қайд этилган. Қолган 9 учрашувда бекободликлар ғалаба қозонишган. Тўплар нисбати бўйича “Насаф” футболчилари устунликни ўз қўлларида ушлаб туришибди – 64:30.
 
Бу жамоаларнинг ўтказилган тўрт учрашувида “аждарлар” йирик ҳисобда зафар қучишган. Энг йирик натижа 2004 йил 15 мартда Қаршида кечган баҳсда қайд этилган. Унда “Насаф” жамоаси рақиб дарвозасига жавобсиз еттита тўп йўллашга муваффақ бўлган.
 
Қаршида ўтган учрашувлар ҳақида

 
Қаршида бўлиб ўтган 18 учрашувнинг 16тасида “Насаф” ғалаба қозонган. Бир учрашувда дуранг ва яна бир учрашувда маъданчилар ғалабага эришган. Навбатдагиси Қарши шаҳридаги 19-учрашув сифатида тарихга киради.
 
Қуйида Қаршида бўлиб ўтган 18та  учрашувларнинг натижаларини эътиборингизга ҳавола қиламиз:
 
22.03.1998  “Насаф”  –  “Металлург”  2:0
14.08.1999  “Насаф”  –  “Металлург”  2:1
14.06.2000  “Насаф”  –  “Металлург”  4:3 (2:2)
21.11.2001  “Насаф”  –  “Металлург”  2:1
10.03.2002  “Насаф”  –  “Металлург”  2:0 (0:0)
07.05.2003  “Насаф”  –  “Металлург”  3:1 (2:1)
15.03.2004  “Насаф”  –  “Металлург”  7:0 (3:0)
16.10.2005  “Насаф”  –  “Металлург”  4:0 (1:0)
26.03.2006  “Насаф”  –  “Металлург”  3:2 (0:1)
07.04.2007  “Насаф”  –  “Металлург”  3:1 (0:0)
12.04.2008  “Насаф”  –  “Металлург”  2:0 (2:0)
03.10.2009  “Насаф”  –  “Металлург”  3:0 (0:0)
01.08.2010  “Насаф”  –  “Металлург”  2:0 (0:0)
29.05.2011  “Насаф”  –  “Металлург”  2:0 (1:0)
21.06.2012  “Насаф”  –  “Металлург”  1:0 (0:0)
04.05.2013  “Насаф”  –  “Металлург”  3:1 (3:1)
27.04.2014  “Насаф”  –  “Металлург”  0:0
15.05.2015  “Насаф”  –  “Металлург”  0:1 (0:1)
 
 
Йўқотишлар ҳақида

 
Ушбу тур учрашувида жамоамизда жиддий йўқотишлар бор. Фаррух Сайфиев ва Шахбоз Эркиновлар “Металлург”га қарши учрашувда жамоамизга ёрдам бера олишмайди. Чунки бу ўйинчиларимизнинг олган сариқ карточкалари сони тўрттага етган.
 
Учрашув ҳакамлари

 
“Насаф” – “Металлург” учрашувини ФИФА ҳаками Владислав Цейтлин бошчилигидаги тошкентлик ҳакамлар бошқариб боришади.
 
Владислав Цейтлинга қанотларда Александр Сидоров ва Дониёр Сайлавовлар ёрдам беришади. Захира ҳаками сифатида Игорь Гормашев ишлайди. Учрашувда ҳакамлар ишини Иброҳим Шарипов назорат қилади. Бухоро шаҳридан.
 
Владислав Цейтлин бу йилги мавсумда жамоамиз иштирокидаги қуйидаги учрашувларни бошқарган.
 
ЎзПФЛ 2-тур.
“Олмалиқ” – “Насаф” 1:3
 
ЎзПФЛ 6-тур.
“Бухоро” – “Насаф” 0:2
 
Ўзбекистон Кубоги-2016. ½ финали дастлабки учрашув
“Насаф” – “Бухоро” 2:0
 
ФИФА рефериси - Владислав Цейтлин бу йилги футбол мавсумида жамоамиз иштирокидаги энди тўртинчи учрашувни бошқаради.
 
Жамоаларнинг турнир жадвалидаги ҳолати

 
“Насаф” жамоаси айни пайтда 48 очко тўплаган ҳолда, турнир жадвалининг 3-поғонасини эгаллаб турибди. “Металлург” жамоаси 39 очко билан 5-поғонада бормоқда. Ўтган турда жамоамиз сафарда “Қизилқум” билан жанговор дуранг қайд этган бўлса, маъданчилар ўз майдонида “Бухоро” жамоасига имкониятни бой беришган.
 
Учрашувларнинг бошланиш вақтлари
 
“Насаф” – “Металлург” жамоаларининг ўринбосарлари ўртасидаги учрашув 29 сентябр пайшанба куни Спутник қўрғонидаги ёшларимиз қароргоҳи майдонида соат 16:30да бошланади. Жамоаларнинг асосий таркиблари  ўртасидаги учрашув эса, 30 сентябр жума куни “Марказий” стадионда соат 18:15да бошланади.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика