Latest news

16:18АПЛнинг икки клуби Коло-Муани билан шартнома имзоламоқчи  0 15:51"Реал" Винисиус билан шартнома бўйича музокараларни қайта бошламоқчи  0 15:24"Атлетико" "Челси"нинг португалиялик футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 14:57"Бавария" Диаснинг трансфери амалга ошмаган тақдирда, бошқа ўйинчиини кўзлаб қўйди  0 14:28"Реал" Рейньер билан шартномани бекор қилиши мумкин  0 14:01Бернардески АҚШдан Италияга қайтди  0 13:33Ўзбекистон U-18 Тошкентда йиғин ўтказади. Таркиб маълум  4 13:03"Ливерпуль" 90 млн евро эвазига ҳужумчи харид қилиши мумкин  5 12:38Де Бруйне "Наполи"да нечинчи рақамни олди?  1 12:14"Манчестер Юнайтед" Бундеслигадаги ҳужумчини ўз сафига қўшиб олмоқчи  2 11:32"Интер"нинг асосий трансфер мақсади маълум қилинди  0 11:07Тома Табатадзе "Бухоро"га ўтиши мумкин  3 10:07Месси пеналтисиз голлар бўйича Роналдуни ортда қолдирди  34 09:52"Ньюкасл" Исакни сотиш ниятида эмас — клуб унинг нархини 173 миллион еврога кўтарди  3 09:24"Барселона" "Реал" юлдузини кўзламоқда — футболчи билан алоқа ўрнатилди  33

Превью. "Насаф" - "Локомотив" News

Превью. "Насаф" - "Локомотив"

Олий лиганинг 12-турининг марказий учрашуви "Насаф" ва "Локомотив" клублари ўртасида ўтади.

«Насаф» (Қарши) – «Локомотив» (Тошкент)
16 июнь 2016. Қарши. "Марказий" стадиони. 20:00
Ҳакамлар
: Ҳ. Рўзиев (Тошкент), О. Абдувосилов (Тошкент), А. Усмонов (Тошкент), Д. Пислегин (Тошкент)
Назоратчи: Г. Имомов (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: А. Иноятов.

Бу икки клубнинг йўллари олий лига ўйинларида 22 бор кесишган. Устунлик “Насаф” томонида. 12та ўйинда қаршиликларнинг қўли баланд келган бўлса, 5та учрашувда “Локомотив” ғолиб бўлган. Беш учрашувда ғолиб аниқланмаган. Тўплар нисбати ҳам “Насаф” фойдасига. “Аждарлар” шу кунга қадар ўзаро ўйинларда 31та гол киритиб ўз дарвозаларидан 20 марта тўп олиб чиқишган. Ўзаро ўинларда “Насаф” 41 очкони, “темирйўлчилар” эса 20 очкони қўлга киритишган.

“Насаф” олий лигада “Локомотив” устидан 5:1 ҳисобида ғалаба қозонган. Бу ўзаро ўйинлардаги воҳаликларнинг энг йирик ғалабаси ҳисобланади. “Локомотив”нинг ўзаро ўйинлардаги бу рақиб устидан эришган энг йирик ғалабаси эса 5:2 бўлиб турибди.

Бир йил олдин Қаршидаги баҳс тақдирини Фаррух Сайфиев томонидан урилган гол ҳал қилганди – 1:0. Тошкентда ҳам мухлислар битта гол гувоҳи бўлишган. Санжар Шоаҳмедовнинг урган голи мезбонларга ғалаба келтирган – 1:0.

Қаршида ўтган сўнгги беш учрашув:
01.05.2014 «Насаф» - «Локомотив» 1:0
10.08.2014 «Насаф» - «Локомотив» 2:5
25.05.2013 «Насаф» - «Локомотив» 2:1
17.11.2012 «Насаф» - «Локомотив» 0:2
26.10.2010 «Насаф» - «Локомотив» 2:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт:  Қаршида бўлиб ўтган 11та ўйиннинг 8тасида “Насаф”нинг қўли баланд келган. Икки ўйинда “Локомотив” уч очко эгасига айланган. Яна битта учрашувда ғолиб аниқланмаган.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика