Latest news

10:12"Қўқон-1912" 7 йиллик танаффусдан сўнг Олмалиқдан ғалаба билан қайтган учрашувдан ГАЛEРEЯ  0 10:02ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Мен бу циркнинг бир қисми бўлишни истмадим"  13 09:40"У яқин кунларда келишини эшитдим. Барчаси душанба куни ҳал бўлади" — МТЖ мураббийи Каннаваро ҳақида  10 09:16Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Европанинг кучли терма жамоалари мураббийларидан кўра кўпроқ маош олади  17 08:30Клейди Даци: "Биз учун энг муҳим нарса - кўпроқ очко тўплаш"  0 08:02Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  2 07:32Постекоглуга сўнгги имконият берилди  5 07:10Суперлига. ОКМК – "Қўқон-1912" 0:1   1 01:33"Спорт-Экспресс": Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Дешамдан кўп маош олади  50 01:00Аргентина термасининг октябрь ойидаги ўртоқлик ўйинлари учун қайдномаси эълон қилинди  2 00:36Англияда рекорд ўрнатган мураббий МЮни текинга бошқаришга тайёр  3 00:17Франческо Тотти: "Фақатгина "Рома" бунга қодир бўлса керак"  1 23:48Никки Батт: "Манчестер Юнайтед"даги ҳолатни Пеп ва Клопп ҳам ўнглай олмайди"  3 23:26ЛаЛиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  2 23:05Суперлига. "Хоразм" – "Навбаҳор" 1:1  0

Превью. "Насаф" - "Андижон" News

Превью. "Насаф" - "Андижон"

Олий лиганинг 7-турида "Андижон" клуби сафарда "Насаф" меҳмони бўлади.

«Насаф» (Қарши) – «Андижон» (Андижон)
28 апрель 2016. Қарши. "Марказий" стадион. 18:30
Ҳакамлар
: Ш. Қосимов (Тошкент), Р. Серазетдинов (Тошкент), С. Еремеев (Тошкент), Э. Турсунов (Бухоро)
Назоратчи: С. Эрматов (Тошкент).

“Насаф” ва “Андижон” олий лигада жами 34 бора тўқнаш келган. Натижалар “Насаф”нинг устунлигини кўрсатмоқда.  Шу кунга қадар “аждарлар” 22та ўйинда ғалаба қозонишган. Етти ўйин дуранг билан якунланган. “Андижон” бугунга қадар “Насаф” 5 марта мағлубиятга учратган. “Насаф” 81та гол киритган, “Андижон” эса қаршиликлар дарвозасини 43 бора аниқ нишонга олган. “Насаф” ўзаро ўйинларда 73 очко ишлаб олган бўлса, “бургутлар”да ушбу кўрсаткич 22 тага тенг.

“Насаф” ўзаро ўйинларда “Андижон" устидан қозонган энг йирик ғалабаси - 8:1 га тенг бўлса, “Андижон”да бу кўрсаткич – 6:0 бўлиб турибди.

2014 йил иккала ўйинда “Насаф” ғалаба қозонган. Қаршидаги баҳсда Артур Геворкян дублга эришган, Олександр Коблаш яна бир бор меҳмонлар дарвозасини ишғол қилганди. “Бургутлар” сафида ягона жавоб тўпига Рустам Аъзамов муаллифлик қилганди – 3:1. Водийдаги учрашувда Артур Геворкян томонидан пенальтидан урилган гол “Насаф”га ғалаба келтирганди – 1:0.

Қаршида ўтган сўнгги беш учрашув:
12.03.2015 «Насаф» - «Андижон» 3:1
01.10.2014 «Насаф» - «Андижон» 3:0
22.04.2012 «Насаф» - «Андижон» 4:0
06.03.2011 «Насаф» - «Андижон» 2:0
06.05.2010 «Насаф» - «Андижон» 3:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Насаф” ўз уйида 15 бор ғалаба қозонган, “бургутлар” Қаршидан фақат бир марта (1999 йил) ғалаба билан қайтган. 2007 йилдаги баҳсда эса “Андижон” сафарда дуранг ўйнаган. Охирги еттита уй ўйинида “Насаф” етти бор зафар қучган.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика