Latest news

03:00Испания кубоги. "Реал Мадрид" Талавера"ни бироз қийинчилик билан енгиб, кейинги босқичга йўл олди  5 02:25Англия лига кубоги. Ҳусанов тўлиқ ҳаракат қилган ўйинда "Манчестер Сити" "Брентфорд"ни мағлубиятга учратиб, ярим финалга йўл олди  20 01:20УЕФА мухлисларнинг хатти-ҳаракатлари учун "Бавария"ни жазолади  1 01:05Испания кубоги. "Атлетико Мадрид" меҳмонда "Атлетико Балеарес" устидан ғалаба қозонди  0 00:48ПСЖ "Фламенго"ни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратиб, ФИФА Қитъалалара кубогини қўлга киритди!  14 00:22МЮ Марокаш устидан ФИФАга шикоят қилди  2 23:52"Барселона" "Айнтрахт"дан мухлислар етказган зарарни қоплашни талаб қилмоқда  1 23:23Ўзбекистон U-17 терма жамоаси даврозабони "Андижон"га ўтмоқда  2 22:58Туркия кубоги. "Ризеспор" "Газиантеп"ни йирик ҳисобда таслим этди. Алиқулов 72 дақиқа ўйнади  0 22:25Кейн Бундеслигада Левандовскининг рекордини янгилаш ҳақида гапирди  0 21:58"Максфилд Таун"нинг 21 ёшли футболчиси ЙТҲда ҳалок бўлди  0 21:2938 ёшли Суарес "Интер Майами" билан шартномасини бир йилга узайтирди  0 20:46Флик "Барселона" ҳақидаги маълумотларни матбуотга сиздираётган футболчини қўлга туширди  10 20:21ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари учун рекорд миқдорда соврин пуллари беради  7 20:21ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари ўртасида рекорд даражадаги пулни тақсимлайди. Ўзбекистон терма жамоаси қанча олади?  10

Превью. "Милан" - "Ювентус" News

Превью. "Милан" - "Ювентус"

Италия А сериясиниг 12-турида "Милан" ва "Ювентус" тўқнаш келишади.

Чемпионлар лигаси доирасида ўз майдонида "Манчестер Юнайтед"га ютқазиб қўйган "Ювентус", Италия А сериясида охирги учта ўйиннинг барчасида ғалабага эришган "Милан" меҳмони бўлади.

Бугунги кунда бу икки клубнинг натижалари тенг деб бўлмайди, лекин ўзаро ўйиндаги шиддат ҳеч қаерга йўқолгани йўқ.

Бу мавсум Италия А сериясида "Ювентус" ишонч билан пешқадамлик қилмоқда. Турин клуби 11та ўйиннинг 10тасида ғалаба қозонган ва бир бор дуранг ўйнаган. Эътиборлиси янги мавсумда Аллегри шогирдлари чемпионатда сафарда 5та ўйин ўтказиб 5та ғалабага эришишди.

"Милан" эса кайфият жамоасига айланиб қолганига анча бўлган. Гаттузо шогирдлари исташса кучли рақибга жиддий қаршилик кўрсата олишади, исташса аутсайдерга қарши баҳсда осонгина ютқазиб қўйишади. "Россонерлар" бу мавсум ўз майдонларида ҳозирга қадар ютқазишмади: 4та ғалаба, 1 дуранг.




Қизиқарли фактлар:

- Бу икки жамоа Италия чемпионатида ўзаро 178та ўйин ўтказишган: 69та учрашувда "Ювентус", 51та ўйинда "Милан" ғалаба қозонган. Қолган 58та баҳсда дуранг қайд этилган. в

"Милан" мезбонлигида ўтган 89та баҳснинг 29тасида "россонерлар" зафар қучишган. 24 бор "бьянконерилар" сафардан уч очко билан қайтишган. 36та учрашувда ғолибни аниқлашнинг имкони бўлмаган.

- Охирги бешта ўйиннинг барчасида "Ювентус"нинг қўли баланд келган: уч марта А Серия ва икки марта Италия Кубоги доирасида. Бу ўйинлар орасида ўтган мавсум Италия кубоги финали ҳам бор - 4:0.

- "Милан"нинг чемпионатда "Ювентус" устидан қозонган энг сўнгги ғалабаси 2016 йил 22 октябрь куни қўлга киритилган – 1:0. Ягона голни Мануэль Локателли ўз ҳисобига ёзиб қўйганди.

- "Ювентус" чоршанба куни бу мавсумдаги биринчи мағлубиятини "Манчестер Юнайтед"дан қабул қилиб олди (1:2).

- "Милан" ўтган ҳафта охирида бу мавсум А Сериядаги биринчи "қуруқ ўйини"ни ўтказди (1:0 "Удинезе").

- Криштиану Роналду ҳеч қачон "Сан-Сиро" ("Жузеппе Меацца") стадионида гол урмаган. Португалиялик футболчи мазкур стадионда беш марта (уч бор "Милан"га қарши, бир марта "Интер"га қарши ва 2016 йилги ЕЧЛ финалида "Атлетико"га қарши) майдонга тушган. Бундан ташқари унинг жамоалари бу стадионда ҳеч қачон асосий вақтда ғалаба қозона олишмаган.

- Ўтган мавсум "Милан"да ўйнаган Леонардо Бонуччи ҳозир "Ювентус"да, олдинги мавсум "Ювентус"да тўп тепган Гонсало Игуаин "Милан"да ўйнамоқда.



МИЛАН - ЮВЕНТУС
11 ноябрь. Милан. "Жузеппе Меацца" стадиони. 00:30.
Бош ҳакам - 
Паоло Маццолени (Бергамо).

Тахминий таркиблар

"Милан": Доннарумма, Калабриа, Запата, Ронманьоли, Родригес, Кессие, Бакайоко, Лаксальт, Сусо, Кутроне, Кастильехо

"Ювентус": Шчесни, Канселу, Бонуччи, Кьеллини, Сандро, Хедира, Пьянич, Матюиди, Дибала, Манджукич, Роналду




БОШ МУРАББИЙЛАР НИМА ДЕЙДИ?


Женнаро Гаттузо "Милан" устози:


"Ювентус" таркиби чемпионлар билан тўла, улар худди ўзга саёрадан келишгандек. "Барселона" билан бирга улар Европанинг энг кучли жамоаси. Криштиану Роналду жамоага келиб ғолиблик руҳиятини қўшди. Шунга қарамай биз майдонга бошимизни тик кўтарган ҳолда тушамиз: футболда исталган нарса бўлиши мумкин.

Аллегри менинг устозим бўлган, ҳамон у билан гаплашиб турамиз. Макс кўп бор таркибни ва тактикани ўзгартиради".



Массимилиано Аллегри "Ювентус" усози:


"Биз ўйин тақдирини 90-дақиқага қадар ҳал қилмаяпмиз ва катта таваккал қилаяпмиз. Чоршанба куни "Манчестер Юнайтед"га қарши ўйинда вазиятни тушуниш етишмади. Биз фақат икки хил услубда гол ўтказаяпмиз: стандартлардан ёки "ухлаб қолаяпмиз". Мағлуб бўлмайдиган жамоа йўқ. Сан-Сиро"да бизни ажойиб ўйин кутмоқда".


AC Milan

Serie A . Round 12

12/11/2018, 00:30

2
:
0
Finished

Juventus

Mario Mandzukic - 8', Cristiano Ronaldo - 81'

Stadium: San Siro, 74729 spectators

Referee: Paolo Silvio Mazzoleni

45'
90'
41'  Gonzalo Higuain
61'  Tiemoue Bakayoko
61'  Samuel Castillejo (Patrick Cutrone)
74'  Ignazio Abate (Fabio Borini)
74'  Hakan Calhanoglu (Diego Laxalt)
83'  Gonzalo Higuain
83'  Gonzalo Higuain
87'  Fabio Borini
8'  Mario Mandzukic
8'  Alex Sandro
34'  Medhi Benatia
74'  Miralem Pjanic (Sami Khedira)
79'  Paulo Dybala (Douglas Costa)
81'  Cristiano Ronaldo

Rating: +17   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика