Latest news

17:15"Футбол олами". Ярим финалчилар маълум, хайр "Навбаҳор" ва "Бунёдкор"  2 16:59"Андижон", "Динамо", "Навбаҳор"га жарима ва яна кўплаб қарорлар – Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши тафсилотлари   4 16:34"Ливерпуль" "Бавария" футболчисини АПЛга қайтармоқчи  0 15:45Жаҳон чемпионатигача: Бентуда терма жамоани тайёрлаш учун қанча вақт бўлади?  20 15:23Ўзбекистон кубоги. "Динамо" ярим финалга чиққан ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 15:10"Манчестер Сити" ҳимоячиси фаолиятини "Милан"да давом эттиради  1 14:44Бенту бошқарган терма жамоалар мундиалларда нима каромат кўрсатган?  27 14:23Нкунку фаолиятини А Серияда давом эттиради (Фабрицио Романо)  8 14:15"Арсенал" яна бир трансфер бўйича келишувга эришди  0 14:06CAFA NATIONS CUP-2025 мусобақаси бошланмоқда. Эртага ўйинолди матбуот анжуманлари ва расмий машғулотлар бўлиб ўтади  5 13:45Бенту Ўзбекистон терма жамоаси тарихидаги 10-хорижлик мураббий бўлади. Аввалги ҳамкасблари қандай натижа кўрсатган?   42 13:03Бугун ЕЧЛга қуръа ташланади. Олма-отага кимлар келади?  7 12:43Конференциялар лигаси саралаши. Бугун Файзуллаев ва Шомуродов жамоаси жавоб учрашувида майдонга чиқади  5 11:34Эшитдик-да! Тимур Кападзе "Пахтакор" бош мураббийи бўлиши мумкин  71 10:48ПСЖ ва "Ювентус" ўзаро келишувга эришди  0

ПРЕВЬЮ. "Милан" бугун плей-офф йўлланмасини қўлга кирита оладими? News

ПРЕВЬЮ. "Милан" бугун плей-офф йўлланмасини қўлга кирита оладими?

Европа Лигаси гуруҳ босқичининг 6-тур учрашувлари олдидан "Милан" — "Олимпиакос" баҳсига оид қизиқарли маълумотларни эътиборингизга тақдим этамиз.

Бешинчи турда бу сафар ўзаро тўқнаш келувчи рақиблар ҳам ўйин борасида, ҳам натижа борасида бир-биридан кескин фарқ қилувчи учрашувлар ўтказишди. Греция клуби “Бетис”га мағлуб бўлган бўлса, Италия вакили Люксембурнинг "Дюделанж" жамоасини мағлуб этди.

"Олимпиакос" ёмон ўйнамади, лекин “Бетис” ўша куни кучлироқ эканлиги кўриниб қолди. Серхио Леон пенальтидан унумли фойдалана олмади, аммо Мадриднинг “Реал” клуби собиқ футболчиси Серхио Каналес жарима майдончаси яқинидан берган зарбаси “вердибланкос”ни плей-оффга олиб чиқди.

“Милан” эса сал қолса шарманда бўларди. “Россонери” майдонга рақибни менсимайроқ тушгани ва осон ғалабадан умид қилгани шундоққина кўриниб турганди. Аммо бундай ҳимоя билан рақибининг Люксембургдан бўлса ҳам ғалаба ҳақида ишонч билан гапириб бўлмайди. Штольц бурчак зарбасидан сўнг қайтган тўпга ажойиб зарба берди. Тюрпель эса Сапатанинг навбатдаги хатосидан унумли фойдаланди. ”Дюделанж”дек жамоа учун шунинг ўзи катта бахт эди. Сабаби улар “Сан-Сиро”да иккита гол уришга эришдилар. “Милан” футболчилари ўзини йўқотиб қўймади, лекин бунда уларга меҳмонлар ҳам кўмаклашиб юборди. Стельвио ва Шнель қанотдан оширилган узатмаларни қайтараман деб 2та автогол “совға қилишди”. Натижада, бир қарашда осон, аммо аслида ўта қийин ғалаба бўлди — 5:2.


Жадвалдаги вазият
Мезбонлар гуруҳда учинчи ўринни банд этиб туришибди ва иккинчи поғонадаги “Милан”дан уч тўп фарқ билан ортда қолишмоқда. Пирей жамоаси агарда 2:0 ҳисобида зафар қучса, кейинги босқичга йўл олади. Агар “Милан” гол урса, греклар уч тўп фарқ билан ғалаба қозониши талаб қилинади. Сабаби биринчи учрашув 3:1 ҳисобида якун топганди. Женнаро Гаттузо шогирдлари "Бетис"дан бир очкога ортда қолмоқда. Агар испанлар “Дюделанж”ни мағлуб этолмаса, италияликлар гуруҳдан биринчи ўрин билан чиқиш имкониятига эга бўлишлари мумкин.

Эътибор беринг
Беллашувга бир кун қолганда грек клубида шов-шувли, аммо таркиб ва ўйинга катта таъсир ўтказмайдиган ўзгариш содир бўлди. Дидье Дрогба ватандоши ярим ҳимоячи Яя Туре “Олимпиакос” билан шартномасини бекор қилди. Келишувни ким бекор қилгани ҳақида аниқ эмас, лекин расмий маълумотларда ҳар икки томон розилиги билан деб айтилди.

Мезбонлар таркибида ушбу ўйинда ҳимоячи Леонардо Кутрис ва ярим ҳимоячи Науэль Лейва жароҳатлар сабаб қатнаша олмаслиги мумкин. Лекин жиддийроқ йўқотиш деб Лазарос Христодулопулоснинг йўқлигини айтиш мумкин. Футболчи камида декабрь ойи охирига қадар машғулотларда қатнашолмайди. Лазарос жароҳатгача олти гол уришга муваффақ бўлганди, Эътиборлиси шундаки, уларнинг бештаси Европа Лигасида бўлган эди.

“Милан”да асосий таркибнинг беш нафар вакили ўйинда иштирок эта олмайди. Айниқса, марказий ҳимоядаги муаммоларни эътироф этмасак бўлмайди. Маттиа Кальдара камида январь ойигача майдонга қайтмайди. Алессио Романьоли ва Матео Мусаккио деярли тузалишди. Футболчилар умумий гуруҳ машғулотларида қатнаша бошлашди. Шунга қарамай, Алессио Романьоли “Олимпиакос” билан ўйинда майдонга тушмаслиги аниқ. Матео Мусаккио жуда зарур бўлса, таваккал қилиб, майдонга ташланиши мумкин. Бундан ташқари ҳужумчи Фабио Борини Италия чемпионатининг сўнгги учрашувини тўпиғидаги жароҳат боис ўтказиб юборди. Женнаро Гаттузо бугун унинг ҳам хизматларидан фойдалана олмайди.

Учрашув бош ҳаками Бенуа Бастьеннинг статистик кўрсаткичлари билан танишин: 2017/18 ва 2018/19 йилги мавсумларда халқаро майдонда ҳакам 11та баҳсда қатнашди. 46 бор футболчиларга сариқ карточка ўртача ҳар ўйинда 4.2 тадан), 2 маротабадан эса қизил карточка кўрсатган.

Тренд
Европа Лигасида “Олимпиакос” ўз майдонидаги 8та ўйинда мағлуб бўлмади (4 ғалаба, 4 дурранг). Ушбу мусобақада меҳмондаги 6 ўйинда Милан 4 бор ғалаба қозона олмади (2 дурранг, 2 мағлубият). Европа Лигасида “Олимпиакос” 8 ўйинида 5 бор ҳар икки жамоага гол урган, “Милан”да бу кўрсаткич эса 6 ўйинда 5 мартта.


Португалиялик Педро Мартинш мавсум бошидан буён қўллаб келаётган 4-2-3-1 ўйин схемасига содиқ қолмоқда.

“Милан” устози Женнаро Гаттузо эса гоҳ 4-3-3, гоҳ 4-4-2 схемаларига мурожаат қилмоқда. Биринчи ўйин “Парма” билан, иккинчиси “Торино” билан. Аммо унданда қизиқроғи, “Лацио”га қарши учрашувда Гаттузо тактик жиҳатдан анча бош қотиришига тўғри келди. Жароҳатлар сабаб марказий ҳимояга кимни қўйишни билмай қийналди. Бундан бир неча ой аввал “Милан” марказий ҳимоясида Иньяцио Абате-Кристиан Сапата-Кристиан Родригес ҳаракат қилиши, жамоа мухлисларининг қўрқинчли тушларига ҳам кирмаса ҳам керак. Аммо “Лацио” билан баҳсда бу амалга ошди. “Олимпиакос” билан ўйиндан олдин ҳам “Милан” таркибида йўқотишлар етарли. Катта эҳтимол билан бугунги учрашувда марказий ҳимояда яна Сапата ва Абате ҳаракат қилса ажаб эмас.

Нозима Зарипова тайёрлади

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика