Latest news

18:16"Челси" "Ньюкасл"дан Италия терма жамоаси футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 17:50"Реал" икки юлдузидан қутулишни режалаштирмоқда  1 17:21Тунис терма жамоаси футболчиси: “Биз футболда 10 йил орқадамиз”  1 16:48Мармуш "Астон Вилла"га ўтиши мумкин  3 16:21"Лидс" — "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум  8 15:46"Лацио" — "Наполи". Таркиблар маълум  1 15:02Рамос фаолиятини Францияда давом эттириши мумкин  1 14:37"Реал" Винисиус бўйича қарор қабул қилди  8 14:14"Реал" "Тоттенхэм” ҳимоячисига даъвогарлик қилмоқда  0 13:50Алонсо "Реал"дан "Ливерпуль” юлдузини сотиб олишни сўради. "Қаймоқранглилар" 100 млн евродан ортиқ маблағ тайёрлаб қўйди  3 13:23"Кристал Пэлас" ўз форвардини "Манчестер Юнайтед"га сотишдан бош тортмоқда  0 12:58"Ливерпуль” "Реал" юлдузини нишонга олди. "Қизиллар" биринчи таклифни беришди  2 12:33"Милан" Влаховични ўз сафига қўшиб олмоқчи. "Ювентус" форварди "Барселона"га кетадиган бўлса, "россонерилар" Левандовскига ҳаракат қилиб кўради  0 12:04Бу йил Суперлига "ёнади", декабрда ҳам ўйинлар бўлади  9 12:00Бугунги ўйинлар: "Ман Сити" — "Челси", "Реал" — "Бетис" ва бошқалар  4

Превью. "Металлург" - "Қизилқум" News

Превью. "Металлург" - "Қизилқум"

Рустам Мирсодиқов бошчилигидаги "Металлург" Бекободда Юрий Лукин устозлик қилаётган "Қизилқум" билан куч синашади.
«МЕТАЛЛУРГ» – «ҚИЗИЛҚУМ»
Ҳакамлар
: В.Цейтлин, Т.Галеев, С.Шоюсупов, А.Жўрахонов
Назоратчи: Г.Имамов.

Бу икки клубнинг йўллари олий лига ўйинларида 28 бор кесишган. Устунлик “Қизилқум” томонида. 14та ўйинда “Қизилқум”нинг қўли баланд келган бўлса, 8та учрашувда “Металлург” ғолиб чиққан. Яна 6та баҳсда ғолиб аниқланмаган. Тўплар нисбати эса “Қизилқум” фойдасига. Навоийликлар шу кунга қадар ўзаро ўйинларда 42та гол киритиб ўз дарвозаларидан 31 марта тўп олиб чиқишган. Ўзаро ўинларда “Қизилқум” 48 очкони, “Металлург” эса 30 очкони қўлга киритган.

“Металлург” олий лигада “Қизилқум” устидан 4:1 ҳисобида ғалаба қозонган. Бу ўзаро ўйинлардаги бекободликларнинг энг йирик ғалабаси ҳисобланади. “Қизилқум”нинг ўзаро ўйинлардаги эришган энг йирик ғалабаси эса 5:0га тенг.

Ўтган йилги ўйинларда мезбон жамоа ғалаба қозонган. Бекободда Дилмурод Каримов, Шухрат Йўлдошев (иккита) мезбонлар сафида, Яннис Мандзукас меҳмон жамоа таркибида гол урган – 3:1. Навоийдаги баҳсда эса Алишер Холиқовнинг голи “Қизилқум”га ғалаба келтирган – 1:0.  

Бекободда бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:

07.04.2012  «Металлург» - «Қизилқум» 3:1
07.04.2012  «Металлург» - «Қизилқум» 1:0
23.04.2011  «Металлург» - «Қизилқум» 3:1
31.10.2010  «Металлург» - «Қизилқум» 0:0
14.06.2009  «Металлург» - «Қизилқум» 0:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: Бекободда бўлиб ўтган ўйинларда “Металлург” 6 марта ғалаба қозонган. 4та учрашув дуранг қайд этилган. Қолган 4та ўйинда “Қизилқум” сафарда зафар қучган. Бекободда бўлиб ўтган сўнгги тўртта ўйинда “Қизилқум” ғалаба қозона олмаяпти.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика